Янгиликлар

not found

Халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларда даволаш хизматларини реклама қилиш тақиқланди

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-991-сон, 05.11.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, фуқароларга тиббий ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини халқ табобати соҳасидаги фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан кўрсатганлик, шунингдек, хизматларни халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда моддий қимматликлар олиш ёки мулкий манфаатдор бўлиш эвазига кўрсатганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда. Мазкур хизматларни омма олдида тарғиб қилганлик учун ҳам маъмурий жавобгарлик ўрнатилмоқда. Шунингдек, халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда фуқароларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини реклама қилиш тақиқланмоқда.

  • 6 Ноябрь, 11:56
  • Батафсил
not found

Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тайлоқ тумани бўлимлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Ж.Э. ва Б.А. фуқаро А.Ш.га инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи 88 та капсуладаги дори воситасини 2,2 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, Ж.Э. ва Б.А. томонидан ушбу дори воситаларини олиб келган "Sh-D." МЧЖ дорихонасидан 31 346 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Худди шундай, Департамент ҳамда ДХХнинг Учтепа тумани бўлимлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган В.Ж. ва бошқалар туман ҳудудидаги савдо дўконида 15 турдаги жами 2 176 дона таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганликлари аниқланиб, ушбу воситалар ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 6 Ноябрь, 08:45
  • Батафсил
not found

Қандли диабет билан оғриган беморларга инсулиннинг тунги дозасини ҳисоблашга ёрдам берадиган тизим яратилди

Москва давлат университети мутахассислари сунъий интеллект (СИ) технологиялари ёрдамида I- турдаги қандли диабет билан оғриган беморларга инсулиннинг тунги дозасини аниқ ҳисоблашга ёрдам берадиган тизимни ишлаб чиқдилар. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар берди. "МДУнинг "Мия, когнитив тизимлар, сунъий интеллект" илмий-таълим мактаби вакиллари I- турдаг қандли диабет билан оғриган беморлар учун пролонгацияланган (тунги) инсулиннинг оптимал дозаларини ҳисоблашнинг янги усулини таклиф қилишди. Сунъий интеллект усулларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган тизим даволаш аниқлигини оширади ва гипогликемия ҳамда гипергликемия хавфини камайтиради," - дейилади университет хабарида. Қандли диабетнинг I- тури сурункали касаллик бўлиб, қондаги қанд миқдорини доимий назорат қилиш ва инсулинни инъекция қилишни талаб қилади. Дозалашдаги хатолар ҳаёт учун хавфли ҳолатларга олиб келиши мумкин. Инсулин ҳажмини ҳисоблаш ҳар бир одамнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Олимлар томонидан ишлаб чиқилган тизим глюкоза даражасининг ўзгариши ва бемор томонидан илгари қилинган инъекциялар ҳажми ҳақидаги маълумотлардан фойдаланган ҳолда тунги дозаларни ҳисоблаб беради. Таклиф этилаётган сунъий интеллект моделини қондаги глюкоза даражасини мониторинг қилиш учун мобил иловаларга интеграция қилиш мумкин. Усул бир нечта нейрон тармоқ архитектураларига асосланган бўлиб, улар тизимга тиббий маълумотлардан ўрганиш ва аниқ дозалаш имконини беради. Муаллифлар тадқиқотнинг кейинги босқичларида инсулин сезувчанлигига таъсир қилувчи препаратни қабул қилиш арафасида жисмоний юкламани ҳисобга олиш, шунингдек, узоқ муддат таъсир қилувчи инсулиннинг юқори дозаларини қабул қилиш туфайли Сомоджи синдромини башорат қилиш қобилияти каби параметрларни қўшиш орқали тизимни такомиллаштириш имкониятларини ўрганишни мақсад қилган.

  • 5 Ноябрь, 14:50
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech