Янгиликлар

not found

Электрон рецептда қандай маълумотлар акс эттирилиши керак?

Электрон рецепт — ягона электрон рецептлар маълумотлар базасини шакллантириш ва врачнинг фармацевтик маълумотга эга бўлган мутахассисга дори препаратини тайёрлаш ва (ёки) бериш ҳамда унинг қўлланилиш усули тўғрисидаги кўрсатмасини тезкор равишда олиш имконини берувчи электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатнинг уни идентификациялаш имконини берадиган бошқа реквизитларга эга бўлган электрон ҳужжат. Электрон рецепт ахборот технологиялари ва ахборот тизимлари хизматлари ҳамда техник воситалардан фойдаланган ҳолда яратилади, қайта ишланади ва сақланади. Электрон рецепт қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади: - амбулатория муассасасининг номи; - рецепт рақами ва берилган санаси; - беморнинг тўлиқ исми-шарифи, туғилган йили ва санаси, ёши, жинси; - ХКТ-10 бўйича ташхис; - дори воситасининг ХПН бўйича номи; - дори шакли, дозаланиши ва дозалаш тартиби; - шифокорнинг фамилияси, исми, шарифи ва телефон рақами; - электрон рецептни тасдиқлаш учун масъул шифокорнинг фамилияси, исми, шарифи. Реимбурсация тизими доирасида артериал гипертония, юрак ишемик касаллиги, қандли диабетнинг 2-тури, бронхиал астма ва ўпканинг сурункали обструктив касалликларини амбулатор шароитда даволаш учун 11 турдаги дори воситаси киритилган. "Дори-Дармон" АК томонидан 2023 йил давомида 962,6 млн. сўмлик, 2024 йилнинг 1-чораги давомида 108,8 млн. сўмлик дори воситалари электрон рецепт орқали беморларга бепул берилди. 

  • 11 Июль, 08:43
  • Батафсил
not found

ЖССТ: Тальк кукуни саратон касаллигини келтириб чиқариши мумкин

Канцерогенлар саратон касалликлари ривожланиш хавфини оширувчи моддалардир. Улар баъзи озиқ-овқат маҳсулотлари, консервантлар, ароматизаторлар, полициклик углеводородлар, азобўёқлар, нитрозаминлар, оғир металл тузлари, алкалоидлар таркибида кўп учрайди. Энди ушбу рўйхат янада кенгайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳузуридаги Халқаро Саратон тадқиқотлари агентлиги (IARC) тальк кукунини потенциал канцероген моддалар рўйхатига киритди. Бунинг учун 13 мамлакатдан жалб этилган 29 нафар экспертдан иборат ишчи гуруҳ ўрганишлар олиб борди. Мазкур жараёнда тальк кукунидан фойдаланган аёлларда тухумдон саратони билан касалланиш ҳолатлари кўпайгани ҳисобга олинди. Қолаверса, целлюлоза-қоғоз саноатида хотин-қизларнинг тальк билан таъсирланишига қаратилган тадқиқотлар натижалари ҳам таҳлил қилиб чиқилди. Шу тариқа бу минерал 2А хавф гуруҳига мансуб, деб таснифланди. Ўз навбатида, тальк кукуни билан ишлов берилган тажриба каламушларида хавфли ўсмалар ривожланиши қайд этилган изланишлар хулосалари инобатга олинди. Эслатиб ўтамиз, тальк ер остидан қазиб олинадиган табиий минерал бўлиб, кўпинча болалар кукуни тайёрлашда қўлланилади.

  • 10 Июль, 11:55
  • Батафсил
not found

Тошкент вилоятида 3,3 млрд сўмлик психотроп моддалар айланмасига чек қўйилди

ИИВ ҳамда ДХХ ходимлари томонидан Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор тадбирларда 3 миллиард 300 миллион сўмлик кучли таъсир қилувчи дори воситалари айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди. Билдирилишича, Бўстонлиқ ва Яшнобод туманларида ўтказилган тадбир давомида 27 ва 21 ёшли икки нафар шахс Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Хўжакент маҳалласи ҳудудидаги дала ҳовлида кучли таъсир қилувчи моддаларни қўлбола усулда қадоқлаш билан шуғулланиб келаётгани аниқланган. Ушбу манзилдан 13,5 килограмм прегабалин ҳамда 20 литр тропикамид моддалари, шунингдек, мазкур моддалар учун мўлжалланган 60 минг дона бўш капсулалар топилган. Тезкор тадбир давом эттирилиб, қўлга олинган шахсларга катта миқдорда дори воситаларини олиб келган 26 ва 31 ёшли курерлар «Nexia» русумли автомобилда ушланиб, ҳайдовчининг ёнидан 10 дона прегабалин топилган. Дастлабки суриштирувлар давомида ушланган шахслар Telegram'да ташкил этилган каналда дори воситаларини қадоқловчи ва етказиб берувчи сифатида ишлаётгани маълум бўлган. Тадбир давомида қўлга олинган шахслардан 3 миллиард 300 миллион сўмлик прегабалин ва тропикамид кучли таъсир қилувчи дори воситалари олинган. Ҳолат юзасидан Тергов департаменти томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

  • 10 Июль, 09:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech