Янгиликлар

not found

Давлат тиббий суғуртаси доирасида бепул тиббий хизматлар кўрсатилади ва дорилар берилади

“Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-311-сон, 05.09.2024 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, давлат тиббий суғуртаси доирасида бепул тиббий хизматлар кўрсатиш ва дори воситаларини тақдим этиш Давлат бюджетига тўланаётган солиқлар ҳисобидан амалга оширилади. Бунда аҳолидан давлат тиббий суғуртаси учун қўшимча тўлов ундирилмайди. Қуйидагиларни назарда тутувчи давлат тиббий суғуртаси механизмлари босқичма-босқич жорий этилади, жумладан: — давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари тасдиқланади ва ушбу пакетга киритилган тиббий хизматлар ва дори воситалари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси маблағлари ҳисобидан тақдим этилади; — кафолатланган пакетга киритилган тиббий хизматлардан бепул фойдаланиш учун белгиланган муддатларда тегишли тиббий кўриклардан ўтиш, оилавий шифокорга ёки тиббиёт бригадасига мурожаат қилиш талаб этилади; — шифокор расмийлаштирган электрон рецепт асосида дори воситалари кафолатланган пакет доирасида беморларга дорихоналар томонидан бепул берилади ва дорихоналарнинг тегишли сарф-харажатлари Жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланади (реимбурсация дастури); — тиббиёт ташкилотлари фаолиятидаги жараёнларни ўз ичига олувчи “Электрон соғлиқни сақлаш” ахборот тизими яратилади ҳамда ишга туширилади; — кафолатланган пакетга киритилган тиббий хизматларни кўрсатишга давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотлари жалб этилади; — туман (шаҳар), вилоят ва республика шифохоналарида тиббий ёрдам кўрсатишда касалликнинг оғирлик даражасидан келиб чиқиб, бепул даволанадиган касалликлар рўйхати тасдиқланади ва амалиётга жорий этилади; — имтиёзли тоифадаги шахслар шифокор кўрсатмасига биноан ахборот тизими орқали шакллантириладиган йўлланма асосида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул даволанади.

  • 11 Сентябрь, 10:42
  • Батафсил
not found

Музқаймоқларда ичак таёқчаси гуруҳидаги бактериялар аниқланди

Рақобат қўмитаси томонидан фуқароларнинг мурожаатлари асосида назорат хариди тадбири ўтказилди. Унда “X XASANBOY VA XOLOD” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган қадоғида шакарсиз деб кўрсатилган “Хоттабыч” номли музқаймоқнинг 7 та тури харид қилинди ва белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилган учта лабораторияга топширилди. Лаборатория хулосасига кўра, музқаймоқ қадоғида шакарсиз деб кўрсатилган “Хоттабыч” номли музқаймоқнинг “Эскимо”, “Бананли”, “Фисташкали”,“Шоколадли”, “Олхўри мевали” ва “Пломбир” турлари таркибида ичак таёқчаси гуруҳидаги бактериялар аниқланганлиги сабабли бактериологик кўрсаткичлари бўйича СанПин 0366-19 талабларига номувофиқ деб топилди. Шунингдек, маҳсулотлар таркибида шакар миқдори белгиланган меъёрлардан икки баробарга кўплиги ҳамда истеъмолчига тегишли бўлган 10 га яқин зарур маълумотлар тақдим этилмаганлиги аниқланган.

  • 11 Сентябрь, 08:44
  • Батафсил
not found

Қалбаки дори воситалари янада камроқ бўлади

Тошкент шаҳрида 9 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг бешинчи мажлиси бўлиб ўтди, унда мамлакатлар бош вазирлари Абдулла Арипов ва Михаил Мишустин иштирок этди. Учрашув якунлари бўйича қўшма коммюнике қабул қилинди ҳамда бир қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланди. Хусусан, бош вазирлар Абдулла Арипов ва Михаил Мишустин иштирокида дори воситаларидаги маркировка кодларини ўзаро алмашиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни имзолади. Ҳужжат Ўзбекистон ва Россия ўртасида бир мамлакатдан бошқасига олиб чиқилаётган дори воситалари тўғрисида маълумот алмашишга қаратилган. Ушбу қадам қалбаки ва сохта дориларга қарши курашни сезиларли даражада кучайтиради. Ҳозирда фаолият кўрсатаётган мониторинг тизими дорихоналарга контрафакт маҳсулотларнинг кириб келишининг олдини олишга ёрдам беради. Бундан ташқари, келишув экспорт қилинадиган дори воситаларни маркировкалаш харажатларини камайтиради ва ишлаб чиқаришда катта шаффофликни таъминлайди, бу эса ўз навбатида беморлар учун хавфсизликни оширади.

  • 10 Сентябрь, 18:01
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech