Янгиликлар

not found

Энг улуғ ва энг азиз байрам муносабати билан бир гуруҳ Ватандошларимизга давлат мукофотлари топширилди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан юртимиз ривожи йўлида меҳнат қилаётган, мустақиллигимизни янада мустаҳкамлаш, ўсиб келаётган ёш авлодни Она-Ватанга содиқлик рухида тарбиялашда сермаҳсул меҳнат қилиб келаётган бир қатор ватандошларимизни мукофотлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, мустақиллигимизнинг ўттиз уч йиллиги муносабати билан йиғилганларни табриклади ва сўнгги йиллари ҳурматли Президентимизнинг раҳбарлигида юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари ва ҳаётга татбиқ этилаётган ислоҳотлар ҳақида гапириб ўтди. Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига асос мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан мукофотланган Ватандошларимизга орден, медаль ва фахрий унвонлар топширилди. Ўтказилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Президиуми қарорига мувофиқ, юртимизни ҳар томонлама ривожлантириш ва халқимизнинг обод турмушини таъминлаш йўлидаги фидокорона меҳнатлари, жамиятимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни Ватанни севиш ва мустақиллик ғояларига содиқлик рухида тарбиялаш ҳамда ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаоллиги учун бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвонлар ва кўкрак нишонлари, Жўқорғи Кенгеснинг Фахрий Ёрлиғи билан тақдирланди. Хусусан, "Қорақалпоқ Дари-Дармак" МЧЖ 2- махсус бўлими провизор инспектори Г.Хожамуратова «Ибратлы ҳаял» (Ибратли аёл) кўкрак нишони билан тақдирланди.

  • 4 Сентябрь, 12:00
  • Батафсил
not found

Дори иситмаси ҳақида эшитганмисиз?

"Келиб чиқиши номаълум иситма " атамаси клиник амалиётда тез-тез учрайдиган вазиятларни билдиради. Баъзида номаълум келиб чиқадиган иситма синдроми дори таъсири билан боғлиқ бўлиб, дори иситмаси деб аталади. Дорилар ножуя реакцияларининг 3-5% ни иситма ташкил қилади ва кўпинча ягона ёки асосий асоратдир. Дори иситмаси организмнинг қабул қилинган маълум препаратларга нисбатан жавоб реакцияси сифатида намоён бўлади. Бундан асосан ўзбошимчалик билан, шифокор тавсиясисиз турли дори-дармонларни қўлловчилар азият чекиши эҳтимоли катта. Дори иситмаси препаратни қўллашнинг 7-10-кунларидан бошланади. Аста-секин ўсиб борувчи доимий ёки ремитацион турдаги иситма 39 — 40 даражага кўтарилади ва уни келтириб чиқарган дори ичиш тўхтатилгунга қадар давом этади. Тана ҳарорати кўтарилганда, кўпинча титроқ кузатилади. Қон таркибида эозинофиллар (лейкоцитлар) сони ортиб кетиши кузатилади. Бироз вақт ўтгач, иситма беморнинг препаратга юқори сезувчанлигига хос бўлган бошқа белгилар билан бирга келади: қизамиққа ўхшаш тошма, пурпура, катта-катта тошмалар. Оғирроқ асоратларнинг ривожланиши камроқ учрайди - фокал некрозли артерит, эксфолиатив дерматит, гемолитик анемия, тромбоцитопения ва бошқа реакциялар. Дори иситмаси аллергик реакция сифатида ёки препаратнинг организмга бевосита токсик таъсири натижасида ривожланади. Иситма узоқ вақт давомида дори иситмаси синдромининг асосий ёки ҳатто ягона кўриниши бўлиши мумкин. Бунинг сабабларини ўрганиш учун беморнинг эпидемиологик тарихини, унинг касбини, одатларини ва касаллик тарихини қайта кўриб чиқиш керак. Беморни замонавий усуллардан фойдаланган ҳолда такрорий чуқу текширувдан ўтказиш ҳам муҳимдир. Дори иситмасини келтириб чиқарган препаратни тўхтатгач, ҳар доим ҳам ҳароратнинг нормаллашиши биринчи кунларда содир бўлмайди, прекпарат организмдан чиқиб кетиши билан ҳолат яхшиланиб боради. Кўпинча дори иситма қуйидаги дорилар гуруҳларини қўллашда пайдо бўлади: - микробларга қарши препаратлар ; - цитостатик дорилар; - юрак-қон томир препаратлари; - марказий асаб тизимига таъсир қилувчи дорилар; - яллиғланишга қарши дорилар ; - турли хил дорилар гуруҳлари, шу жумладан таркибида йод сақловчи конраст моддалар, антигистаминлар, клофибрат, аллопуринол, левамизол, метоклопрамид, симетидин ва бошқалар.

  • 30 Август, 14:45
  • Батафсил
not found

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бағдод туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Г.Д. “Қоракўл” МФЙ ҳудудидаги дорихонада норасмий фаолият юритиб, фуқаро М.Х.га 100 дона “Габапентин канон” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 250 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонада 623 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Шу каби, Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “J.I.” МЧЖга қарашли дорихонаси сотувчиси Б.С. фуқаро Ж.Н.га шифокор рецептисиз таркибида кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган 2 қути “Бензанол” номли дори воситасини 100 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан 300 дона дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 30 Август, 12:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech