Янгиликлар

not found

Фармацевтикада сунъий интеллектдан нима учун фойдаланилади

Сунъий интеллект - бу шунчаки фантастик китоблар ёки фильмлардаги атама эмас. У аста-секин ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб бормоқда ва фармацевтика соҳасига ҳам кириб келмоқда. Бугунги кунда сунъий интеллект фармацевтикада бир қатор муаммоларни ҳал қилишга ёрдам  беради: Янги дори воситаларини ишлаб чиқиш Алгоритмлар катта ҳажмдаги кимёвий маълумотларни таҳлил қилади ва кейинги тадқиқотлар учун потенциал фаол бирикмаларни башорат қилади. Илгари йиллар давом этиши мумкин бўлган жараён энди анча қисқа вақт ичида амалга оширилмоқда. Ўзаро таъсирни таҳлил қилиш Сунъий интеллект потенциал бирикмаларнинг биологик нишонлар - оқсиллар ва рецепторлар билан ўзаро таъсирини таҳлил қилади. Бу янада истиқболли дори воситаларини ишлаб чиқишга эътибор қаратиш, шунингдек, клиник синовлар пайтида хавфларни камайтириш имконини беради. Ишлаб чиқариш сифатини назорат қилиш Сифат назоратини автоматлаштириш хатолар эҳтимолини камайтиради. Компьютер алгоритмлари дори-дармонлардаги нуқсонларни топиши, параметрларни тезда тўғрилаши ва сифатсиз маҳсулот ишлаб чиқаришнинг олдини олиши мумкин.

  • 29 Октябрь, 11:51
  • Батафсил
not found

Россияда кунига 1150 нафар янги қандли диабет ҳолати аниқланмоқда

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази маълумотларига кўра, Россияда ҳар куни 1150 та янги қандли диабет ҳолатлари қайд этилмоқда. Беморларнинг йиллик ўсиши Калининград, Чебоксари ёки Брянск каби шаҳарлар аҳолиси сони билан тенг. Қандли диабетнинг иккинчи тури энг кўп учрайдиган касаллик ҳисобланади, деди Эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази раҳбари Наталя Мокришева. Статистик маълумотлар касалликнинг семизлик билан бевосита боғлиқлигини кўрсатади, ҳар учинчи россиялик ундан азият чекади, дея қўшимча қилди у. Ортиқча вазнли беморларнинг 30% да қандли диабетнинг иккинчи тури ривожланади. Касаллик кўплаб асоратлар, асосан юрак-қон томир касалликлари билан тавсифланади. Қандли диабет билан оғриган беморларда ўлимнинг ярми ўткир юрак-қон томир ҳодисалари, шу жумладан инфарктлар ва инсультлар билан боғлиқ. Касалликнинг ўсишига қарши курашиш учун Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатнинг барча ҳудудларида эндокринология марказлари тармоғини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бунинг учун 3,6 миллиард рубль (таҳминан 3.7 млн АҚШ доллари) керак бўлади. Шундан бир қисми эндокринология марказлари ва беморлар учун мактаблар ташкил этишга, қолган қисми мавжуд ихтисослаштирилган марказларни модернизация қилишга йўналтирилади.

  • 29 Октябрь, 08:41
  • Батафсил
not found

CDC 50-64 ёшдаги катталарни пневмококкка қарши эмлашни тавсия қилди

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CДC) 50 ёшдан 64 ёшгача бўлган шахсларни пневмококк касаллигига қарши эмлаш дастурига киритишни тавсия қилди. Аввалроқ CDC 65 ёшдан ошган катталар, 5 ёшгача бўлган болалар, шунингдек, маълум касалликлар мавжуд бўлган ҳар қандай ёшдаги болалар ва катталар орасида эмлаш зарурлигини таъкидлаган эди. 5 ёшгача бўлган болалар ва 65 ёшдан ошган катталар пневмококк инфекцияси билан касалланиш хавфи юқори бўлиб, бу пневмонияни келтириб чиқариши мумкин. Пневмококк инфекцияси ҳаво-томчи йўли билан юқади. CDC қошидаги Иммунизация бўйича маслаҳат қўмитаси кўпчилик овоз билан эмлаш ёшини камайтиришни маъқуллади. CDC маълумотларига кўра, бундай қарор эмлаш дастурига юқиш хавфи юқори бўлган кўпроқ одамларни киритишга имкон беради.

  • 28 Октябрь, 14:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech