Янгиликлар

not found

Маркировкаланманган маҳсулотларни сотиб олиш ёки сотиш улгуржи савдо қоидаларининг бузилиши ҳисобланади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 833-сон қарори билан тасдиқланган "Маҳсулотларни идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш ва уларнинг айланмасини кузатиб бориш қоидалари"га мувофиқ, қуйидагилар улгуржи савдо қоидаларини бузилиши ҳисобланади: ➖ рақамли маркировкаланманган маҳсулотларни сотиб олиш, ташиш, сақлаш ёки реализация қилиш (сотиш); ➖ маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган электрон ҳисобварақ-фактураларни қабул қилмасдан рақамли маркировкаланган маҳсулотларни сотиб олиш, шунингдек реализация қилинган (сотилган) маҳсулотларнинг ҳар бир бирлиги учун маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган фискал ҳужжатни ёхуд электрон ҳисобварақ-фактурани расмийлаштирмасдан рақамли маркировкаланган маҳсулотларни реализация қилиш (сотиш); ➖ нуқсонли (брак бўлган) рақамли маркировкаланган маҳсулотларни ҳисобдан чиқариш ёки сотиш билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра муомаладан чиқариш талабларини бузиш. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 2271-моддасига асосан товарларни (маҳсулотларни) сотувчилар томонидан идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш — реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг икки фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик жарима қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, — реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг йигирма фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

  • 13 Февраль, 11:50
  • Батафсил
not found

Ижтимоий дорихоналарнинг бир-биридан узоқлик масофаси, яъни оралиғи қанча бўлиши керак? 

Ижтимоий дорихоналар дислокацияси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади. Қуйидагилар ижтимоий дорихоналар жойлашишининг асосий омиллари ҳисобланади: ➖ вилоят, туман, шаҳарнинг маъмурий-ҳудудий тузилиши; ➖ ҳудуднинг географик, ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари; ➖ шаҳар, туман ва қишлоқ аҳоли пунктларидаги аҳолининг сони; ➖ амбулатория поликлиникаларида тиббий хизматни ташкил этиш даражаси; ➖ижтимоий дорихоналарнинг хизмат кўрсатиш радиуси (ижтимоий дорихоналарни тавсия этилган хизмат кўрсатиш радиуси аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади, шаҳарларда 2-3 км, қишлоқ ҳудудида 5 — 10 кмдан кўп бўлмаган масофада). Ижтимоий дорихоналар вилоят, туман марказларида, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктларида жойлаштирилиши лозим.

  • 13 Февраль, 09:06
  • Батафсил
not found

Ҳамкорлик шартномаси имзоланди

"Kedrion Biopharma" компаниясининг вакиллари - вице-президенти Ferdinando Borgese, минтақалараро тижорат директори Duccio Manetti, Шарқий Европа тижорат директори  Aleksandar Marinkovich  “Дори-Дармон” акциядорлик компаниясига ташриф буюрди. Ташриф давомида икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. "Дори-Дармон” АК бошқарув Раиси Мирзанозим Мирзабекович, кузатув кенгаши раиси Фарҳод Фарадeевич компания ва таркибидаги жамиятлар фаолияти, хусусан, компания 100 дан ортиқ маҳаллий ва чет эллик етакчи ишлаб чиқарувчи корхоналар билан ҳамкорликда ишлаб келаётганлиги, аҳолини ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари билан таъминлашда етакчи ўринда туриши, фармацевтикани ривожлантириш борасида ҳукумат томонидан берилаётган кенг эътибор ҳақида маълумотлар бериб ўтди. Ўз ўрнида "Kedrion Biopharma" вакиллари ҳам компания томонидан ишлаб чиқарилаётган препаратлар ҳақида маълумотлар бериб ўтди. Шунингдек, "Kedrion Biopharma" Ўзбекистонга компания томонидан ишлаб чиқарилаётган ижтимоий аҳамиятга эга, зарур дори воситаларини ҳамёнбоп нархларда етказиб бериш ва қўшма ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этишда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди. Kedrion Biopharma— қон ивишининг бузилиши, неврологик касалликлар, шунингдек, бирламчи ва иккиламчи иммунитет танқислиги каби кам учрайдиган, оғир касалликларни даволаш ва олдини олиш учун плазма асосидаги терапевтик воситаларни ишлаб чиқариш ва бутун дунё бўйлаб тарқатиш учун қон плазмасини йиғиш ва фракцияларга ажратиш билан шуғулланадиган,  Италиянинг биофармацевтика компанияси ҳисобланади. Компанияни Европа ва Шимолий Американинг 5 та мамлакатида 7 та ишлаб чиқариш заводлари  мавжуд. Қўшма Штатлар ва Чехияда плазма йиғиш марказларини бошқаради ва маҳсулотлари дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларига тарқатиладиэ. Ушбу кўрсаткичлар билан "Kedrion Biopharma" плазмадан олинган маҳсулотлари бўйича дунёда 2-ўринни эгаллайди. Учрашув якунида “Дори-Дармон” АК ва "Kedrion Biopharma" ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

  • 12 Февраль, 17:44
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech