Янгиликлар

not found

Олимлар: иккита касб эгалари Aльцгеймер касаллигига кам чалинади

Aльцгеймер касаллиги жуда кенг тарқалган касалликдир. Деманснинг бу шаклидан ҳеч ким иммунитетга эга эмас, аммо бу касаллик учун профилактика чораларини кўришга ҳаракат қилиш керак. Энди чет эллик тадқиқотчилар касбнинг ушбу касалликнинг ривожланиш хавфига қандай таъсир қилишини ўрганишди. Олимлар 400 дан ортиқ бошқа касблар билан солиштирганда такси ва тез ёрдам ҳайдовчиларининг Aльцгеймер касаллигига чалиниш хавфи анча паст эканлигини аниқлашди. Бу навигация хариталаридан фойдаланишни талаб қилмайдиган бошқа транспорт касблари орасида қайд этилмаган. Бу факт мияда маршрутни режалаштириш Aльцгеймер касаллиги хавфини камайтириш учун айниқса муҳим деган хулосага келишга асос бўлди. Назария шундан иборатки, миянинг хотира учун муҳим бўлган қисми бўлган гиппокамп - йўналиш ва навигация ҳисси учун ҳам масъул бўлган бир қисмдир. Aввалги тадқиқотлар, такси ва тез ёрдам ҳайдовчилари, ҳатто қариганда ҳам, яхши ривожланган хотирага эга эканлигини кўрсатган, деб ёзади mk.ru. Янги тадқиқот натижалари British Medical Journal да чоп этилди. Тадқиқот гуруҳи Миллий статистика тизимидан 2020 ва 2022 йиллар оралиғида вафот этган 8,9 миллиондан ортиқ инсон ҳақида маълумот тўплади. Ушбу ўлимларнинг тахминан 348 328 таси Aлцгеймер касаллиги билан боғлиқ. Олимлар автобус ҳайдовчилари, самолёт учувчилари, кема капитанлари ва ўқитувчиларни ўз ичига олган 443 касб эгаларини Aльцгеймер билан касалланиш даражасини ўрганишди. Тадқиқотда ёши, жинси, ирқи, этник келиб чиқиши ва таълим даражаси каби омиллар ҳисобга олинган. Маълум бўлишича, тадқиқотга киритилган одамларнинг ўртача 3,88 фоизи Aлцгеймер касаллигидан вафот этган. Уларнинг 2,7 фоизи кема капитанлари ва 4,5 фоизи учувчилар, 1 фоизи такси ҳайдовчилари ва 0,7 фоизи тез ёрдам ҳайдовчиларидир. Бошқа касблар бўйича батафсил маълумотлар келтирилмаган, бироқ бош директорлар рейтингнинг ўртасида турибди: бу одамларнинг тахминан 4 фоизи Aлцгеймер касаллигидан вафот этгани таъкидланган. Лондон Университет коллежи томонидан аввал ўтказилган тадқиқотда такси ҳайдовчиларининг ўлимидан сўнг мияси ўрганилган ва гиппокамп бошқа касбларга қараганда такси ҳайдовчиларида яхши ривожланганлиги аниқланган. Бироқ, бир қатор олимлар тадқиқот натижалари ва тақдим этилган хулосаларга шубҳа билан қарашди ва таъкидладилар: қандай касб бизни Aльцгеймер касаллигининг ривожланишидан ҳимоя қилиши мумкинлигини аниқ айтиш қийин.

  • 19 Декабрь, 09:00
  • Батафсил
not found

Оилавий поликлиникалар ва фуқаролар ўртасида битим тузилади

Юртимизда давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш йўлида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бундан кўзланаётган мақсад аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш, соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни изчил давом эттириш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш ҳамда давлат тиббий суғуртаси механизмларини республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам кенг жорий қилишдан иборат. Ушбу йўналишдаги ишларнинг давоми сифатида эндиликда бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатувчи ташкилот ва унга бириктирилган фуқаролар ўртасида битим имзоланиши белгиланди. Бу ҳақда вазирлик томонидан тегишли буйруқ қабул қилинди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати. Унга кўра, бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатувчи ташкилот ва унга бириктирилган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти деб эътироф этилган чет эл фуқаролари, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахслар (вояга етмаганлар учун ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари) ўртасида тузиладиган битим шакли тасдиқланди. Битимга кўра, аҳолига: ♦ соғлом турмуш тарзига риоя этиш; ♦ ўз тиббий саводхонлигини ошириш; ♦ шифокор кўрсатмаларига амал қилиш; ♦ профилактик ва скрининг кўриклардан белгиланган муддатларда ўтиш талаблари қўйилади. Оилавий шифокор эса: - аҳолини белгиланган тартибда қабул қилиш ва маслаҳат (ёки йўлланма) бериш; - тиббий хизматларни ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ ҳажмда кўрсатиш; - дори воситаларини тўғри тайинлаш; - касалликларни эрта аниқлаш, соғломлаштириш тадбирларини амалга ошириш каби мажбуриятлар юклатилади. Битимларни имзолаш 2024 йил 1 декабрдан Сирдарё вилояти ва Тошкент шаҳридаги давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этилган ҳудудларда амалга оширилиши бошланди. Мазкур чора-тадбирлар давлат тиббий суғуртаси механизмлари 2025–2026 йилларда босқичма-босқич жорий этиладиган Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2025 йил 1 январдан бошлаб бажарилади.

  • 18 Декабрь, 14:48
  • Батафсил
not found

Оземпик кам учрайдиган кўз касаллиги хавфини ошириши айтилмоқда

Дания соғлиқни сақлаш органлари Фармакологик хавфни баҳолаш қўмитасидан (ПРAC) Данияда ўтказилган иккита тадқиқот натижаларини қайта кўриб чиқишни сўраб мурожаат қилмоқчи, унга кўра, Novo Nordisk компаниясининг қандли диабетни даволашда машҳур бўлган Оземпик препарати ноартериит олд ишемик оптик нейропатия ривожланиш хавфини оширади. Жанубий Дания университети томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, Оземпик билан даволанган 2-тип қандли диабет билан оғриган беморларда ушбу патология ривожланиш хавфи икки баравардан кўпроққа ошган. Жорий йилнинг бошида худди шундай хавф мавжудлигини кўрсатувчи Aмерика тадқиқоти натижалари ҳам эълон қилинган эди. Энди Фармакологик хавфни баҳолаш қўмитаси олинган натижаларни таҳлил қилиши керак бўлади. Novo Nordisk ўз баёнотида шундай дейди: "Тадқиқот натижаларини синчковлик билан таҳлил қилиш ва хавфсизликни ички баҳолашдан сўнг, Novo Nordisk компанияси семаглутиднинг фойда ва хавф нисбати ўзгаришсиз қолади деган хулосага келди." Компаниянинг асосий устувор вазифаси беморларнинг хавфсизлиги ҳисобланади. Жанубий Дания университети офталмология кафедраси ўқитувчиси Якоб Грауслунднинг сўзларига кўра, 2018-йилда Оземпик Дания бозорига чиққандан сўнг, мамлакатда ноартериит олд ишемик оптик нейропатия ҳолатлари кўпайган. Олимнинг таъкидлашича, Данияда ушбу касалликнинг тарқалиш кўрсаткичлари америкалик ҳамкасблари аниқлаганидек катта эмас, аммо Оземпик билан даволанганларда ишемик оптик нейропатия ҳолатлари дори қабул қилмайдиган беморларга қараганда икки баравар кўп. Дания тадқиқотларида Оземпик таъсир қилувчи моддаси семаглутиднинг мумкин бўлган ножўя таъсирлари ўрганилган.

  • 18 Декабрь, 11:50
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech