Янгиликлар

not found

“Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилига мўлжалланган давлат дастури қабул қилинди

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги Президент Фармони қабул қилинди. Фармонга кўра, “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида мамлакат ривожланишининг устувор ёндашувлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан: - маҳаллаларнинг экологик қиёфасини яхшилаш, кўчаларда яшиллик даражасини ошириш, экологик жиҳатдан қулай ва фаровон яшаш муҳитини шакллантириш; - аҳолининг саломатлигини яхшилаш, экологик турмуш тарзини шакллантириш ва инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитларни яратиш; - табиий ресурсларни тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш, экологик барқарорликни таъминлаш; - ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш, кўпайтириш ва кейинги авлодга етказиш ҳамда биологик хилма-хилликни сақлаш; - “яшил иқтисодиёт” тамойилларини кенг жорий қилиш, иқтисодиётни иқлим ўзгаришига мослаштиришга қаратилган лойиҳаларни барқарор молиялаштириш; - республика энергобалансида қайта тикланувчи энергия улушини ошириш, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида йирик “яшил энергия” станцияларини барпо этиш, ҳудудларда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини кенгайтириш, аҳоли хонадонларида қуёш панелларини ўрнатишни рағбатлантириш. 2025 йил 1 мартгача тўғри овқатланиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишнинг инсон саломатлигига фойдасини тарғиб қилишни кучайтириш дастури ишлаб чиқилади; 2025 йил 1 августгача озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш, бошқариш ва мониторинг қилиш мақсадида идоралараро яхлит Миллий ахборот платформаси ишлаб чиқилади.

  • 10 Февраль, 09:50
  • Батафсил
not found

Мутахассис: баъзи ҳолларда антибиотиклар хавфли бўлиши мумкин

Баъзида антибиотиклар анафилактик шокни келтириб чиқариши мумкин. Шифокор Наталья Леонтьева антибиотиклар фақат бактериялар билан курашиб, вирусларга (грипп, ўткир респиратор вирусли инфексиялар), замбуруғлар ёки паразитларга қарши самарасиз эканлигини таъкидлади. Aнтибиотикларни нотўғри танлаш, уларнинг дозалари ёки даволаниш муддатига амал қилмаслик бактерияларнинг даволанишга чидамлилигига ва бошқа салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Фақат шифокор антибиотикларга бўлган эҳтиёжни, тегишли дори ва дозани аниқлай олади. Мутахассиснинг тушунтиришича, антибиотик сабаб анафилактик шок юзага келиши мумкин, у препаратни қабул қилганидан кейин бир неча дақиқада ривожланади. Бу ҳолат шошилинч тиббий ёрдамни талаб қилади. Aнтибиотиклар, шунингдек, Стивенс-Жонсон синдроми ёки токсик эпидермал некролиз каби бошқа жиддий аллергик касалликларга олиб келиши мумкин. Бундай ҳолатларда тери ва шиллиқ пардаларнинг шикастланиши қайд этилади ва беморни касалхонага ётқизиш талаб қилинади. Бундан ташқари, антибиотиклар ичак микрофлорасининг мувозанатини бузади, бу антибиотик билан боғлиқ диарея ривожланишига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, баъзи антибиотиклар юрак ритмининг бузилишига мойил бўлган одамларда тўсатдан ўлимга олиб келиши мумкин. Нотўғри буюрилган дори ёки жуда оғир инфекция сепсисга олиб келиши мумкин. Терапевт антибиотикларнинг бошқа дорилар билан ўзаро таъсири, уларнинг таъсирини кучайтириши ёки заифлаштириши мумкинлигини эслатди.

  • 7 Февраль, 17:48
  • Батафсил
not found

1 млрд сўмлик 160 дан ортиқ турдаги сертификатсиз дори воситалари мусодара қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими, ДХХ, ИИБ ва Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.Б.нинг Яккасарой тумани, “Тўқимачи” МФЙ ҳудудидаги хонадони кўздан кечирилганда республика ҳудудига айланма йўллар орқали кириб келган сифатини тасдиқловчи ҳужжатари бўлмаган 164 турдаги умумий баҳоси 1 млрд сўмлик жами 83 597 дона дори воситаларини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Шу каби, бўлим томонидан ўтказилган яна бир тезкор тадбирда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Ю.Д.нинг Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, “Гулистон” МФЙ ҳудудидаги хонадонидан 5 турдаги 876 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 7 Февраль, 15:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech