Янгиликлар

not found

Саратон касаллиги одамларда илк бор қачон юзага кела бошлагани маълум бўлди

Тадқиқотчилар саратон касаллигининг мавжудлигини кўрсатадиган кўплаб қадимги одамлар қолдиқларини топишди. Қадимги ёзма манбаларда мазкур хасталик ҳақида биринчи эслатма ҳам топилган. Олимларнинг фикрига кўра, саратон касаллигининг дастлабки далиллари 1,7 миллион йил олдин пайдо бўлган. Эҳтимол, онкология аллақачон Paranthropus robustus ёки Homo ergaster турида юзага кела бошлаган. «Биз Жанубий Африкадаги оҳактош кони бўлган Сварткранс ғоридан қолдиқларни топдик. Унда қадимги одамлар ва уларнинг яқин қариндошлари скелетлари кўп эди. Биз тошга айланган бармоқ суягининг компьютер томографиясини сканерлашини саратонинг замонавий ҳолатлар тасвирлари билан таққослаганимизда ҳужайраларда бошланадиган, суякларда ҳосил бўладиган гул капсуласига ўхшаш остеосаркоманинг характерли хусусиятларини дарҳол аниқладик», – дейди тадқиқотчилар. Бундан ташқари, милоддан аввалги 3000 йилларда қадимги мисрлик математик, шифокор ва меъмор Имхотеп «Эдвин Смит папируси» номли рисола ёзгани маълум бўлди. Бу тана жароҳати ва жарроҳлик муолажалари бўйича дарслик. Матнда 48 та тиббий ҳолат, жумладан, кўкрак бези саратонининг бир нечта ҳолатлари батафсил баён этилган.

  • 12 Май, 10:23
  • Батафсил
not found

12 май — Халқаро ҳамширалар куни

12 май - ҳамширалик иши асосчиси Флоренс Найтингейл (1820-1910) туғилган кунда дунё ҳамширалари ўз касб байрами - Бутунжаҳон ҳамширалар кунини нишонлашади. Халқаро ҳамширалар кунини ташкил этиш тўғрисидаги қарор 1899 йилда тузилган Халқаро кенгашга тегишли. Бу Австралия, Канада, Дания, Буюк Британия, АҚШ ва бошқа мамлакатларда ҳамширалар ишини қадрлаган дунёдаги биринчи профессионал аёллар ташкилоти бўлди. Халқаро экспертлар прогнозига кўра, 2030 йилга бориб дунёнинг ривожланган мамлакатларида тиббиёт соҳаси бўйича 40 миллионга яқин янги иш ўринлари яратилади. Албатта, бу — катта ўсиш кўрсаткичи!  Бироқ, паст ва ўрта даромадли мамлакатларда саккиз йилдан сўнг 18 миллион нафар тиббиёт ходими, жумладан, 9,9 миллион ўрта тиббиёт ходими танқислиги юзага келиши мумкин. Бу ҳолат ҳатто Европа мамлакатларида ҳам жиддий муаммоларни туғдириши тахмин қилиняпти. Масалан, ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси хулосаларига таянилса, мазкур қитъа давлатларида ҳозир ўрта ҳисобда 7,3 миллион нафар ҳамшира ва доя бор. Лекин бу кўрсаткич келажакдаги эҳтиёжларга жавоб бермайди. Ана шундай глобал муаммоларнинг олдини олиш мақсадида жаҳонда ҳар йилнинг 12 май — Халқаро ҳамширалар куни сифатида кенг нишонланади. Мамлакатимизда эса бу санада ўрта тиббиёт ходимларининг заҳматли меҳнати эътироф этилади. Тиббиётимизнинг суянчи ва таянчи бўлган азиз ҳамширалар касб байрамингиз муборак бўлсин!

  • 12 Май, 08:52
  • Батафсил
not found

 Навбатдаги саёҳат манзили замин сайқали – Самарқанд

"Дори-Дармон" акциядорлик компаниясининг бир гуруҳ ҳодимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан  9-май–“Хотира ва қадрлаш куни" арафасида Самарқандга саёҳат қилишди.  Саёҳат аввалида Мирзо Улуғбек расадхонаси ва музейига борилди. Расадхона 1424-1428 йилларда қурилганлиги ҳақида маълумотлар бор. Расадхона квадрантнинг диаметри 80 метр, унинг ёйни узунлиги эса 63 метр бўлган. Бу Шарқдаги мавжуд асбоблардан энг йириги бўлган, Беруний ҳам улкан диаметрли квадранти (15 тирсак)лилиги ҳақида маълумот берган. Қурилишга ўз даврининг машҳур олимлари - астроном, математик, меъморлар жумладан, Қозизода Румий, Ғиёсиддин Жамшид ва Али Қушчилар жалб қилинган.  Саёҳатнинг кейинги манзили  Шоҳи Зинда, яъни «Тирик шоҳ» мақбаралар мажмуаси бўлди. “Самарқанд марвариди” деган номга сазовор бўлган Шоҳи Зинда ансамбли нафақат тарихий-меъморчилик ёдгорлиги, балки, машҳур алломалар, авлиёлар маликалар, лашкарбошиларнинг абадий оромгоҳи ҳамдир. Бу ердаги ҳар бир мақбара фақат ўзигагина хос безаклар билан қопланган бўлишига қарамай уларнинг барчаси яхлит бир композисияни, тугал бир меъморчилик асарини ташкил этади. Шоҳизинданинг яна бир қимматли томони шундаки, бу ерда Самарқанднинг қарийиб уч минг йиллик тарихи мужассамдир.  Саёҳатчилар Шоҳи зинда мажмуасидан чиқиб, Хўжа Дониёр мақбарасини зиёрат қилишди.  Мақбарада дунёдаги энг узун - 18 метрлик қабр мавжуд. Мақбара биноси XX аср бошларида қурилган. Шунга қадар бу ерда Хўжа Дониёрнинг қабри ва масжид бўлганлиги ҳақидаги маълумотлар бор. Ҳамкасбларимиз Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишни ҳам унутишмади. Ислом Каримов хотирасига атаб бунёд этилган ёдгорлик мажмуаси бутун жаҳон маданий меросининг объектларидан бири ҳисобланган Ҳазрати Хизр масжидига уйғун равишда қурилган. Мажмуа ҳудудида миллий услубда қад ростлаган айвонга зиёратга келувчилар учун ўриндиқлар қўйилган. Айвон пештоқларида Қуръони карим оятлари ҳамда Ислом Каримовнинг ҳикматли сўзлари ўзбек, араб ва инглиз тилларида ёзилган. Саёҳатчиларимиз ташриф буюрган яна бир маскан Қутби Чордаҳум маҳбараси.  Тарихга назар ташлайдиган бўлса, Соҳибқирон Амир Темур тариқат пирлари ва буюк шахсларга ғоят ҳурмат-эътибор билан қараган, уларнинг шарафига мақбара-ю масжидлар бино эттирган. Ана шундай зотлардан  бири шайх Нуриддин Басир - Қутби Чордаҳум ҳазратлари эди. У кишига атаб қурдирилган меъморий обида Амир Темур фармойиши билан бунёд этилиб, Соҳибқироннинг Арк ичида, Регистон тарафга қараган дарвозаси ва девори ёнида қурилган. Ушбу ёдгорлик 1881 йилга қадар сақланган. Самарқандни 1868 йилда Чор Россияси босиб олганидан сўнг, мақбара йўқ қилинган.  Халқ орасида Қутби Чордаҳум сифатида танилган шайхнинг ҳозирги  мақбалари  Қозикалон  Сайид Мир Низомиддинхожа  авлод-набиралари  Муаззазхон Муҳаммад Раҳимхон қизи Салихбаева ва  унинг тўнғич фарзанди, бобосининг издоши Анвар Саидович Салихбев  томонидан  19-асрга тааллуқли  архивдаги расм ва чизмалар  асосида қайта  тикланиб  1997-2001 йилларда қурдирилган. Компания  ходимлари тунги Самарқандни кузатиш, қалбга  осудалик бериш, тарих билан ҳамнафас бўлиш илинжида оқшом палласи  Регистон майдонини томоша қилишди. Регистон майдони Улуғбек мадрасаси, Шердор мадрасаси, Тиллакори мадрасаларидан иборат мажмуа бўлиб,  Ер юзининг сайқали деб тан олинган. Регистон майдони Амир Темур бирлаштирган йигирма етти давлат пойтахти бўлган машҳур Самарқанднинг ўзига хос ва мос бўлган кўзгусидир. Бугун маҳаллий ва хорижий сайёҳлар эътиборини тортгани ҳолда уларнинг эътирофига савозор бўлаётган «Боқий шаҳар» мажмуаси ҳам ҳамкасбларимизда катта тассурот қолдирди. Мажмуа дизайни «Минг бир кеча» эртакларига монанд шаклда бунёд этилган, безакларида қадимий Афросиёб деворларида сақланиб қолган Сўғд давлати ҳукмдорининг Корея, Хитой, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлар элчиларини қабул қилиш маросими тасвирларидан фойдаланилган. Саёҳатнинг иккинчи куни "Дори-Дармон" АК ходимлари Самарқанд вилояти Нуробод туманининг тоғли ҳудуди-  Оқсой қишлоғида жойлашган  Ҳазрати Довуд зиёратгоҳига боришди. Ҳазрати Довуднинг қўлида темир мумдек юмшаган. У темирларни қўллари билан хамир каби эгиб-букиб, ундан турли нарсаларни ясаш қувватига эга бўлган. Шу сабабли Довуд алайҳиссалом темирчилар пиридир. Ғорга етиб бориш учун тоғ чўққисига олиб борадиган 1527 зинапоядан ўтиш керак. Кейин Ҳазрат Довуд ғорининг ўзига 200 қадам пастга тушиш керак. Таъкидлаш керакки, бу масканга ҳар куни 10 мингдан ортиқ одам келади. Икки кунлик  компаниямиз ходимлари учун мароқли ва ўзига хос хайрли таассуротларга бой бўлди.

  • 11 Май, 14:57
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech