Янгиликлар

not found

Шифокор ва фармацевтларга малака тоифасини бериш аттестациялари онлайн шаклда ўтказилади

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 5 сентябрдаги тегишли буйруғи билан Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази ҳузуридаги врачлар ва фармацевтларга малака тоифасини бериш бўйича аппеляция комиссияси ва жами 39 та тиббий йўналишдаги ихтисослаштирилган аттестация комиссиялари таркиби тасдиқланди. Ушбу аттестацияларни ZOOM дастури орқали онлайн шаклда ўтказиш тартиблари ҳам ишлаб чиқилди.   Мазкур янги тартиб шу йил сентябрь ойидан бошлаб синов тариқасида врач ва фармацевтларга, 2024 йил 1 январдан бошлаб эса барча тиббиёт ва фармацевтика ходимларига босқичма-босқич татбиқ этилади.   ZOOM дастури орқали оғзаки имтиҳон (суҳбат) ўтказиш Тошкент шаҳри ва вилояти учун Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази биносида зарур қурилмалар билан жиҳозланган хоналарда, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги мутахассислар учун марказнинг ҳудудлардаги ана шундай хоналарида ўтказилади.   Имтиҳон жараёнида талабгор учун “Random“ дастури орқали тасодифий тарзда билет танланади.   Билетлар 5 та саволдан иборат бўлиб, уларга жавоб бериш учун кўпи билан 15 дақиқа вақт берилади ва 10 баллик тизимда баҳоланади.   Имтиҳон якунида “Random“ дастури умумий балларнинг ўртача қийматини ҳисоблаб беради ва ўша заҳоти эълон қилади.   ССВ матбуот хизматининг маълум қилишича, вазирлик томонидан бу жараёнларни ташкил этишда техник ва дастурий воситалар узлуксизлигини таъминлаш бўйича масъулларга зарур вазифалар юклатилди.  

  • 15 Сентябрь, 17:50
  • Батафсил
not found

Аҳолига 3,2 млрд. сўм миқдордаги сифатсиз дорилар сотилишининг олди олинди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Дилшод Раҳимов маълум қилди. Сифатсиз ёки қалбаки дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйиш борасида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирларида 56 та ҳолатда 3,2 млрд сўмдан ортиқ сифатсиз дориларнинг аҳолига  сотилишининг олди  олинди. Шу билан бир қаторда, кучли таъсир қилувчи, наркотик ҳамда психотроп моддаларни сақлаш ва ўтказиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш тадбирлари кучайтирилиб, фош этилган 90 та жиноят ишлари доирасида 423 млн сўмлик бундай турдаги дорилар ноқонуний муомаладан олиб қўйилди. Қайд этилишича, ўрганишлар давомида инсон ҳаётига ҳамда соғлиғига хавф солувчи контрафакт ва сифатсиз маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳамда ўтказиш билан боғлиқ 434 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, 23,4 млрд сўмдан зиёд бўлган яроқсиз маҳсулот муомаладан олиб қўйилган.

  • 15 Сентябрь, 11:50
  • Батафсил
not found

Давлат ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхати кенгайтирилди

Фармон билан (ПФ-159, 13.09.2023 й.) Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди Шунга кўра, давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхатига қуйидагилар киритилди: Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Божхона қўмитаси ва Электрон технологияларни ривожлантириш марказининг Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилари ва ходимларининг оила аъзолари (ота-онаси, ҳалок бўлган вақтда қонуний никоҳда бўлган хотини (эри) ва фарзандлари). Шунингдек, Ўзбекистон Қуролли Кучларида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ҳарбий хизматчиларга (ходимларига) ёки ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган кўшимчага кўра: Ҳарбий хизматчи (ходим) Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлганда, унинг оила аъзоларига марҳумнинг асосий эгаллаган лавозими бўйича маоши (олий ҳарбий-таълим муассасаси курсанти, тингловчиси стипендияси) ва ҳарбий (махсус) унвони маоши йиғиндисининг 150 баробари миқдорида нафақа тайинланади. Мазкур нафақа 2023 йил 1 апрелдан кейинги даврда ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) оила аъзоларига тўланади.

  • 15 Сентябрь, 09:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech