Янгиликлар

not found

Леофилизатлар нима ва улар қандай қўлланилади

Эҳтимол, сиз лиофилизатлар ҳақида эшитгандирсиз. Лекин бу нима ва улар нима учун керак? Лиофилизат - бу кукун ёки ғовак масса кўринишида тақдим этилган дори воситасининг бир шакли. У тайёр юмшоқ ёки суюқ шаклдаги препаратдан намликни музлатиш ва махсус икки марта қуритиш йўли билан тайёрланади. Бундай технология лиофилизатсиялаш деб аталади. Лиофилизатни ишлаб чиқариш жараёни эритмалар ёки суспензияларни тайёрлашга қараганда мураккаброқдир, чунки препаратнинг барча хусусиятларини ва фаол модда молекулаларининг тузилишини сақлаб қолиш жуда муҳимдир. Лиофилизат дори шакли сифатида кўплаб афзалликларга эга: ▪️ препаратни сақлаш ва ташиш шартларига риоя қилиш осонроқ; ▪️ таъсир этувчи модданинг биологик фаоллиги яхшироқ сақланади; ▪️ препаратнинг яроқлилик муддати узаяди. Қўллашдан олдин лиофилизатни инъекция учун суюқ шаклга айлантириш керак. Бунинг учун ампулага натрий хлорид ёки йўриқномада кўрсатилган бошқа эритувчини қўшиш керак.

  • 2 Август, 17:15
  • Батафсил
not found

ДХХ: Қирғиз Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона идоралари билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Қирғиз Республикасининг Жалолобод вилояти Олабуқа туманида яшовчи, 1985 й.т. фуқароси ҳамда Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида истиқомат қилувчи, 1980 ва 1998 йилларда туғилган 2 нафар шахс ўзаро келишган ҳолда Қирғиз Республикасидан мамлакатимизга айланма йўллар орқали олиб кирилган 16800 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 36 минг АҚШ долларига сотган вақтларида қўлга олинди. Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса, Шайхонтохур туманида яшовчи, 1982 й.т. фуқаронинг ёни ва автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда 15 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди. Шунингдек, унинг таниши бўлган, 1978 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахснинг Учтепа туманидаги яшаш хонадони кўздан кечирилганда, 2967 дона “Регапен” дори воситаси борлиги маълум бўлиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. ДХХ Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Фарғона-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган “Нексия” русумли автомашина Сергели тумани ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унда Фарғона шаҳрида яшовчи, 1989 й.т. фуқарога тегишли 1400 дона “Регапен”, 30 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. ДХХ Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи, 1989 й.т., шахснинг “Ласетти” русумли автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унда 6034 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди. Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур фуқаронинг яшаш хонадонидан ҳам 2800 дона “Регапен” дори воситалари олинди. Таъкидлаш лозимки, барча ҳолатларда мусодара қилинган кучли таъсир қилувчи дори воситалари Қирғиз Республикасидан мамлакатимизга контрабанда йўли билан олиб келинган. Ҳозирда ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

  • 2 Август, 15:00
  • Батафсил
not found

Бўғимлар регенерацияси учун гидрогель ишлаб чиқилди 

Пенсилвания университети олимлари тиззадаги тоғай тўқималари ва бўғимлар регенерацияси соҳасида муҳим кашфиёт қилиб, ҳужайралар миграциясини енгиллаштирувчи янги гидрогелни ишлаб чиқишди. Тадқиқот натижалари Nature Communications журналида чоп этилган. Гидрогель гиалурон кислота ва желатиндан иборат бўлиб, улар бўғимлар ва бириктирувчи тўқиманинг табиий компонентлари ҳисобланади. Ушбу моддаларнинг комбинацияси материалга бутун ҳажми бўйлаб ҳужайраларга иккита нуқта ўртасида ҳаракатланишнинг кўплаб турли усулларини тақдим этадиган мураккаб тармоқ ҳосил бўлади. Гидрогель биологик тўқима намуналарида ва тажрибаларда ҳайвон моделларида синовдан ўтказилди, ва материал ҳужайралар ҳаракатини сезиларли даражада тезлаштирди. Ҳужайралар миграцияси кўплаб биологик жараёнлар, жумладан, тўқималарнинг ривожланиши, яраларнинг битиши ва регенерацияси учун зарур бўлганлиги сабабли, гидрогель тоғайлар ва бойламлар каби тўқималарнинг тикланишини сезиларли даражада тезлаштириши мумкин. Назарий жиҳатдан гидрогелдан касалликларни ўрганишда ҳам фойдаланиш мумкин. Масалан, ундан саратон ҳужайралари қандай ҳаракатланишини яхшироқ тушуниш учун платформа сифатида фойдаланиш мумкин. Саратон ҳужайралари ҳаракатининг бузилиши метастазланишни секинлаштира олиши мумкин.

  • 2 Август, 11:54
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech