Янгиликлар

not found

65 нафар боланинг умрига зомин бўлган дори учун 33 минг доллар пора берилган бўлиши мумкин

65 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган “Док-1 Макс” сиропини тарқатувчилар мажбурий тестлардан ўтказмаслик учун маҳаллий амалдорларга 33 минг доллар пора берган. Давлат айбловчиси Саидкарим Оқиловнинг сўзларига кўра, Quramax компанияси бош директори Сингх Раҳвендра Пратар дори воситаларини экспертиза ва стандартлаштириш маркази текширувидан ўтказиб юбориш учун мансабдорларга пора берган.  16 август куни бўлиб ўтган судда 21 судланувчининг 20 нафари Ўзбекистон, бир нафари эса ҳиндистонлик бўлган. Ҳиндистоннинг Marion Biotech компанияси ишлаб чиқарадиган дори-дармонларни Ўзбекистонда сотадиган Quramax Medical компаниясининг раҳбарларидан икки нафари Ўзбекистон, бир нафари Ҳиндистон фуқароси ҳисобланади. Судда сўзга чиққан Пратар айбловларни рад этди. Аммо 33 минг долларни "миннатдорчилик белгиси" сифатида амалдорларга етказиш учун воситачига берганини тан олган.  

  • 17 Август, 12:05
  • Батафсил
not found

Туркий давлатлар соғлиқни сақлаш вазирлари Самарқандда

Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти соғлиқни сақлаш вазирлари йиғилиши ва Туркий дунё тиббиёт конгресси бўлиб ўтмоқда. Унда ташкилотга аъзо соғлиқни сақлаш вазирларидан ташқари Татаристон соғлиқни сақлаш вазири ҳам иштирок этмоқда. Конгресс очилиш маросимида Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов, Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Қувончбек Омуралиев, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири А. Иноятов сўзга чиқиб, меҳмонларни қутлади. Тадбирдан кўзланган мақсад туркий халқлар табобатининг ноёб мероси, бой тажрибаси ва тарихий анъаналарини ўрганиш баробарида, замонавий ва инновацион тиббиёт ютуқларидан биргаликда фойдаланиш ҳамда уларни кенг оммалаштиришдир. Тадбир давомида нуфузли меҳмонлар “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Тадбирнинг тантанали қисмидан сўнг галдаги нуфузли тадбир Ўзбекистон — Туркия тиббиёт форуми бўлди. Тадбирда ҳар икки мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлари, тизим масъуллари, тиббиёт олий ўқув юртлари, етакчи даволаш-профилактика муассасалари, хусусий клиникалар, фармацевтика компаниялари раҳбарлари, соҳа олимлари, қолаверса ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Форум якунида икки давлат тиббиёт муассасалари, соҳага ихтисослашган олий ўқув юртлари ва уларнинг клиникалари, хусусий сектор корхоналари ва фармацевцика компаниялари ўртасида ўзаро манфаатли келишувларга эришилиб, меморандум ҳамда ҳамкорлик шартномалари имзоланди. Халқаро тадбир доирасида тиббиёт кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Унда иштирокчи мамлакатлар соғлиқни сақлаш вазирлари замонавий тиббий технологиялар ва фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи компаниялар вакиллари билан мулоқот қилди. Куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон — Туркия тиббиёт форуми доирасида икки томонлама B2B форматдаги музокаралар бўлиб ўтди. Ўз навбатида, соғлиқни сақлаш вазирларининг учрашуви ҳам бўлиб ўтди. Халқаро тадбир бугун ҳам ўз ишини давом эттиради.

  • 17 Август, 08:56
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech