Янгиликлар

not found

“Дори-Дармон” ва “Фармасинтез” компаниялари ҳамкорлик масаласида учрашув ўтказди

“Дори-Дармон” акциядорлик компанияси тижорат директори Рамил Абдулов "Фармасинтез" компаниясининг экспорт бўлими бошлиғи Воскобой Эдуард билан учрашув ўтказди. Учрашувда шунингдек, Ташқи иқтисодий алоқалар бўлими бошлиғи Зафар Умаров, “Ўзбекистон Дори таъминоти” МЧЖ директори Алишер Ташов, “Фармасинтез” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Эркин Ходжаниёзов иштирок этишди. Учрашувда “Дори-Дармон” ва Россиянинг “Фармасинтез” компаниялари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, “Фармасинтез” компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган дори воситаларини етказиб бериш соҳасида муносабатларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. “Дори-Дармон” АК Ўзбекистон аҳолисига ижтимоий аҳамиятга дори воситаларини етказиб берувчи асосий йирик компаниялардан ҳисобланади. “Фармасинтез” компаниялар гуруҳи эса Россиядаги энг йирик ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ишлаб чиқарувчилардан биридир. Компаниянинг дори воситалари сил, ОИВ, онкология, диабет ва гепатит каби асосий терапевтик соҳаларда қўлланилади. Компания томонидан ишлаб чиқарилган дори воситаларининг 80% дан ортиғи ҳаётий ва зарурий дори воситалари рўйхатига киритилган. Компаниянинг барча ишлаб чиқариш майдончалари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва GMP сифатини назорат қилишнинг энг юқори талабларига жавоб беради. Бу ишлаб чиқарилган дори воситаларининг доимий юқори сифати ва самарадорлигини кафолатлайди. “Дори-Дармон” ва “Фармасинтез” компаниялари ўртасидаги ҳамкорлик аҳолини зарур ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари билан таъминлаш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

  • 20 Январь, 11:51
  • Батафсил
not found

Алоҳида дори воситаларини клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби белгиланди

“Алоҳида дори воситаларини клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3600, 17.01.2025 й.) Низомга кўра, дори воситаларининг клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қарор "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасасининг Фармакология қўмитаси тавсиясига мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган доимий фаолият олиб борувчи Экспертлар кенгаши томонидан қабул қилинади. Дори воситаларини клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини бериш Ҳукумат қарорида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади. Қуйидаги дори воситалари клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказилади, жумладан: ♦ "Зарур ишлаб чиқариш амалиёти – GMP" талабларига мувофиқлиги бўйича ўрганишлар ўтказиш талаб этилмайдиган дори воситалари рўйхатига киритилган дори воситалари; ♦ маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган хавфсизлиги ва самарадорлиги референс препаратдан қолишмаслиги клиник олди тадқиқотларида исботланган женерик дори воситалари ва гален препаратлари; ♦  бир ишлаб чиқарувчи томонидан турли савдо номлари остида ишлаб чиқилган, таркиби бир хил бўлган дори воситалари.

  • 20 Январь, 09:48
  • Батафсил
not found

Андижон ва Тошкент вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган С.Т. ва бошқалар фуқаро М.Х.га 14 дона “Регапен” ва 8 дона “Тропикамид” номли дори воситаларини 2,9 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, улардан яна 27 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Шу каби, Департаментнинг Оққўрғон тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.И. фуқаро М.З.га “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини ўтказиш мақсадида олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 17 Январь, 14:30
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech