Янгиликлар

not found

Олимлар 2050 йилга бориб бутун дунё бўйлаб саратон касаллиги кўпайишини башорат қилмоқда

Австралиядаги Чарлз Стерт университети олимлари саратон билан касалланганлар сони 76,6 фоизга — 2022 йилда 20 миллиондан 2050 йилда 35,3 миллионгача ошишини башорат қилишди. Тадқиқот натижалари JAMA Network Open журналида чоп этилди. 185 мамлакат ва ҳудудларда саратоннинг 36 тури билан касалланиш таҳлили ва ўлим сони 89,7 фоизга, яъни 9,7 миллиондан 18,5 миллионгача ошишини кўрсатди. Олимлар соғлиқни сақлаш, таълим ва аҳоли даромадларининг ўртача даражасини акс эттирувчи Инсон тараққиёти индексининг турли даражаларига эга бўлган мамлакатлар ўртасида саратон касаллиги динамикасида сезиларли фарқларни аниқлашди. Шундай қилиб, инсон тараққиёти индекси паст бўлган мамлакатларда саратон касаллигининг янги ҳолатлари деярли уч баравар кўпайиб, 142,1% га, ўлим эса 146,1% га ошиши мумкин. Инсон тараққиёти индекси жуда юқори бўлган мамлакатларда касалланиш ва ўлим даражасининг нисбатан камроқ ўсиши кутилмоқда - мос равишда 41,7% ва 56,8%. Саратоннинг энг кўп ўсиши Африкада прогноз қилинмоқда, бу ерда 2050 йилга келиб ташхис қўйилган ҳолатлар сони 139,4 фоизга ва ўлим даражаси 146,7 фоизга ошиши мумкин. Европада, аксинча, касалланиш (24,6%) ва ўлим (36,4%)нинг энг кам ўсиши кузатилиши мумкин. Тадқиқот шунингдек, жинслар бўйича фарқларни аниқлади: 2050 йилга келиб эркакларда саратон касаллиги сонининг ўсиши 84,3% ни, ўлим эса 93,2% ни ташкил қилиши кутилмоқда, бу аёлларникига қараганда юқори (мос равишда 68,5% ва 85,2%) . Ушбу номутаносибликка таъсир этувчи омиллар қаторига эркаклар орасида хавф омилларининг (масалан, алкогол ва тамакига қарамлик) юқори даражада тарқалиши, шунингдек, айрим ҳудудларда скрининг ва даволаш хизматларининг сифатсизлиги киради.

  • 8 Ноябрь, 11:47
  • Батафсил
not found

Қандли диабет ёшларга қандай хавф туғдиради?

Британиялик олимлар ёшлигида қандли диабет билан касалланган одамларда 40 ёшдан кейин мазкур касаллик ривожланганларга қараганда хавфли оқибатлари юқорироқ эканлигини аниқлашди. Тадқиқот натижалари The Lancet Diabetes & Endocrinolog журналида чоп этилди. Бир гуруҳ тадқиқотчилар 4550 нафар 25 ёшдан 65 ёшгача бўлган янги қандли диабет ташхиси қўйилган беморларни соғлигини 30 йил давомида кузатиб боришди. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, ушбу турдаги касалликларга эрта чалиниш кўзнинг шикастланиши (диабетик ретинопатия) ва буйрак етишмовчилиги каби асоратлар хавфини оширади, шунингдек, эрта ҳаётдан кўз юмиш эҳтимолини оширади. Бундан ташқари, эрта ташхис қўйилган ёшларда қондаги қанд миқдорини назорат қилишда доимий қийинчиликлар юзага келади, бу ҳам касалликнинг кечишини оғирлаштиради. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, 2-тоифа диабетга чалинган ёш (40 ёшгача) беморларда юқори қанд миқдори қонга узоқ вақт таъсир қилиши умр кўриш давомийлигини қисқартириши мумкин.

  • 8 Ноябрь, 08:59
  • Батафсил
not found

Novo Nordisk: "Ozempik" нинг "дорихона" нусхалари 10 кишининг ўлимига олиб келди

Семаглутидга ассоланган("Ozempik" va "Wegovy") дори воситаларини ишлаб чиқарувчи Novo Nordisk компаниясига маҳсулотларининг комбинацияланган "дорихона" нусхаларини қабул қилиш натижасида камида 100 та бемор касалхонага ётқизилганидан ва 10 та ўлим ҳолатидан хабардор. Бу ҳақда компаниянинг молия директори Карстен Мунк Кнудсен учинчи чорак якунларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди. Унинг тушунтиришича, компания "бозордаги бир қатор комбинацияланган маҳсулотларнинг намуналарини таҳлил қилган ва кўплаб хавфсизлик муаммоларини аниқлаган", шунингдек, касалхонага ётқизиш ва ўлим ҳолатлари ҳақида маълумот тўплаган. Ўтган ойда "Novo Nordisk" ФДАга "Ozempik" ва " Wegovy"нинг нусхаларини ишлаб чиқаришни тақиқлашни сўраб мурожаат қилганди. Дания компаниясининг таъкидлашича, бу препаратларнинг формуласи жуда мураккаб, демакки бу, натижада олинган маҳсулот хавфли дори бўлиши мумкинлигини англатади. Қўшма Штатларда дори воситаларининг етишмовчиги юзага келганда дорихона-компаундерларда рецепт бўйича дори-дармонларни ишлаб чиқаришга рухсат берилади. Яқин вақтгача ушбу рўйхатда семаглутид фаол моддаси бўлган дорилар бор эди. Бугунги кунда ФДА веб-сайтида "Ozempik" ва " Wegovy" нинг барча дозалари "етарли" эканлиги кўрсатилган.

  • 7 Ноябрь, 14:50
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech