Янгиликлар

not found

Президент "Ўзбекистон – 2030" стратегияси тўғрисидаги фармонни имзолади

Фармон билан Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга ошириш жараёнида орттирилган тажриба ва жамоатчилик муҳокамаси натижалари асосида ишлаб чиқилган "Ўзбекистон – 2030" стратегияси тасдиқланди. «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида қуйидаги асосий ғоялар акс эттирилган: - барқарор иқтисодий ўсиш орқали даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин олиш;- аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш;- аҳоли учун қулай экологик шароитларни яратиш;- халқ хизматидаги адолатли ва замонавий давлатни барпо этиш;- мамлакатнинг суверенитети ва хавфсизлигини кафолатли таъминлаш. "Ўзбекистон – 2030" стратегиясини амалга ошириш ва унинг мақсадли кўрсаткичларига эришиш барча давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида энг устувор вазифа этиб белгиланди ҳамда бу бўйича уларнинг биринчи раҳбарларига шахсий масъулият юкланди. "Ўзбекистон – 2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси таркиби тасдиқланди. Республика комиссияси (А.Арипов) зиммасига: а) Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш, шунингдек, уни амалга ошириш бўйича тегишли йиллик дастурларни тайёрлаш ва ижросини мувофиқлаштириш; б) Ўзбекистон – 2030» стратегияси доирасидаги ислоҳотлар бўйича тадбирларнинг аҳоли томонидан билдирилган фикр ва ташаббуслар асосида сифатли амалга оширилиши, белгиланган кўрсаткичларга эришилишини назорат қилиб, натижаси юзасидан ҳар ярим йилда Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритилишини таъминлаш; в) икки ой муддатда:- Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг жойларда амалга оширилиши натижалари танқидий ўрганилишини;- аҳоли ўртасида Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга ошириш натижалари кенг муҳокама қилиниши, фуқароларнинг мазкур масала бўйича таклифлари тизимлаштирилган ҳолда таҳлил этилишини;- ўтказилган ўрганишлар натижасига кўра, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифаларни рўёбга чиқаришга тўсқинлик қилаётган тизимли омилларни аниқлаш ва Ўзбекистон – 2030» стратегиясини амалга ошириш доирасида уларнинг олдини олиш бўйича аниқ чоралар кўрилишини таъминлаш вазифалари юкланди. «Ўзбекистон – 2030» стратегияси – халқ стратегияси» шиори остида белгиланган ислоҳотларнинг изчил, сифатли ва ўз вақтида бажарилиши юзасидан самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида "Тараққиёт стратегияси" маркази Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда "Ўзбекистон – 2030" стратегияси ижросининг таъминланиш даражаси, унда белгиланган ислоҳотларнинг сифатли амалга оширилишини аҳоли томонидан ҳар бир мақсад ва ундаги кўрсаткичлар кесимида баҳолаш, улар юзасидан ўз фикрларини қолдириш ва ташаббуслар билдириш имкониятини яратувчи онлайн портални ишга тушириши белгиланди. Ҳар ойда баҳолаш натижалари ва аҳолидан келиб тушадиган фикр-мулоҳазалар умумлаштирилиб, Республика комиссиясига тақдим этиб борилади.

  • 12 Сентябрь, 11:01
  • Батафсил
not found

Мияда янги турдаги гибрид ҳужайралар аниқланди

Халқаро олимлар жамоаси мия ҳужайраларининг илгари номаълум турини топди. Улар нейронлар ва астроцитлар орасида мавжуд бўлиб, иккаласининг хусусиятларига эга, шунинг учун улар неврологик функцияларда фаол рол ўйнаши ва атрофдаги асаб тўқималарига таъсир қилиши мумкин. Aстроцитлар елим каби нейрон каналларни ўраб олган мия ҳужайраларидир. Узоқ вақт давомида улар бутунлай пассив ва фақат нейронларни ҳимоя қилиш учун керак деб ҳисобланган. Aммо кейинчалик маълум бўлдики, астроцитлар миядаги асосий нейромедиатор бўлган глутаматни чиқариб, нейронларнинг фаоллашишига ҳисса қўшади. Буюк Британия ва Европа олимлари янги тадқиқот давомида сичқонлар миясида илгари номаълум бўлган “гибрид” ҳужайраларни топдилар. Улар гиппокампдаги тўққизта астроцит тўпламини аниқладилар ва эътиборларини улардан бирига қаратдилар. У алоҳида локализация қилинган ва махсус молекуляр механизмларга эга эди. "Бу нейронларнинг фаоллигини модуляция қилувчи, шунингдек, нейронларнинг алоқа ва қўзғалиш даражасини назорат қилувчи ҳужайралардир", деб тушунтирди неврологлар. Гибрид ҳужайралар йўқ қилингандан сўнг, сичқонларда хотира муаммолари пайдо бўлди. Келажакда олимлар глутаматергик астроцитларнинг (шундай ном берилган) Aлцгеймер касаллиги ва хотира билан боғлиқ бошқа касалликларнинг ривожланишидаги ролини ўрганиш ниятида, деб хабар бермоқда Nature. 

  • 12 Сентябрь, 09:01
  • Батафсил
not found

Ўзбекистон ва АҚШ дори воситалари хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида хавфсиз ва сифатли дори воситаларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш бўйича англашув меморандуми имзоланди. Ушбу муҳим ҳужжат Тошкентда илк бор ташкил этилган Ўзбекистон–АҚШ соғлиқни сақлаш форумида маъқулланган. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Девид Ҳоффман имзо чеккан ҳужжат Ўзбекистонда сил ва бошқа касалликларга қарши дори воситаларидан хавфсиз ва сифатли фойдаланиш имкониятини кенгайтириш, фармацевтика тармоғи равнақини қўллаб-қувватлашга қаратилган. «Меморандум икки ҳукуматнинг барча учун саломатликни яхшилаш бўйича умумий мақсадларга эришишда ҳамфикр эканини яна бир карра тасдиқлайди», – дейилади АҚШ элчихонаси хабарида. USAID Ўзбекистондаги миллий манфаатдор томонлар ва ҳамкорлар билан дори воситалари сифатини таъминлаш тизимини барқарор мустаҳкамлаш ҳамда фуқароларнинг сифати кафолатланган дори воситалари ва тиббий буюмлардан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш мақсадида яқиндан ҳамкорлик қилади. Бу борада АҚШ фармакопеяси томонидан амалга оширилаётган «Сифатли дори воситаларини тарғиб қилиш+» дастури асосий ўрин тутади. Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ва АҚШнинг юртимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Ҳеник имзолаган келишувга кўра эса, Ўзбекистон АҚШ Глобал соғлиқни сақлаш хавфсизлиги дастурининг 50 та ҳамкор мамлакатидан бирига айланади.

  • 11 Сентябрь, 16:06
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech