Янгиликлар

not found

Оғиздаги айрим таъмлар баъзи касалликлардан далолат бериши мумкин

Оғизда пайдо бўладиган бир қатор белгилар соғлиқ учун потенциал хавфни кўрсатиши мумкин. Шифокорларнинг таъкидлашича, оғизда тез-тез ёки узоқ давом этадиган ёмон таъм муаммоларни, шу жумладан хавфли касалликларни кўрсатиши мумкин. Шундай қилиб, одам доимо оғзида ва нафасида ширинликни ҳис қилиши- диабетик кетоацидознинг белгиси бўлиши мумкин. Бу ҳаёт учун хавфли бўлган ҳолат. Тана глюкоза йўқлигида ёғни энергия манбаи сифатида ишлатади. - Бу аломат одатда диабетга чалинган одамларда кузатилади. Ушбу ҳолатнинг бошқа белгилари: кучли ташналик, тилқуриб қолиши, кўнгил айниши ва қорин оғриғи- дейди шифокорлар. Шунингдек, оғиздаги мис таъми хавфли инфекцияларни кўрсатиши мумкин. Улар кўпинча тонзиллит каби юқори нафас йўллари касалликлари билан боғлиқ. Бундай ҳолда, йўтал ва балғамни чиқариш қоннинг таъм куртакларига урилишига олиб келади, натижада оғизда металл таъми пайдо бўлади. Оғиздаги туз ёки қоннинг таъми тананинг сувсизланишидан далолат беради. Бу сулак ишлаб чиқариш камайганини кўрсатиши мумкин, бу эса ўз навбатида сувни ушлаб туриш билан боғлиқ муаммоларга олиб келади, деб ёзади The Sun.

  • 30 Май, 14:50
  • Батафсил
not found

Қиздирувчи малҳамларни қачон қўллаш мумкин эмас?

Қиздирувчи малҳамлар сурункали мушак оғриғи ва бўғин касалликларини комплекс даволашда қўлланилади. Шунингдек, бўғимларнинг яллиғланиши, артроз, остеохондроз, радикулит, умуртқа диск чурраси ва бошқа касалликларда, кўкаришлар, пай узилиши, оёқ қайрилиб кетган вақтда буюрилади. Спортчилар мушакларни қиздириш учун ишлатишади - бу чўзилиш ва жароҳатларнинг профилактикаси учун яхши. Ва машғулотдан сўнг, бундай малҳам мушакларнинг кучланишини бартараф этишга ёрдам беради. Баъзи қиздирувчи малҳамлар терапевтик массаж учун ишлатилади. Қиздирувчи малҳамларни қачон ишлатмаслик керак? Қиздирувчи малҳамлар қон томирларини кенгайтиради ва микроциркуляцияни оширади. Шунинг учун бундай мазларни шикастланишдан, шиш ва гематома пайдо бўлгандан кейин дарҳол қўллаш мумкин эмас - улар малҳамни қўллашдан кўпайиши мумкин, юмшоқ тўқималарнинг тиклаш жараёнларини эса секинлаштиради. Қиздирувчи малҳамлардан таъсирчан тери эгалари фойдаланиши мумкин эмас, шунингдек яралар ва бошқа тери касалликлари, аллергик реакциялар мавжуд бўлганда қўллаш тавсия этилмайди. Қўллашдан олдин терининг кичик жойига мазни суртиб, реакция бериш-бермаслигини кузатиш тавсия этилади.

  • 29 Май, 15:55
  • Батафсил
not found

Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари бўлган дори воситаларининг муомалага киритилишини олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаро Р.С. таркибида психотроп моддалар бўлган 588 дона дори воситаларини фуқаро А.А.га 2 950 АҚШ долларига, фуқаро М.М. кучли таъсир қилувчи 3 348 дона дори воситасини фуқаро М.А.га 6,1 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар. Шу каби, Департаментнинг Бағдод тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Sh.I.” ХКга қарашли дорихона раҳбари Ш.Ю. таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган 130 дона дори воситасини ўтказган вақтида ашёвий далиллар ушланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

  • 29 Май, 11:36
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech