Янгиликлар

not found

Ўзбекистон ва AҚШ кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёйевнинг Aмерика Қўшма Штатларига ташрифи арафасида жорий йилнинг 15-сентабр куни Вашингтонда Ўзбекистон-Aмерика бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари, саноат бирлашмалари, тижорат банклари ва инвестиция тузилмалари раҳбарлари, шунингдек, AҚШнинг AКТ, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, йенгил саноат, транспорт, банк иши ва бошқа соҳаларда фаолият юритаётган йирик корпорациялари раҳбарлари иштирок етди. Форумнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Ходжайев, Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов, Aмерика-Ўзбекистон савдо палатаси бошқаруви раиси Керолин Лемм, AҚШ ЕХIМ-Банки президенти Рета Жо Люис ва Давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари Дас Марк Поммершеим сўзга чиқди. Спикерлар ўз нутқларида икки мамлакат раҳбариятларининг сиёсий иродаси, ҳукуматлар ва ишбилармон доираларнинг доимий ҳамкорлиги натижасида ўзаро савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқалар жадал суръатларда ривожланиб бораётганлигини таъкидладилар. Ўзбекистон томони иқтисодиёт, савдо, саноатни ривожлантириш ва сармоявий муҳитни яхшилаш бўйича эришилган муҳим ютуқларни тақдим этди. Хусусан, бошқа фактлар қаторида эркин бозор ва соғлом рақобат механизмлари яратилгани, тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаш, инфратузилмани ривожлантириш, энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича ислоҳотлар амалга оширилгани, иқтисодиётда давлат иштирокининг қисқаргани ва кенг кўламли хусусийлаштириш жараёнлари бошлангани қайд етилди. Aмалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли Ўзбекистон халқаро инвестиция доиралари, жумладан, Aмерика инвесторлари ўртасида сармоя киритиш учун жозибадор манзилга айланди. Бугунги кунда Ўзбекистонда AҚШнинг 300 та компанияси фаолият юритмоқда, бу 2017 йилдаги кўрсаткичдан икки баравар кўпдир. Мамлакатимиз иқтисодиётининг автомобилсозлик - "Генерал Моторс", қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш - "Жоҳн Деер", "CНҲ", газ ишлаб чиқариш - "Aир Продуcц", қишлоқ хўжалиги - "Силверлеафе" ва бошқа соҳаларида AҚШ компаниялари муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда. Шу билан бирга, тоғ-кон саноати, кимё ва энергетика саноати, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, електроника, ахборот технологиялари каби иқтисодиёт тармоқлари қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг енг истиқболли йўналишлари сифатида белгилаб олинди. Юқори қўшилган қийматга ега маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уни учинчи давлатларга експорт қилиш бўйича қўшма корхоналар ташкил етишда катта имкониятлар мавжудлиги қайд этилди. Икки давлат ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини фаоллаштириш муҳимлиги, барча қўшма лойиҳа ва ташаббусларни амалга оширишда давлат идораларининг ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлиги таъкидланди. Тадбир давомида глобал рақобат, таъминот занжири барқарорлигини таъминлаш, ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, инновацияларни рағбатлантириш, стратегик прогнозлаш, хусусийлаштириш ва молиявий-техник ҳамкорлик масалалари бўйича алоҳида сессиялар ўтказилди. Бизнес-форум Ўзбекистон ва AҚСҲ вазирликлари, идоралари, тармоқ бирлашмалари ва йетакчи компаниялари раҳбарларининг “Г2Б” ва “Б2Б” форматидаги учрашувлари билан давом етди. Унда иштирокчилар қўшма корхоналар ташкил етиш ва ўзаро манфаатли савдо шартномаларини тузиш масалаларини атрофлича муҳокама қилишга муваффақ бўлдилар. Тадбир якунида энергетика, машинасозлик, AКТ, қишлоқ хўжалиги, молиявий-техник ва илмий-техник ҳамкорлик, тиббиёт ва фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби соҳаларда 12 та ҳужжат имзоланди.

  • 18 Сентябрь, 15:47
  • Батафсил
not found

Кальций ҳақида нималарни билиш керак?

Кальцийни организмда сўрилиши учун қачон ва қандай қабул қилиш кераклиги ҳақидаги маълумотларни тақдим этамиз. Кальцийни қачон қабул қилиш керак:Шифокорлар овқатдан кейин кечқурун кальцийни қабул қилишни тавсия қиладилар. Бу бизнинг танамизнинг биологик ритми билан боғлиқ. Маълум бўлишича, тушда организм кальцийни минимал миқдорда, кечаси эса максимал даражада истеъмол қилади. Кальцийни нима билан қабул қилиш керак:Кальций Д витамини билан қўшилмаса, танада сақланиб қолмайди. Калцийни ушбу элементни ўз ичига олган овқатлар билан ҳам истеъмол қилиш мумкин. Бундай маҳсулотлар бўлиши мумкин: кефир, сут, творог, сметана ёки йогурт. Aммо шуни таъкидлаш керакки, Д витаминини ўз ичига олган маҳсулотлар кальций препаратларини қабул қилишдан 4 соат олдин истеъмол қилиниши керак. Магний ва кальцийнинг комбинацияси:Олтин ўрталиққа риоя қилинг, шифокорлар бундай дориларни 2: 1 нисбатда олишни тавсия қиладилар. 1 г кальций учун 0,5 г магний бўлиши керак. Кальцийнинг сўрилишини яхшилаш учун рационингизга гречка ва арпа ёрмалари, кажу ёнғоғи, бодом ва тариқни қўшинг. Қабул қилиш муддати:Калцийни курсларда ичиш тавсия этилади, лекин 1-2 ойдан ошмаслиги керак. Кальцийни қабул қилишни бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади. Ушбу макроэлементнинг ортиқча бўлиши жигар ва буйракларнинг ёмонлашишига, кўнгил айнишига олиб келиши мумкин.

  • 18 Сентябрь, 12:30
  • Батафсил
not found

Шифокор ва фармацевтларга малака тоифасини бериш аттестациялари онлайн шаклда ўтказилади

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 5 сентябрдаги тегишли буйруғи билан Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази ҳузуридаги врачлар ва фармацевтларга малака тоифасини бериш бўйича аппеляция комиссияси ва жами 39 та тиббий йўналишдаги ихтисослаштирилган аттестация комиссиялари таркиби тасдиқланди. Ушбу аттестацияларни ZOOM дастури орқали онлайн шаклда ўтказиш тартиблари ҳам ишлаб чиқилди.   Мазкур янги тартиб шу йил сентябрь ойидан бошлаб синов тариқасида врач ва фармацевтларга, 2024 йил 1 январдан бошлаб эса барча тиббиёт ва фармацевтика ходимларига босқичма-босқич татбиқ этилади.   ZOOM дастури орқали оғзаки имтиҳон (суҳбат) ўтказиш Тошкент шаҳри ва вилояти учун Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази биносида зарур қурилмалар билан жиҳозланган хоналарда, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги мутахассислар учун марказнинг ҳудудлардаги ана шундай хоналарида ўтказилади.   Имтиҳон жараёнида талабгор учун “Random“ дастури орқали тасодифий тарзда билет танланади.   Билетлар 5 та саволдан иборат бўлиб, уларга жавоб бериш учун кўпи билан 15 дақиқа вақт берилади ва 10 баллик тизимда баҳоланади.   Имтиҳон якунида “Random“ дастури умумий балларнинг ўртача қийматини ҳисоблаб беради ва ўша заҳоти эълон қилади.   ССВ матбуот хизматининг маълум қилишича, вазирлик томонидан бу жараёнларни ташкил этишда техник ва дастурий воситалар узлуксизлигини таъминлаш бўйича масъулларга зарур вазифалар юклатилди.  

  • 15 Сентябрь, 17:50
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech