Янгиликлар

not found

Бухоролик тиббиёт ходимларига давлат мукофотлари топширилди

Бугун Бухоро вилояти ҳокимлигида соғлиқни сақлаш тизимида самарали меҳнат қилиб келаётган соҳаси вакилларини тақдирлашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Ушбу тадбир давлатимиз раҳбарининг куни кеча эълон қилинган Фармони ижроси доирасида ташкил этилди. Тантанали маросимда сўзга чиққан вилоят ҳокими Ботир Зарипов инсон саломатлигини асрашдек улуғ ва масъулиятли вазифани зиммасига олган шифокорлар ва ҳамшираларни, соҳа фахрийларини касб байрами билан табриклаб, уларнинг жамият тараққиётидаги ўрни беқиёс эканини таъкидлади. Шунингдек, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш йўлидаги тинмайги меҳнатлари учун барча тиббиёт ходимларига чуқур миннатдорлик изҳор этилди. Шундан сўнг вилоят ҳокими тақдирланганлар қатори  “Бухоро дори-дармон” МЧЖ 1-Марказий дорихонаси бўлим бошлиғи Курбанова Мавлуда Разиқовнага “Шуҳрат” медалини тантанали равишда топширди. Мукофотни қабул қилиб олар экан Мавлуда Қурбанова:— Бундай юксак эътироф учун аввало давлатимиз раҳбарига чуқур миннатдорлик билдираман. Таъкидлашим керакки, бу медаль – нафақат меники, балки жамоамизнинг ютуғи, жамиятимиз раҳбари Дилмурод Ахатов бошчилигида олиб борилаётган самарали меҳнатимизнинг эътирофи деб биламан. Биз учун инсон саломатлигини асраш — энг олий вазифа. Шу йўлда бор кучимизни беришга, масъулият билан хизмат қилишга ҳамиша тайёрмиз, — деди миннатдорлик ва фахр ҳисси билан.

  • 10 Ноябрь, 17:57
  • Батафсил
not found

2026 йилдан тиббиёт соҳасида иш шароити, ойлик ва рағбатлантириш тизими янгиланади

Президент Шавкат Мирзиёев давлат тиббиёт муассасалари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантиришни кучайтиришга қаратилган қарорни имзолади. Ҳужжатга кўра, 2026 йилдан бошлаб тиббиёт ва фармацевтика соҳаси ходимларини қўллаб-қувватлаш бўйича қатор янги чора-тадбирлар амалга оширилади. Янги қарорга мувофиқ, келгуси йилдан: ✅ Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан ҳар йили меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида рағбат пули берилади; ✅ 1 апрелдан бошлаб давлат тиббиёт муассасалари 5 кунлик иш ҳафтасига ўтади, байрам ва дам олиш кунларида эса навбатчилик сақланади; ✅ Янги даволаш усулини жорий қилиб, ижобий натижага эришган шифокорлар БҲМнинг 50 баравари миқдорида бир марталик мукофот олади; ✅15 йиллик стажга эга ходимларнинг фарзандларига ОТМ бакалавриати контракт тўловининг 30 фоизи қоплаб берилади (БҲМнинг 15 бараваридан ошмаган ҳолда); ✅ Халқаро илмий журналларда мақола чоп этган шифокорлар учун барча харажатлар давлат ҳисобидан қопланади; ✅ 500 нафар тажрибали ходим учун уй-жой олишда ипотека дастлабки бадалининг 25 фоизи давлат томонидан қопланади; ✅ Миллий аккредитациядан ўтган тиббиёт муассасалари ходимларига лавозим маошининг 10 фоизи миқдорида ойлик устама берилади; ✅ 3 йилдан ортиқ иш стажига эга ходимлар йилда бир марта давлат ҳисобидан юқори технологик тиббий ёрдам олади; ✅ 15 йиллик стажга эга тиббиёт ходимлари учун ҳар йили республика санаторийларига бепул йўлланма ажратилади; ✅ Давлат хизматлари тўловлари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун икки баробарга камайтирилади. Шунингдек, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2026 йилдан бошлаб тиббиёт соҳасини рағбатлантириш жамғармасига ҳар йили 100 миллиард сўм ажратиб, маблағларни индексация асосида молиялаштириб боради.

  • 10 Ноябрь, 09:06
  • Батафсил
not found

Дорихона ходимлари учун семинар: юнидоза шаклидаги дорилар тақдимоти

«Дори-Дармон» акциядорлик компанияси томонидан дорихона ходимлари учун навбатдаги малака ошириш ўқув-семинари бўлиб ўтди. Тренингда дорихона мудирлари ва ходимлари онлайн ва офлайн форматда иштирок этди. Ўқув жараёнида «Jurabek Laboratories Ltd» фармацевтика компанияси вакиллари қатнашиб, компаниянинг илғор юнидоза шаклидаги ОТС дори воситалари ҳақида маълумот берди. “Юнидоза” - бир марта қабул қилиш учун мўлжалланган дорининг аниқ миқдори. Афзалликлари:- Очиш осон, ичишга қулай ва ўзи билан олиб юриш мумкин;- Тайёр аниқ дозада;- Хавфсизлик – дорилар юқори гигиена стандартларига мувофиқ ишлаб чиқарилган.- Самарадорлик – аниқ миқдорда тақдим қилинган дори зудлик билан керакли таъсир кўрсатади.- Модуль ва кўп мақсадли фойдаланиш – турли ёш ва ҳолатдаги беморлар учун мослаштирилган. Тақдимотда «Jurabek Laboratories Ltd» томонидан ишлаб чиқарилаётган юнидоза шаклидаги бир қатор дори воситалари ҳақида маълумот берилди: Бакдиар – ичак антисетики, диареяга қарши самарали восита, ҳазмни яхшилайди ва ичакдаги ноқулайликларни бартараф этади.Ифента суспензияси – болаларда иситмани тушириш, яллиғланиш ва оғриқни камайтириш учун мўлжалланган.Февалган ёки Парацетамол свечалари – болалар учун иситма тушириш ва оғриқни камайтиришда қўлланилади.L-Карнитин – организмдаги ёғларни эритишга ёрдам беради, энергия ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлайди.Лекорн Энердже – метаболик дори воситаси бўлиб, болаларда ўсиш ва ақлий ривожланишга ёрдам беради, энергияни оширади, иммунитетни мустаҳкамлайди ҳамда соч ва тирноқларни кучайтиради. Шунингдек, тренингда ингаляция воситалари, аллергия белгилари ва герпес вирусига қарши дори воситаларининг қўлланилиши, таркиби, фаол моддалари, инсон саломатлигидаги аҳамияти, қўллаш тартиби ва эҳтимолий ножуя таъсирлари ҳақида ҳам маълумот тақдим қилинди. Бундай ўқув-семинарлар дорихона ходимларининг мижозларга дори воситалари ҳақида тўғри ва зарурий маслаҳатлар беришида муҳим аҳамият касб этади. Маълумот учун: «Jurabek Laboratories» миллий ва халқаро стандартларга жавоб берадиган етакчи маҳаллий фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. 

  • 7 Ноябрь, 15:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech