Янгиликлар

not found

Қайта ишланган озиқ-овқатлар йўғон ичак саратони хавфини ошириши мумкин

Ультра қайта ишланган маҳсулотларни (UPF) истеъмол қилиш йўғон ичакдаги эрта саратонгача бўлган ўзгаришлар хавфини сезиларли даражада ошириши мумкин. Массачусетс Генерал Бригам тадқиқотчилари қарийб 30 минг аёл маълумотларини таҳлил қилиб, UPF ни энг кўп истеъмол қилганларда аденомалар - йўғон ичак саратонининг прекурсорлари ривожланиш эҳтимоли 45 фоизга юқори эканлигини аниқлади. Тадқиқот натижалари JAMA Oncology журналда эълон қилинди. Тадқиқотда Nurses’ Health Study II маълумотларидан фойдаланилди — бу йирик лойиҳа доирасида аёллар 24 йил давомида мунтазам эндоскопиядан ўтганр ва озиқ-овқат истеъмоли ҳақида батафсил сўровномалар тўлдирган. Ўртача ҳисобда иштирокчилар кунлик калориянинг тахминан 35 фоизини ультрақайта ишланган маҳсулотлардан олишган, аммо энг юқори истеъмол гуруҳида бу улуш бир неча маротаба юқори бўлган. Ана шу гуруҳда эрта йўғон ичак саратони билан боғлиқ аденомалар кўпроқ учраган. Бу боғлиқлик семизлик, диабет ва клетчатка кам истеъмоли каби бошқа хавф омиллари ҳисобга олинганидан сўнг ҳам сақланган. Муаллифларнинг таъкидлашича, эрта босқичда колоректал саратоннинг ўсишини фақат озиқ-овқат билан изоҳлаш мумкин эмас, аммо рационда ультра қайта ишланган маҳсулотлар улушини камайтириш — хавфни пасайтириш учун потенциал муҳим қадам ҳисобланади. Ҳозирда жамоа касалликнинг бошқа мумкин бўлган қўзғатувчи омилларини ўрганишда давом этмоқда ва ультра қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларининг аниқроқ таснифларини ишлаб чиқмоқда.

  • 19 Ноябрь, 12:30
  • Батафсил
not found

Эндокринолог: D витамини етишмовчилиги ортиқча вазнга сабаб бўлади

Ўртача вазндаги инсонлар билан солиштирганда, семизликка эга беморлар қонида D витамини даражаси ўртача 20–30% паст бўлади. Эндокринолог Диана Эрикенованинг айтишича, бу ҳолат витамин D истеъмоли ва қуёш нурланиши бир хил бўлган шароитда ҳам кузатилган. Витамин D ва ортиқча вазн ўртасидаги боғлиқлик икки томонлама деб ҳисобланади: семизлик витаминнинг сўрилишини қийинлаштириши ва витамин етишмовчилиги эса вазн ортишига ҳисса қўшиши мумкин. Амалиётда эса бу икки жараён бир вақтнинг ўзида содир бўлиши мумкин. «Витамин D ёғ ҳужайраларида тўпланиб, организм томонидан фаол равишда фойдаланиш учун қолмайди. Бу унинг қондаги концентрациясини, овқат ва қўшимчалар орқали етарли қабул қилинса ҳам, пасайишига олиб келади. Жигар ва буйракларда витамин Dнинг фаол шаклининг ишлаб чиқарилиши камаяди, айниқса, агар беморда жигарда ёғ тўпланиши билан боғлиқ касаллик бўлса. Шунинг учун, витамин D етишмовчилиги, ҳатто уни етарли миқдорда истеъмол қилсангиз ҳам, юзага келади», — деб тушунтирди шифокор. D витамини етишмаслиги инсулин қаршилигига олиб келиши мумкин, бу эса семиз беморларда метаболик ҳолатни ёмонлаштиради ва ёғ тўқималари тўпланишини кучайтиради. «Бу илдизига етиб бўлмайдиган “ муаммодан” фақат бир вақтнинг ўзида тана вазнини меъёрлаш, яллиғланишни камайтириш ва D витамини етишмоқчилигини тўлдириш орқали чиқиш мумкин. Шунинг учун халқаро тавсияларда ортиқча вазнга эга одамларда витамин D дозасини 1,5–2 баробарга ошириш, яъни профилактика мақсадида кунига 4000 МЕ гача қабул қилишни тавсия қилади. Албатта, қондаги витамин D даражаси назорати билан», — деб қўшимча қилди мутахассис.

  • 19 Ноябрь, 09:30
  • Батафсил
not found

Уфада бўлиб ўтган Ички касалликлар бўйича IV Халқаро Евроосиё форуми тафсилотлари

Россиянинг Бошқирдистон Республикасининг Уфа шаҳрида IV Халқаро ички касалликлар шифокорлари Евроосиё форуми юқори савияда бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистоннинг етакчи мутахассислари "Дори-Дармон" АК ташаббуси ва кўмагида иштирок этишди. Ўзбекистоннинг уч нафар мутахассислари форумда уз маърузалари билан қатнашди. Биринчи маърузачи умумий амалиёт шифокори, ревматолог ва Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитатсия илмий-амалий тиббиёт маркази профессори Дилором  Раҳимова бўлди. Унинг мавзуси "Нафас олиш касалликларида ўпка гипертензиясини даволашда инновацион ва мултидиссиплинар ёндашув: Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасидаги воқелик ва истиқболлар. Хилола Мирахмедова, Тошкент давлат тиббиёт академияси Ички касалликлар кафедраси бўлими мудири, профессор, Ўзбекистон ревматологлар ассотсиатсияси раиси "Тизимли склеродермада интерститсиал ўпка касаллигини эрта ташхислашнинг клиник ва иммунологик жиҳатлари” мавзусидаги маърузаси билан қатнашди. Шунингдек, АК «Дори-Дармон”нинг тижорат директори Рамил Абдулов "Реимбурсатсия дастурини ривожлантириш: Ўзбекистон тажрибаси ва халқаро истиқболлар” мавзусида сўзлади. У ўз чиқишида Ўзбекистонда реимбурсатсия дастурининг аҳамияти, аҳолига сифатли дориларни тақдим этишдаги рольи ва фармацевтика соҳаси ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида сўзлаб берди. Хусусан, дастур: - Аҳолининг зарур дори-дармонларга бўлган эҳтиёжини оширади; - Ижтимоий аҳамиятга эга касалликларга чалинган беморларга тиббий ёрдамни яхшилайди; - Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун янги имкониятлар яратади.  «Дори-Дармон” давлат реимбурсация дастурида иштирок этмоқда "Дори-Дармон" АК 2021 йили Сирдарё вилоятида тажриба-синов сифатида бошланган реимбурсация дастурини қўллаб-қувватлаб келмоқда. Ушбу тизимни босқичма-босқич 2026 йилнинг якунига қадар мамлакатимиз бўйлаб жорий этиш режалаштирилган. "Дори-Дармон" АК томонидан 9 ой ичида компания реимбурсатция дастури доирасида 14 млрд 155 млн сўмлик дориларни бепул тақдим этди. Бу кўрсаткич дастурнинг самарадорлиги ва ижтимоий аҳамиятини акс эттиради. Шунингдек, форум давомида Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Бошқирд давлат тиббиёт университети ва Республика терапия ва тиббий реабилитатсия илмий-амалий маркази ўртасида академик ва илмий ҳамкорлик бўйича шартнома имзоланди. Университетда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашув бўлиб ўтди  ҳамда уларнинг таълим ва касбий ривожланиш масалалари муҳокама қилинди.

  • 17 Ноябрь, 14:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech