Янгиликлар

not found

Навоий ва Сурхондарёдаги жамиятларимиз ҳам GDP сертификатига эга бўлишди

"Навоий Дори-Дармон" АЖ ва "Сурхон Дори-Дармон" МЧЖ “Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP)” сертификатини қўлга киритди. Бугунга қадар: 1."Дори-Дармон" акциядорлик компанияси ва тизимдаги: 2."Фарғона Дори-Дармон" АЖ, 3."Тошкент вилоят Дори-Дармон" АЖ, 4. "Самарқанд Дори-Дармон" АЖ, 5. "Қорақалпоқ Дари-Дармак"МЧЖ, 6. "Қашқадарё Дори-Дармон" МЧЖ, 7. “Ўзбекистон дори таъминоти" МЧЖ 8. "Хоразм Дори-Дармон" МЧЖ  9. "Дори-Дармон" АК Сирдарё минтақавий бўлинмаси  10. "Навоий Дори-Дармон" АЖ 11. "Сурхон Дори-Дармон" «Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP)» сертификатини олди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 январдаги “Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-20-сон Фармони 2-иловасига биноан: 2024 йил 1 июлга қадар фармацевтика маҳсулотларини улгуржи сотиш билан шуғулланувчи барча маҳаллий корхоналар  Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP) миллий талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилади.

  • 1 Август, 17:42
  • Батафсил
not found

Манфаатлар тўқнашувига бағишланган ўқув семинар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонунининг 31-моддасига мувофиқ, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотларга Қонуннинг ижросини ижрочиларга етказилишини ҳамда мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминлаш вазифаси юклатилган.  Айнан шу Қонунни қўллаш амалиётини бирхиллаштириш ва вужудга келаётган муаммоли масалаларга ойдинлик киритиш мақсадида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги ходимлари иштирокида 31 июль куни ZOOM платформаси орқали ўқув семинари ўтказилди. Ушбу ўқув семинарда 600 нафардан зиёд ходимлар қатнашди. “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси томонидан Комплаенс назорат хизмати ходимлари ва кадрлар билан ишлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Фазилат Юнусова  иштирок этишди. Тадбирда“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун кучга киргунига қадар унда қўйилган талаблар, белгиланган вазифалар ҳамда механизмларнинг амалиётда ишлаши билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Қизғин мунозара шаклида ўтган семинар давомида иштирокчилар томонидан Қонунни қўллаш борасида муаммоли масалаларга оид, шу жумладан, яқин қариндошларнинг бир идорада меҳнат қилишлари, давлат органлари ва ташкилотлари назоратида бўлган юридик шахсларнинг фаолияти, манфаатлар тўқнашувига оид декларацияни тўлдириш, бу борадаги муносабатларни назорат қилишга оид 40 дан зиёд саволларга мутахассислар асослантирилган жавоблар беришди. Тадбир давомида барча савол-жавоблар услубий қўлланма шаклида чоп этилиши ҳақида иштирокчиларга маълум қилинди.  

  • 1 Август, 14:47
  • Батафсил
not found

Нима учун бир хил дори ҳам инъекция, ҳам таблетка шаклида мавжуд бўлади

Ҳамма гап ҳар бир дори шаклининг хусусиятларида: у препаратнинг қанчалик тез таъсир қилишини ва организмда тақсимланишини белгилайди. Шифокор даволаниш самарали бўлиши учун беморга аниқ шаклини тайинлайди. Касаллик турига қараб, яхши сўриладиган ва керакли жойга таъсир қиладиган дори шакли танланади. Масалан, томоқ оғриғини даволашда сироплар афзалроқ бўлиши мумкин. Шифокорлар дори қабул қилиш жараёнини енгиллаштириш учун, беморнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда,  айниқса ютиш билан боғлиқ муаммолари бўлган беморларга эритмалар ёки сиропларни тавсия қилишлари мумкин. Дорини организмда сўрилиш тезлиги ҳам рол ўйнайди. Инъекциялар масалан, инсулин ёки гепарин кўпинча организмда препаратнинг керакли концентрациясига тезда эришиш керак бўлганда қўлланилади. Мисол учун: худди шундай таъсир қилувчи моддаси бўлган таблеткалар анча секинроқ сўрилади. Суртиш қулайлиги ва жигарга салбий таъсирини камайтириш учун баъзилар  малҳам ёки гелларни афзал кўришади. Дорининг бу шакллари фаол модданинг овқат ҳазм қилиш тизимини четлаб ўтиб, тери орқали қонга ўтишига имкон беради.

  • 1 Август, 12:04
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech