Янгиликлар

not found

Гель, малҳам ёки крем ​​- бир-биридан нима билан фарқ қилади?⠀

Ташқи фойдаланиш учун ҳар қандай дори (лосьенлар, спрейлар, эмулсиялар, пасталар, мойлар, кремлар, малҳамлар) фаол моддадан ва ушбу препаратнинг "шаклини" ташкил этувчи асосдан иборат.⠀ Малҳам - энг кўп миқдорда ёғни ўз ичига олган шакл. У фаол модданинг чуқур кириб бориши билан ажралиб туради. Терида қуруқ тошмаларни даволаш учун тавсия этилади."Бинт остида" малҳамлардан фойдаланиш фаол модданинг кириб бориш чуқурлигини янада оширади. Малҳамларнинг ёғли таркибий қисмлари терига сингиб кетмаслиги сабабли улар кийимни кир қилиб қўйиши мумкин. Намланаётган тери тошмаси учун малҳамларни қўлламанг.   Гель - таркибида мойлар ва ёғлар мавжуд эмас, ва унинг PH кўрсаткичлари терининг кўрсаткичларига яқин. У терига осонгина тарқалади, тез сўрилади, терининг пўраларини ёпиб қўймайди. ⠀Гель малҳамдан кўра тезроқ сўрилади. Шошилинч равишда оғриқни қолдириш керак бўлса, масалан бўғимда, у тезроқ ёрдам беради. Aгар сиз узоқроқ аналгетик таъсирни таъминлашингиз ва яллиғланишни енгиллаштиришингиз керак бўлса, унда малҳамни қўллаш афзалроқдир. Гель кўринишидаги дориларни намланаётган терига қўллаш мумкин. ⠀⠀ Крем - асоси ёғлар ва сувдан иборат бўлади. У терига яхши сўрилади, қўллашдан кейин бир неча дақиқадан сўнг у кийимни кир қилиб қўймайди, юз терисида қобиқ бўлиб турмайди. Фаол модданинг сингиш чуқурлиги малҳамдан камроқ. У ўткир яллиғланиш реакцияларида тавсия қилинади, ўртача намланаётган юзаларга қўлланилиши мумкин.⠀ Лосьен / Эмульсия – крем, малҳам ва гелларга нисбатан анча суюқ шаклда бўлади. Унинг таркиби  асосида спиртлар ва сув мавжуд. Кўпинча у бош терисини даволаш учун ишлатилади (чунки у сочни ёғлантириб қўймайди). Майинлиги, тез сўрилиши, салқинлик туйғусини берувчи лосьен нозик ва ёғли терига ишлатиш учун афзалроқдир. У пўраларни ёпмайди ва ниқоб эффектини яратмайди.  

  • 7 Июль, 14:02
  • Батафсил
not found

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида бакалавриат ва магистратурага 2023/2024 ўқув йили учун ҳужжатлар қабули бошланди

Бакалавриат йўналишлари: ➖ Фармация (турлари бўйича) - ўқиш муддати 5 йил; ➖ Саноат фармацияси (турлари бўйича) – ўқиш муддати 4йил;➖Даволаш иши - ўқиш муддати 6 йил;➖Тиббий профилактика иши - ўқиш муддати 5 йил. Магистратура мутахассисликлари: ➖Фармацевтика ишини ташкил қилиш ва бошқариш;➖Фармацевтик кимё ва фармакогнозия;➖Дориларнинг саноат технологияси;➖Дори воситалари ва препаратлар технологияси;➖Экспериментал ва спорт фармакологиясиЎқиш муддати 2 йил. Ҳужжатлар online ва offline тарзда қабул қилинади. Манзил: Юнусобод тумани, 19 мавзе, 48 уй, мўлжал: "Uz Mal-oil" ёқилғи қуйиш шахобчаси, Carrefour супермаркети (Сайрам Корзинка).Локация (https://maps.google.com/maps?q=41.374245,69.309823&ll=41.374245,69.309823&z=16) Батафсил маълумот: http://ftti.uz/ ????☎️Мурожаат учун телефонлар:+998 97 139-00-50+998 97 189-00-50+998 71 202-05-50+998 71 203-05-50

  • 7 Июль, 11:35
  • Батафсил
not found

Санитария-эпидеомология соҳаси ходимлари учун малака ошириш маркази ташкил этилмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг 04.07.2023 йилдаги “Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 272-сон қарори қабул қилинди.  20 кишидан иборат Марказ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳузурида ташкил этилмоқда. Унинг вазифалари: аҳолини санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш йўналишида фундаментал ва илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш; ушбу соҳада кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш.  Марказ директори лавозими бўйича олийгоҳнинг деканига, ўринбсори – декан ўринбосарига тенглаштирилмоқда.  Икки ой ичида Марказни тажрибали профессор-ўқитувчилар билан тўлдириш учун очиқ танлов ўтказилади.  Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.07.2023 йилдан кучга кирди.

  • 7 Июль, 08:47
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech