Янгиликлар

not found

Қандай касалликлар бепул даволанади

Соғлиқни сақлаш вазирининг 19.06.2025 йилдаги 3632-сон буйруғи билан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тоифага кирувчи шахслар даволанадиган касалликлар рўйхати тасдиқланди. Ҳужжат Президентнинг 05.09.2024 йилдаги "Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-311-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.  Имтиёзли тоифадаги шахсларни даволаш врач кўрсатмаси бўйича "Электрон соғлиқни сақлаш" ахборот тизими орқали шаклланган йўналма асосида Давлат бюджети маблағлари ҳисобига бепул амалга оширилади. Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 1 январдан бошлаб давлат тиббий суғурта механизмлари жорий этилган вилоятларда туман (шаҳар) ва ҳудудий даражадаги тиббиёт муассасаларида электрон навбат асосида режали стационар тиббий ёрдамни бепул олиш ҳуқуқига эга бўладилар: ЖШДСни ёки ижтимоий солиқни тўловчилар; Солиқ кодексига мувофиқ меҳнат стажини ҳисоблаш учун зарур бўлган белгиланган солиқ миқдорларини тўлаган шахслар; вояга етмаганлар, таълим ташкилотларининг ўқувчи ва талабалари, ҳомиладор аёллар ва икки ёшгача бола парвариши билан банд шахслар, меҳнат органлари томонидан ишсиз сифатида расман рўйхатга олинган шахслар, давлат пенсиясини олувчилар ва "Ижтимоий ҳимоянинг ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган деб тан олинган оилалар аъзолари ёки "Камбағал оилалар реестри" ахборот модули орқали камбағал деб тан олинган оилалар аъзолари.  Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.07.2025 йилдан кучга киради.

  • 27 Июнь, 12:00
  • Батафсил
not found

Жазирама иссиқнинг иммунитет ва касалликларга таъсири ўрганилди

Ирвиндаги Калифорния университети олимлари кучли жазирама иссиқлик кексаларнинг иммун тизими ва ичак фаолиятини сезиларли даражада заифлаштиришини аниқладилар. Тадқиқот натижалари Science of the Total Environment журналида эълон қилинди. Мутахассислар гуруҳи турли ёшдаги сичқонлар устида тажриба ўтказиб, уларга ҳозирги иқлим шароитига хос бўлган ҳарорат таъсирини ўргандилар. Ёш сичқонлар билан солиштирганда каттароқ сичқонларда ичак тўсиғининг жиддий шикастланиши, тизимли яллиғланиш, иммунитет тизимининг бузилиши, шунингдек, ичакда антибиотикларга чидамли бактерияларнинг кўпроқ ўсиши кузатилди. Олимлар илк бор жазирама иссиқ стреси ва ичак саломатлигининг ёмонлашуви ўртасида бевосита боғлиқлик борлигини аниқлашли. Бу эса оғир инфекциялар хавфини ошириши маълум бўлди. Шу билан бирга, ёши катта сичқонларда Roseburia intestinalis пробиотиги билан даволаш муолажаси ўтказилганда, уларнинг иммунитети тикланди ва инфекция аломатлари камайди. Тадқиқот натижалари глобал исиш ва тез-тез кузатиладиган иссиқлик тўлқинлари шароитида, айниқса кексаларда, иммунитет барқарорлигини ошириш учун ичак саломатлигини қўллаб-қувватлаш муҳимлигини кўрсатмоқда.

  • 27 Июнь, 09:00
  • Батафсил
not found

1-тоифа диабет учун янги даволаш усули топилди

Олимлар 1-тоифа диабетни илдиз ҳужайралари ёрдамида даволашнинг инқилобий усулининг биринчи муваффақиятлари ҳақида хабар беришди. 12 бемор иштирок этган клиник тадкикотда уларнинг аксарияти даволанишдан кейин 12 ой ўтиб, аҳволи сезиларли даражада яхшиланган, фақат иккитаси инсулин қабул қилишни давом этган. Тадқиқот New England Journal of Medicine журналида чоп этилди. 1-тоифа диабет - бу отоиммун касаллик бўлиб, унда иммунитет тизими инсулин ишлаб чиқарадиган ошқозон ости бези ҳужайраларини йўқ қилади. Ушбу касалликка чалинган одамлар ҳаёти давомида инсулин инъекциялари билан қондаги қанд миқдорини назорат қилишлари керак, бу эса инсулин етишмовчилиги туфайли гипогликемия ва органларнинг шикастланиши хавфини келтириб чиқаради. Жарроҳ Тревр Рейхман бошчилигидаги Торонто университети тадқиқотчилари беморларга инсон илдиз ҳужайраларидан олинган изоляцияланган оролча ҳужайраларини киритишди. Шу билан бирга, беморларга иммуносупрессив даволаш ўтказилди. Беморларнинг танасида янги ҳужайралар мустақил равишда хавфсиз миқдорда инсулин ишлаб чиқаришни бошлади, бу эса инъекцияга бўлган эҳтиёжни камайтиради. Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, ножўя таъсирлар асосан иммуносупрессия билан боғлиқ. Терапия билан бевосита боғлиқ бўлмаган иккита ҳалокатли ҳолатга қарамай, у хавфсиз деб топилган ва тадқиқот ҳозирда 3-босқичда давом этмоқда.

  • 25 Июнь, 14:49
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech