Янгиликлар

not found

Олис ва чекка ҳудудларга бориб ишлаётган шифокорлар қанча маош олади?

Бугун юртимизда тиббиёт ходимларининг жамиятдаги ўрни ва мақомини кучайтириш, уларнинг ижтимоий муҳофазасини оширишга алоҳида эътибор қаратиляпти. Хусусан, сўнгги пайтларда беморлар ва уларнинг яқин қариндошлари томонидан тиббиёт ходимларига нисбатан куч ишлатиш ҳолатлари тез-тез кузатилаётгани сабабли Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида тўғридан тўғри жавобгарлик белгиланди. Бундай ҳолатларда фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача; мансабдор шахсларга эса – 7 дан 10 бараваригача жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. Ушбу турдаги жавобгарлик белгиланиши тиббиёт ходимлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг касбий фаолиятига турлича аралашувларнинг олдини олиш ва фуқароларга ўз вақтида ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатишга хизмат қилади. Бундан ташқари, тиббиёт ходимларининг ойлик маоши 3,3 баробарга оширилиб, уларнинг мажбурий меҳнатга жалб этилишига чек қўйилди. Жумладан: 2022 йил 1 июндан бошлаб олий ва биринчи малака тоифаларга эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимлари ойлик лавозим маошлари 15 фоиз, иккинчи малака тоифасига эга бўлган ва тоифага эга бўлмаган, шунингдек бошқа тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг маошлари 10 фоиз, тиббиёт муассасаларининг бошқа ходимларининг ойлик маошлари эса 15 фоизга оширилди. Хусусан, айни пайтда олийгоҳни янги тамомлаган салоҳиятли оилавий шифокорнинг ўртача ойлик иш ҳақи устамалар билан бирга 5,4 млн. сўмни, илмий даражаси мавжуд бўлганда 6,2 млн. сўмни, янги иш бошлаганлиги учун қўшимчаси билан 7,2 млн. сўмни ташкил қилмоқда. Агар ушбу даражадаги шифокор олис ва чекка ҳудудларга бориб ишласа, 9,2 млн. сўм миқдорда маош олади.

  • 19 Сентябрь, 17:45
  • Батафсил
not found

Доимий қон донорлари донациядан сўнг ўзларини яхши ҳис қилишларини таъкидлашади

Трансфузион ёрдам тиббиётнинг қон йўқотиш билан боғлиқ соҳаларида - жарроҳлик, акушерлик ва гинекология, гематология ва фавқулодда вазиятларда энг зарур ёрдамдир. Трансфузиологлар суяк илиги трансплантацияси учун гематопоэтик илдиз ҳужайраларини йиғади ва соғлом донорлар билан ишлайди. Трансфузиолог Татяна Гапонованинг таъкидлашича, Россияда 2022-йилда деярли 1,4 миллион киши донор бўлган ва жами икки миллион литрдан ортиқ қон ва 970 тоннага яқин плазма тайёрланган. Доимий донорлар донорликдан сўнг ўзларини яхши ҳис қилишларини қайд этишади. Биринчидан, улар муаммога дуч келган одамга ёрдам беришларини билишади. Иккинчидан, уларнинг қизил қон таначалари янгиланади, бу барча тўқималарда, шу жумладан мияда газ алмашинуви яхшиланганлиги туфайли енгил эйфория ва яхши кайфият ҳиссини келтириб чиқаради.

  • 19 Сентябрь, 15:10
  • Батафсил
not found

Johnson & Johnson ўз логотипини ва унга тегишли фармкомпания номини ўзгартиради

Фармацевтика гиганти ребрендингни бошлади: у 136 ёшли курсив логотипдан воз кечиб, Janssen фармкомпанияси номини ўзгартирмоқда. Medical Design & Outsourcing компанияси бош директори Ҳоакин Дуатонинг LinkedIn постига таянган ҳолда хабар беришича, компания ҳаммуассиси Жеймс Вуд Жонсон имзоси асосидаги 136 йиллик логотипини “замонавийроқ логотип ва ёрқинроқ қизил рангга алмаштирди ва шу билан бирга, рамзий амперсандини (&) сақлаб қолди". Компания раҳбарининг сўзларига кўра, ушбу ўзгариш Johnson & Johnson компаниясининг инновацион дори воситалари ва тиббий технологияларга эътибор қаратаётганини таъкидлаш учун қаратилган.Шу билан бирга, Janssen номли Johnson & Johnsonга қарашли фармацевтика компанияси бундан буён Johnson & Johnson Innovatsion Medicine сифатида ишлайди. “Битта рамзий номнинг кучи жуда катта. Бутун дунё бўйлаб беморлар, шифокорлар, ҳамширалар ва инвесторлар Жоҳнсон & Жоҳнсон компаниясини соғлиқни сақлаш соҳасидаги енг мураккаб муаммоларга ечим топиш қобилияти учун тан олишган. Бизнинг ҳаёт ҳақидаги фанлар ва тиббий технологияларга бўлган эксклюзив эътиборимиз бизга соғлиқни сақлашнинг бутун спектри бўйлаб, ҳужайра терапиясидан тортиб, сунъий интеллектни қўллаб-қувватлайдиган роботли жарроҳликгача ҳеч қандай компания қила олмайдиган тарзда инновациялар киритиш имконини беради”, деди Дуато. Қадимги Johnson & Johnson логотипи 1887 йилда пайдо бўлган бўлиб, тарихдаги энг қадимги корпоратив логотиплардан бири деб ҳисобланади.

  • 19 Сентябрь, 12:01
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech