Янгиликлар

not found

Дунёда вабо тарқалиш хавфи жуда юқори баҳоланмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) вабо тарқалишининг глобал хавфини жуда юқори деб ҳисобламоқда ва бутун дунё мамлакатларида ўлим даражасини камайтириш ҳамда касаллик тарқалишини жиловлаш учун шошилинч чоралар кўрмоқда. Бу ҳақда БМТ Ахборот хизмати хабар берди.  ЖССТ маълумотларига кўра, ушбу касалликка чалинаётганларнинг ҳам, ундан вафот этаётганларнинг ҳам сони ортиб бормоқда. 2024 йилда қайд этилган вабо билан касалланиш ҳолатлари сони 2023 йилга нисбатан 5 фоизга кўпайган, ўлимлар эса 50 фоизга ошган. 6 мингдан ортиқ одам олдини олиш ва даволаш мумкин бўлган ушбу касалликдан вафот этган. 2024 йилда вабо 60 мамлакатда қайд этилган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 45 та эди. Дастлабки маълумотлар 2025 йилда ҳам глобал вабо инқирози давом этаётганини кўрсатмоқда: йил бошидан буён 31 мамлакатда касаллик тарқалиши ҳақида хабар берилган. Вабо энг кўп Африка, Осиё ва Яқин Шарқда тарқалган. “Можоролар, иқлим ўзгариши, аҳолининг кўчиши ва тоза сув ҳамда гигиена воситаларининг доимий танқислиги вабо касаллигининг ўсишига сабаб бўлди. Vibrio cholerae бактерияси қўзғатадиган бу касаллик ифлос сув орқали юқади”, дейилади хабарда. Вабога қарши курашиш учун ҳукуматлар, донорлар ва маҳаллий ҳамжамиятлар аҳолига хавфсиз сув ва гигиена воситаларини таъминлаши, ўзини  асраш бўйича аниқ маълумот бериши, зарур даволаш чораларини қисқа муддатда кўрсатиши ва касаллик тарқалган тақдирда аҳоли орасида эмлаш ўтказиши зарур. Самарали эпидемиологик назорат ва диагностика бундай чораларни амалга оширишга ёрдам беради. Шунингдек, вакцина ишлаб чиқаришга қўшимча инвестициялар талаб этилади. Қайд этилишича, вабо учун мўлжалланган янги инновацион вакцина (OCV) Euvichol-S® 2024 йил бошида олдиндан тасдиқдан ўтган. Бироқ 2024 ва 2025 йилларда вакцина етказиб бериш суръати эҳтиёж даражасидан ортда қолмоқда.

  • 15 Сентябрь, 13:30
  • Батафсил
not found

Яна бир қалбаки дори воситалари билан боғлиқ ҳолат аниқланди

Юртимизда сифатсиз ёки қалбаки дори воситаларини ўтказиш мақсадида олиш, сақлаш ва ташиш билан боғлиқ ҳаракатларни амалга ошириш қонун билан таъқиқланган. Лекин, шунга қарамай жамиятда қонунни менсимасдан ўз қабиҳ режасини бажаришга уринаётган, бу билан инсонлар саломатлигига путур етказишни ўйлаб кўрмайдиган кимсалар ҳам учраётганлиги ачинарли.  Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Наманган вилояти бошқармаси ва вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида салбий ҳолатларни бартараф этишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.  Унда “Lucky biznes farm” МЧЖ раҳбари А.Н. дори воситаларини реализация қилиш фаолиятини амалга ошириш учун махсус рухсатнома олмаган ҳолда, Тўрақўрғон туманидаги Тошкент маҳалласида жойлашган “Usmo-pharm” МЧЖга қарашли омборхонада келиб чиқиш манбаи номаълум, сифат сертификати бўлмаган ва яроқлилик муддати ўтган дориларни сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланди.  Бунинг натижасида, омбордан тегишли ҳужжатлари йўқ 963 минг 15 дона, 1 миллиард 273 миллион 300 минг сўмни ташкил этган дори воситалари ашёвий далил сифатида олиниб, вақтинча сақлаш учун “Наманган дори дармон” акциядорлик жамияти махсус омборхонасига топширилган.  Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасасининг хулосасида қайд этилишича, жамият махсус рухсатномасиз ва муддати ўтган дори воситалари реализацияси билан шуғулланган 63 турдаги дори воситаларининг яроқлилик муддати ўтган, сақлаш шароитига амал қилинмаган, икки турдагисининг мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмаган, тўққиз турдаги дорилар эса давлат рўйхатидан ўтказилмаган.  Ҳозирда, А.Н.нинг ушбу ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилиб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 186 (прим 3) - моддаси, 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

  • 12 Сентябрь, 15:20
  • Батафсил
not found

Барча тиббиёт ташкилотларида беморларга дори воситалари халқаро патентланмаган номи бўйича электрон рецепт асосида тайинланади

“Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (570-сон) қабул қилинди. Қарорга кўра, 2025 йил 10 декабрдан бошлаб: — Тошкент шаҳри ҳамда Президентнинг ПФ-88-сон Фармонига мувофиқ тажриба-синов лойиҳаси амалга ошириладиган 15 та туман (шаҳар)даги барча тиббиёт ташкилотларида дори воситаларини беморларга тайинлашда дори воситаларининг халқаро патентланмаган номи бўйича (агар мавжуд бўлса) электрон рецепт расмийлаштирилади (алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар, таркибида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар сақловчи дори воситалари ҳамда реимбурсатция дастури билан боғлиқ жараёнлар бундан мустасно); — беморларга тайинланган дори воситалари тўғрисидаги маълумот (халқаро патентланмаган ёки оригинал дори номи, кунлик дозаси, қабул қилиш ёки юбориш усули, миқдори, давомийлиги) электрон рецептга бевосита шифокор томонидан киритилади ҳамда электрон тасдиқлаш усуллари орқали тасдиқланади; — тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналарнинг мавжуд ахборот тизимларини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Рақамли соғлиқни сақлаш платформасига ва ахборот тизимига улаш ёки уларнинг сўровига асосан уларда вазирликнинг "Электрон соғлиқни сақлаш" ахборот тизими модуллари бепул ўрнатилади; — тиббиёт ва фармацевтика ташкилотлари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Электрон соғлиқни сақлаш" ахборот тизимига уланиш учун зарур моддий-техник базага, барқарор Интернет ва электр тармоғига эга бўлишлари шарт.

  • 12 Сентябрь, 09:30
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech