Янгиликлар

not found

Мутахассислар B витаминларининг кутилмаган таъсирини аниқладилар

Биргаликда B комплекси деб аталадиган B гуруҳининг саккизта витамини организмда кўплаб муҳим жараёнларда иштирок этади. Тафтс университети олимлари ушбу витаминлар мия ва юрак саломатлигини сақлашга ёрдам беришини, уларнинг етишмаслиги эса деменция ва қон томирлари билан боғлиқ муаммоларга олиб келиши мумкинлигини аниқлашди. Айниқса, B12 ва B9 (фолат) витаминлари муҳим аҳамиятга эга. Улар етишмаса, асаб ҳужайралари шикастланади ва томирлар учун зарарли бўлган ҳамда инсульт ва деменция хавфини оширадиган гомотсистеин моддаси даражаси кўтарилади. Муаммо шундаки, оддий қон таҳлили доим ҳам Б12 нинг яширин танқислигини аниқлай олмайди. Метилмалон кислотаси ва гомотсистеин тестлари аниқроқ ҳисобланади - улар витамин етишмовчилигини ўз вақтида аниқлашга ва даволашни бошлашга имкон беради. Олимлар таъкидлашича, Б гуруҳи витаминлари етарли миқдорда қабул қилинганда хотира ёмонлашувини секинлаштириши ва юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтириши мумкин экан. Мисол учун, B2 витамини (рибофлавин) айрим кишиларда қон босимини пасайтиришга ёрдам берса, B6 витамини эса организмдаги яллиғланишни камайтириши мумкин. Мутахассислар шифокорларни Б гуруҳи витаминларининг аҳамиятини инобатга олишга ундамоқда, чунки уларнинг миқдорини нормаллаштириш орқали саломатликни сезиларли даражада яхшилаш мумкин.

  • 30 Июль, 17:04
  • Батафсил
not found

Гастроэнтеролог совуқ ичимликларнинг зарарли эмаслиги ва кунига 2 литр суюқлик ичиш кераклиги ҳақидаги фикр хато эканлигини маълум қилди

Ёзнинг иссиқ кунларида, қуйидаги саволлар айниқса долзарб бўлади: қанча суюқлик истеъмол қилиш керак, қайси ичимликлар хавфсиз ва қайси ичимликлар организмнинг иссиққа бардош беришига ҳақиқатан ёрдам беради? Кўпчилик орасида тарқалган кўпгина тасаввурлар - севимли ичимликлардаги муздан қўрқишдан тортиб кунига "мажбурий" икки литр сув ичишгача - барчаси шунчаки янглиш тушунчалардир. Гастроэнтеролог, гепатолог, тиббиёт фанлари номзоди Сергей Вялов ичиш тартиби ҳақидаги кенг тарқалган афсоналарни инкор этди ва амалий тавсиялар берди. Мутахассис таъкидлашича, совутилган ичимликлар, жумладан, музли сув ҳазм қилиш аъзоларига зарар етказмайди. Ҳаттоки муз бўлакларини ютиш ҳам ошқозон-ичак тизимининг яллиғланиши ёки бошқа муаммоларга олиб келмайди. Аксинча, совуқ суюқлик тананинг совишига ёрдам бериши мумкин, бу эса тана ҳароратини тартибга солишнинг бошқа механизмларига бўлган эҳтиёжни камайтиради. "Отоларингологлар бу фикрга қўшилишмаса ҳам, ошқозон ва ичак ҳақида гапирадиган бўлсак, бу аъзоларни муз билан совутиб бўлмайди, ҳатто уни бутун кублар билан юта бошласангиз ҳам. Иссиқ пайтда совуқ сув танангиздан иссиқликни олиб, тана ҳароратини барқарор сақлашга ёрдам беради ва терморегуляция механизмларини енгиллаштиради. Содда қилиб айтганда, сиз камроқ терлайсиз," - деб тушунтирди шифокор. Иссиқ ичимликлар эса, аксинча, хавфли бўлиши мумкин. Вяловнинг айтишича, агар суюқлик ҳарорати 65 даражадан ошса, куйиш хавфи ортади. Бундай жароҳатлар чандиқлар ва қизилўнгач бўшлиғининг торайишига олиб келиши мумкин. Иссиқ ҳавода иссиқ таомлардан воз кечган маъқул ёки ҳеч бўлмаганда бундай маҳсулотларни салқин жойда истеъмол қилган яхши. Кенг тарқалган фикрларга қарамай, ширин газланган ичимликлар чанқоқни қондириши мумкин, аммо шу билан бирга, жиғилдон қайнашини келтириб чиқарадиган ва ошқозонни кенгайтирадиган карбонат ангидрид туфайли ноқулайлик туғдириши мумкин. Мутахассиснинг фикрича, бундай ичимликларни меъёридан ортиқ истеъмол қилмаслик керак. У шунингдек, кунига 2 литр сув ичиш керак деган фикрни ҳам инкор этди. Мутахассиснинг айтишича, универсал меъёр мавжуд эмас: суюқликка бўлган эҳтиёж тана вазни, иқлим, жисмоний фаоллик ва бошқа шахсий омилларга боғлиқ. Шифокор қўшимча қилишича, иссиқ пайтларда суюқлик миқдори, шубҳасиз, кўпайиши лозим. Бу кучайган терлаш, тезлашган нафас олиш ва ортган жисмоний фаоллик билан боғлиқ. Бундай шароитларда одатдагидан кўпроқ суюқлик ичиш зарур.

  • 29 Июль, 16:58
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech