Янгиликлар

not found

Қандли диабет учун ҳатто кичик жароҳатлар ҳам хавфли: эндокринолог

Эндокринолог қандли диабетга қандай кутилмаган аломатлар ҳамроҳ бўлиши мумкинлиги, қанд миқдори юқори бўлганлар нимани ейиши ва нима истеъмол қила олмаслиги, бу касалликка чалинганлар қандай қийинчиликларга дуч келиши ҳақида гапирди. 1. Беморлар қандли диабетнинг қайси белгиларини касаллик билан боғламайди? Кўпчилик диабет айнан оғиз қуриши, доимий чанқоқ ва ҳожатга бориш истаги билан бошланади, деб ўйлайди. Лекин касаллик ҳар бир организмда турлича кечиши ва ҳатто яширин тарзда ўтиши ҳам мумкин. Мисол учун, у умумий саломатликдаги кичик ўзгаришлар билан келади: кун давомида уйқучанлик, чарчоқ, кучсизлик ҳис қилинади. Баъзида диабетнинг ягона белгиси доимий чарчоқ бўлади. Бундан ташқари, диабет терининг ҳолатидаги ўзгариши билан ҳам намоён бўлиши мумкин. Турли тери инфекциялари, яллиғланиш, тошмалар ёки терининг қуруқлашиши каби белгилар диабет аломатлари сирасига киради. Яна бир муҳим аломат бу кўриш сезгирлигининг пасайишидир. Беморлар бу белгини ҳеч ким диабет билан боғламаган учун аниқ ташхис қўйиш вақти кечикади. 2. Қанд касаллигида кичик жароҳатларга ҳам эътибор бериш муҳимми? Ҳа, бу муҳим ҳақиқат. Биринчидан, диабет билан сезгирликнинг пасайиши туфайли яралар пайдо бўлиш хавфи ошади. Бемор кичик жароҳат, кесик, қирилиб кетиш каби оддий шикастланишлар борлигини сезмаслиги мумкин. Иккинчидан, диабет билан оғриган одамларда инфекциялар ва яллиғланишлар кўпроқ юзага келади. Кичик ҳажмли жароҳат эса нафақат терига, балки чуқурроқ жойлашган тўқималарга ҳам таъсир қилиши ва натижада катта ярага айланиши мумкин. Бу ҳолат айниқса оёқларда содир бўлади. Бемор товонидан жароҳат олганини сезмай қолади. Диабетда хавф нафақат механик жароҳатларда, балки куйишда ҳам ошади. Тери сезгирлигининг пасайиши беморларнинг юқори ҳароратни ҳис қилмаслигига олиб келади. Мисол учун, одам оёқларини иситишга ҳаракат қилиб тоғорадаги иссиқ сувга оёқ тиқади ёки иситиш батареяларига суянади, меъёридан ортиқ иссиқликни сезмай, оёқ ёки қўл терисини куйдириб олиши мумкин. Бундай ҳолатда жароҳат туфайли қонга инфекция тушиш хавфи ортади. Қандли диабетга чалинганлар терисини яхши парвариш қилишлари, маникюр, педикюр ёки косметик муолажалардан эҳтиёт бўлишлари ва ялангоёқ юрмасликлари керак. 3. Қандай замонавий технологиялар диабет билан касалланганлар ҳаётини осонлаштиради? Ҳозирги вақтда глюкоза даражасини кузатиш учун кўплаб янги технологиялар мавжуд. Уларнинг асосий мақсади нафақат глюкоза даражасини ўлчаш, балки ундаги ўзгаришларини кузатиш ҳамдир. Қондаги қанд миқдорини мониторинг қиладиган технологиялари орасида глюкометр алоҳида ўринга эга. Ушбу оддий қурилма беморга исталган вақтда ва исталган жойда қанд даражасини мустақил равишда кузатиш имкониятини беради. 4. Қанд касаллигида истеъмол қилиш ман этилган таомлар рўйхати борми? Диабетда овқатланиш тартиби бўйича кўплаб нотўғри фикрлар мавжуд, чунки касаллик туфайли маълум турдаги озиқ-овқатларни истеъмол қилиш ман этилмайди. 2-тоифа қанд касаллиги билан оғриган беморларда эса алоҳида ишлаб чиқилган парҳез даволаш усули сифатида қўлланилиши мумкин. Баъзи беморлар қатъий парҳезга риоя этса, турли дорилар қабул қилиш ҳам талаб этилмаслиги мумкин. Инсулиндан фойдаланадиган 1-тоифа диабетга чалинган одамларнинг парҳези соғлом одамнинг диетасидан фарқ қилмайди. Ширинликлар, турли пишириқлар ва нон маҳсулотларини рациондан бутунлай чиқариб ташлашнинг ҳожати ҳам йўқ. 5. Диабет билан яшашнинг энг қийин, аммо ҳеч ким гапирмайдиган тарафи нима? Қандли диабет билан оғриган одам учун энг катта қийинчилик нима эканлигини аниқ айтиш қийин. Касаллик физиологик жиҳатдан мураккаб бўлиб, асоратлари барча инсонларда индивидуал бўлади. Эҳтимол, диабетнинг энг қийин тарафи бу психологик юк бўлишидир. Саломатлик ва қандли диабет ҳақида ОАВ да кўп гапирилаётганига қарамай, аҳолининг бу борадаги хабардорлиги ошмай қолмоқда. Ушбу касалликка чалинган одам кўпинча унинг қандай касаллик эканлигини тушунмайди ёки аксинча, қўрқув ва хавотирга тушади. Бундан ташқари, қанд касаллигини жамоатчилик томонидан салбий руҳда қабул қилиш муаммоси мавжуд. Аҳоли орасида қандли диабет ҳалокатли касаллик сифатида қабул қилинади, шу сабабли, беморлар кўпинча касалликларини бошқалардан яширишга уринади. Расмий тиббиётга кўра — диабетни биринчи ҳамда иккинчи турининг чидамли шаклларини бутунлай даволашни имкони йўқ. Лекин доимий назорат остида бўлган ва шифокор тавсияларига амал қилинган ҳолда касаллик асоратларини олдини олиш ёки бутунлай чеклаш мумкин. Зеро касалликнинг ўзи эмас, асоратлари хавфли ҳисобланади.

  • 24 Декабрь, 11:50
  • Батафсил
not found

Миср Ўзбекистонга гепатитга қарши дори воситаларини етказиб бермоқда

Ўзбекистон Президентининг гепатит С ни давлат бюджети ҳисобидан даволаш бўйича ташаббуси доирасида Миср ҳукумати томонидан гуманитар ёрдам сифатида ажратилган «Софосбувир» дори препаратининг навбатдаги партияси Тошкентга олиб келинди. 720 ўрамдаги дори воситаларидан иборат юк Uzbekistan Airways авиакомпанияси томонидан Шарм-ал-Шайхдан етказилди. Бу 2030 йилгача гепатит касаллигига барҳам бериш миллий дастурига кўра Мисрдан Ўзбекистонга келтирилаётган инсонпарварлик ёрдамининг 27-партияси ҳисобланади. Мамлакатимизнинг Қоҳирадаги элчихонасидан олинган маълумотларга кўра, Миср ҳукумати қиймати 4,2 миллион доллар бўлган жами 800 минг дона «Софосбувир», «Даклатасвир» ва «Энтекавир» препаратларини етказиб беради. Шу кунгача қиймати 1,461 миллион долларга тенг қарийб 13,4 тонна дори-дармонлар олиб келинди. Дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вирусология илмий-тадқиқот институтида даволанаётган беморларга тарқатилмоқда.

  • 23 Декабрь, 17:50
  • Батафсил
not found

2024 йил сарҳисоби. Қонунчилик. Май

06.05.2024 йил. "Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш орқали уларнинг аҳоли саломатлиги ва мамлакатимиз генофондига салбий таъсирини бартараф этиш стратегик чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди. Фармон билан Ўзбекистонда гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024 – 2028 йилларга мўлжалланган миллий стратегия тасдиқланди. 21.05.2024 йил. “Онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларга чалинган болаларга тиббий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори қабул қилинди. Қарорга кўра: - 2030 йилгача онкологик касалликларга чалинган болаларнинг омон қолиш даражасини 60 фоизга ошириш; - гемопоэтик ўзак ҳужайралари ва суяк кўмиги ҳужайраларини трансплантация қилишни ривожлантириш; - бемор болаларни зарур дори воситалари ва тиббий буюмлар билан узлуксиз таъминлаш болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси соҳасини ривожлантиришнинг устувор вазифаларидан этиб белгиланди. 30.05.2024 йил. “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди Унга кўра, “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонунга дори моддаларини (субстанцияларни) давлат рўйхатидан ўтказиш тартибининг бекор қилинишини назарда тутувчи ўзгартириш киритилди. Шу билан бирга “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги ҳамда “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги қонунларга дори воситаларини рецепт билан ва рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритиш тартибини тасдиқлаш ваколати Соғлиқни сақлаш вазирлиги зиммасига юкланди. Шунингдек рецептсиз ёки шифокор рецепти бўйича бериладиган дори воситалари тўғрисидаги ахборотни уларнинг тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаларда ҳамда Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрида кўрсатиш талаби жорий этилди. 30.05.2024 йил. “112” ягона диспетчерлик хизмати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, ҳодиса ва фавқулодда вазиятлар рўй берганда шошилинч ёрдам кўрсатиш учун “112” қисқа рақам орқали фуқароларнинг чақирувларини қабул қилиш ва автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш имконини берувчи ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади.112 ягона диспетчерлик хизмати ИИВ, ФВВ, ССВ, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда «Ҳудудгазтаъминот» шошилинч хизматларини маълумотларни узатишнинг ягона тармоғига бирлаштиради. 30.05.2024 йил. “Мажбурий рақамли маркировкалаш жараёнларини жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, 2027 йил 1 январгача рақамли маркировкаланган маҳсулотлар чакана савдосини амалга оширувчи тадбиркорлар учун маркировкани ўқиш қурилмаларини сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар суммасига, бироқ битта қурилма учун БҲМнинг 4 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда, ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари камайтириш ҳуқуқи берилди.

  • 23 Декабрь, 14:50
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech