Янгиликлар

not found

Фармацевтлар учун ўқув-тренинг ташкил этилди: Ягона мақсад – соғлом ҳаёт

Фармацевтика соҳасидаги дунёдаги етакчи компаниялардан бири саналган "Bayer Global" вакиллари куни кеча “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси фармацевтлари учун махсус ўқув-тренинг ташкил этди. Тадбирнинг асосий мақсади - дорихона ходимларини замонавий дори воситалари ҳақида янгиликлар билан таништириш ва уларнинг касбий билимларини мустаҳкамлашдан иборат бўлди. Ушбу ўқув-тренинг давомида Bayer компаниясининг менежер-мутахассислари томонидан маърузалар слайд кўринишида, илмий фактлар асосида тақдим этилди. Асосий эътибор компания томонидан ишлаб чиқарилган Ўзбекистон базорида тааб юқори бўлган рецептсиз бериладиган дори воситаларига қаратилди. Хусусан: Берантин мази – болалар ва катталарда тери муаммоларини бартараф этиш, терини намлантириш ва тиклаш учун ишлатилади. Элевит Пронаталь – ҳомиладорликка тайёргарлик кўраётган, ҳомиладор ва эмизикли аёллар учун мўлжалланган витамин-минерал мажмуаси. У нутритив танқисликларни бартараф этиш, ҳомиланинг соғлом ривожланиши ва аёл саломатлигини қўллаб-қувватлашда муҳим роль ўйнайди. Claritin (Кларитин) – замонавий антигистамин восита бўлиб, аллергик ринит, кўз ёш оқиши, теридаги доғлар ва қуруқлик каби аллергик симптомларни енгиллаштиради. Уйқу келтирмайди ва узоқ таъсирга эга. Аспирин C – шамоллаш ва юқори ҳарорат ҳолатларида фойдаланиладиган классик восита бўлиб, таркибида аскорбин кислотаси (витамин C) ҳам мавжуд. Кальцемин – кальций, D3 витамини, магний ва цинк каби муҳим минералларни ўз ичига олган витамин-комплекс бўлиб, суяклар ва бўғимлар саломатлигини сақлашда муҳим аҳамиятга эга. Тренинг жараёнида мутахасислар бу дори воситаларининг қўлланилиши, таъсир этувчи асосий моддаси, организга таъсир жараёни, болалар ва катталар учун мўлжалланган дозалари, ножўя таъсирлари ва аҳолига тавсия этиш тартиби ҳақида маълумотлар бериб ўтди. Хусусан, Элевит Пронаталь нафақат хомиладор аёллар учун, балки ҳар бир аёл саломатлиги учун муҳим бўлиб, организмга зарур бўлган менерал ва витаминларни етказиб бериши қайд этилди. Ўқув –теринг сўнгида иштирокчилар ўртасида савол-жавоб шаклида мини-тест ўтказилди. Унда иштирокчилар олган билимларини намоён қилиш имконига эга бўлишди. Ушбу тадбир нафақат билим алмашиш, балки амалиётчи фармацевтлар билан ишлаб чиқарувчи компаниялар ўртасида самарали мулоқот майдони сифатида хизмат қилди. Иштирокчилар замонавий дори воситалари ҳақида кенг маълумотга эга бўлишди, бу эса ўз навбатида аҳолига янада сифатли хизмат кўрсатиш имкониятини оширади. Маълумот учун, Bayer Global – Германиянинг 160 йиллик тарихга эга йирик корпорацияси бўлиб, дунё миқёсида соғлиқни сақлаш, фармацевтика ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида инновацион ечимлар таклиф этади. Компания фармацевтика йўналишида саратон, юрак-қон томир, гинекология ва гемофилия каби жиддий касалликларни даволаш учун рецептура дори воситалари, шунингдек  кенг омма учун мўлжалланган рецептсиз дори воситалари, тери парвариши ва оғриқ қолдирувчи воситалар, витамин ва озиқ-овқат қўшимчалари ишлаб чиқаради. "Дори-Дармон" ва "Bayer Global" компаниялари ўртасидаги узоқ йиллик ҳамкорлик аҳоли соғлигини сақлаш ва улар учун зарур ва сифатли дори воситалари билан таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Бундай тадбирлар келгусида ҳам давом эттирилиши режа қилинган.

  • 10 Октябрь, 11:30
  • Батафсил
not found

Ҳиндистонда йўтал дорисидан болалар вафот этди

Ҳиндистоннинг Мадхья-Прадеш штатида йўтал сиропи қабул қилган 14 нафар бола вафот этди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди. Нашрга кўра, бу ҳолат дори ишлаб чиқариш жараёнида сифат назорати стандартларига риоя қилинмаслигидан вужудга келган.  Ҳолат бўйича ишлаб чиқарувчи компанияга жиноят иши қўзғатилган. Иш Ҳиндистоннинг Srisan Pharmaceuticals фармацевтика компаниясига нисбатан очилган. Компаниянинг  Coldrif  номли йўтал сиропи текширилганда, унда асосий эритувчи бўлган пропиленгликол ўрнига ишлатиладиган заҳарли модда – диатилен гликолнинг ортиқча миқдори аниқланган. Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази маълумотларига кўра, “Sresan Pharma” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “Coldrif” дори воситаси Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилмаган. Ҳиндистон соғлиқни сақлаш вазирлиги йўтал сиропларини, айниқса, болаларда эҳтиёткорлик билан ишлатишга чақирган. Ҳозирда қоидаларни қатъийлаштириш, дори воситалари сифатини яхшилаш ва уларнинг болаларда қўлланиши бўйича чоралар кўриш масаласи муҳокама қилинмоқда. Нашрнинг таъкидлашича, Ҳиндистон кўп йиллардан бери ифлосланган йўтал сироплари билан боғлиқ муаммо билан курашиб келмоқда. Бундай сироплар, айниқса, беш ёшгача бўлган болаларда, буйракларнинг жиддий зарарланишига ва кўплаб ўлим ҳолатларига олиб келган. Сўнгги 20 йил ичида бу борада кўплаб ҳолатлар қайд этилган. Жумладан, 2022 йилда Гамбияда Ҳиндистондан импорт қилинган йўтал сиропи туфайли 60 дан ортиқ бола ҳалок бўлган эди. Шунингдек, ҳиндистонлик шифокор Тарачанд Ёги бу сироп болалар учун хавфсизлигини исботлаш мақсадида ўзи ичишга қарор қилган. Аммо бир неча соат ўтиб у ҳушсиз ҳолда топилган. Айрим манбаларга кўра, вафот этган болаларга дорини ушбу шифокор тавсия қилган. 

  • 8 Октябрь, 09:00
  • Батафсил
not found

Тошкентда VI Евроосиё фармацевтика саммити бўлиб ўтмоқда

2025 йил 7–9 октябрь кунлари “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери технопарк майдонида "Global Pharmaceutical Leaders’ Club" ҳамкорлигида ташкил этилган 6-Евроосиё фармацевтика саммити - “Фармацевтика: ижтимоий келишув сифатида” мавзусидаги нуфузли халқаро тадбир бўлиб ўтмоқда.  Саммит фармацевтика соҳасидаги муҳим йўналишлар, инновацияларни жорий этиш, давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигини ривожлантириш ҳамда аҳолининг дори воситаларига бўлган эҳтиёжини қондириш ва соҳа барқарорлигини таъминлашнинг энг самарали усули  масалаларига қаратилган.  Евроосиё фармацевтика саммити - фармацевтика бозоридаги стратегик ечимлар ишлаб чиқиладиган, инсон саломатлиги ва жамият фаровонлигига таъсир этувчи муҳим платформа ҳисобланади. Унда назарий ҳисоблар эмас, балки амалиётга асосланган тажрибалар, ҳақиқий муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинади.  Бу йилги тадбирда 11 та мамлакатдан келган 300 дан ортиқ етакчи экспертлар, жумладан регуляторлар, дори воситалари ишлаб чиқарувчи ва дистрибьютор компаниялар, дорихона тармоқлари ва ижтимоий дастурлар соҳасидаги мутахассислар иштирок этмоқда. Хусусан, "Дори-Дармон" АК масъуллари ҳам мазкур тадбирда фаол қатнашмоқда.   Саммитнинг асосий мавзулари: ➡ Беморни тизим марказига қўйиш: давлат ташаббуслари, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва халқаро ҳамкорлик асосида сифатли ва арзон дори воситаларини таъминлаш; ➡ Рақамлаштириш ва шаффофлик орқали фармацевтика бозорида ишончни мустаҳкамлаш; ➡ Инновацияларни ижтимоий капитал сифатида қўллаш ва фармаконадзор тизимларини такомиллаштириш; ➡ “Фарма 2030” стратегик ўйини доирасида фармацевтика бозорининг келажак тенденцияларини моделлаштириш.

  • 7 Октябрь, 15:30
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech