Янгиликлар

not found

Ёшларни заҳарлаётган дорифуруш қўлга олинди

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Божхона идоралари ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди. Хусусан, Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида истиқомат қилувчи, 1992 й.т. шахснинг Янгиҳаёт туманидаги ижарадаги яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, келгусида сотиш мақсадида сақлаб келинаётган 16249 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилди. Маълум бўлишича, у муқаддам “Телеграм” мессенжери орқали савдо қилувчи шахс томонидан Сергели тумани ҳудудидаги хуфия жойга қолдириб кетилган ушбу дори воситаларини олиб, келгусида мижозларга сотганидан сўнг, наркосавдогарга 16 минг АҚШ доллари бериши керак бўлган. “Зардекс” дори воситалари таркибида “Прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддаси мавжуд бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йилдаги 818-сон қарорига мувофиқ, “Прегабалин” моддаси кучли таъсир қилувчи моддалар туркумига киради. Ҳозирда дорифуруш фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 251-1 моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракати олиб борилмоқда.

  • 14 Июль, 10:00
  • Батафсил
not found

АҚШда йил бошидан бери қизамиқ билан касалланганлар сони рекорд даражага етди

Америка Қўшма Штатларида қизамиқ билан касалланиш ҳолатлари касаллик бартараф этилгандан кейин сўнгги 25 йил ичида рекорд даражага етди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди. Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари маълумотларига кўра, 2025 йилда Қўшма Штатлар 2000 йилда вирус йўқ қилинган деб эълон қилинганидан бери ҳар қандай йилга қараганда кўпроқ қизамиқ билан касалланган. Мамлакатда қизамиқ билан касалланган 1288 та ҳолат тасдиқланган, уларнинг 92 фоизи эмланмаган. Нашр таъкидлашича, соғлиқни сақлаш соҳасидаги мутахассислар Қўшма Штатлар қизамиқнинг узлуксиз тарқалиши йўқолган давлат мақомини (элиминация мақоми) йўқотишидан хавотирда. Бу мақом йил давомида вируснинг маҳаллий узлуксиз тарқалиши кузатилмаган давлатларга берилади. Болалар юқумли касалликлари бўйича мутахассис доктор Адам Ратнернинг фикрича, мақомнинг йўқолиши нутқнинг қанчалик ёмонлашгани ва эмлаш мавзуси қанчалик сиёсийлашганининг рамзи бўлади. Қизамиқ - ўткир юқумли вирусли касаллик бўлиб, юқумли касаллик даражаси жуда юқори бўлиб, унинг қўзғатувчиси мос келадиган вирусдир. Бу юқори ҳарорат, оғиз бўшлиғи ва юқори нафас йўлларининг шиллиқ қаватининг яллиғланиши, конъюнктивит ва терининг характерли доғли-папуляр тошмаси, умумий интоксикация билан тавсифланади.

  • 11 Июль, 18:00
  • Батафсил
not found

Бухорода 978 қути ноқонуний дори воситалари савдосининг олди олинди

Бухорода дорихоналарда сотиш учун олиб кетилаётган катта миқдордаги ноқонуний дори воситалари савдосининг олди олинди. Бу ҳақда ДХХ хабар қилди. Давлат хавфсизлик хизмати ва божхона идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро туманида истиқомат қилувчи, 1985 й.т. фуқаронинг яшаш хонадони ҳамда унга алоқадор бўлган автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, «Имудон», «Серебролизин», «Дофамин», «Маалокс» каби жами 78 номдаги 978 қути сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Олиб борилган терговга қадар текширув давомида, Бухоро шаҳрида яшовчи, 1962 й.т. шахс унинг жиноий шериги эканлиги аниқланди. «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» ДМ хулосасига кўра ушбу дори воситаларининг 32 номдагиси давлат реестрида қайд этилмаганлиги, 57 номдагисига мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмаганлиги, 6 номдагиси сифатсизлиги ҳамда 4 номдагиси қалбакилаштирилганлиги, шунингдек, сақлаш шароитларига амал қилинмаганлиги сабабли, уларни мамлакатимизда сотиш, сақлаш ва амалиётида қўллаш тақиқланади. Ҳолат юзасидан мазкур фуқароларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,186 прим 3-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Таъкидлаш жоиз, агарда ушбу дори воситалари тўхтатиб қолинмаганида, улар Бухоро шаҳри, Шофиркон, Пешку ва Ромитан туманларидаги дорихоналар орқали сотувга чиқиб кетган бўлар эди.

  • 11 Июль, 15:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech