Янгиликлар

not found

Тиббиёт ходимининг касбий фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Бугун Сенатнинг ўттиз еттинчи ялпи мажлисида “Тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун муҳокама қилинди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилганлик ёки шу мақсадда тиббиёт ходимига қонунга хилоф равишда ҳар қандай шаклда таъсир ўтказганлик учун алоҳида жавобгарлик белгиланмоқда. Бунда ушбу ноқонуний фаолиятни амалга оширган фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солиш ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олиш жазоси киритилмоқда. Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 197-7-моддасида тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилганлик ёки шу мақсадда тиббиёт ходимига қонунга хилоф равишда ҳар қандай шаклда таъсир ўтказганлик ҳақидаги ишларни кўриб чиқиш белгиланмоқда. Бундан ташқари, ушбу Кодекснинг 305-моддасига мувофиқ мазкур тоифадаги ишларни кўриб чиқиш муддати уч суткани ташкил этиши қайд этилмоқда. Қонуннинг қабул қилиниши тиббиёт ходимлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, уларнинг касбий фаолиятига турлича аралашувларнинг олдини олади. Шифокорлик касбининг мақоми ҳамда нуфузини оширишга, фуқароларга ўз вақтида ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатилишига хизмат қилади.

  • 2 Март, 15:55
  • Батафсил
not found

Белоруссияда дорихоналар ўртасидаги масофа белгиланди

Белоруссияда дорихоналар орасидаги минимал масофа белгилаб қўйилди. Аҳоли турар-жойларида улар бир-биридан 500 метр радиусда жойлашган бўлиши керак. Битта бинода агар у йирик савдо маркази бўлса, бир нечта дорихоналарни очишга рухсат берилади.  Белоруссияда дорихоналар орасидаги минимал масофани белгилайдиган янги қонун қабул қилинди. Шундай қилиб, умумий майдони 5 минг квадрат метргача бўлган савдо марказларида фақат битта дорихона, 5-10 минг квадрат метрлик савдо марказларида эса иккитадан кўп бўлмаган дорихонага рухсат этилади. 10 минг квадрат метрлик савдо марказида учтагача дорихона бўлиши мумкин. Aҳоли пунктларида 500 метр радиусда битта шохобча очишга рухсат берилади, бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг миллий ҳуқуқий интернет-порталида жойлаштирилган тегишли қарорида қайд этилган. Шаҳар ва туманлар, қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш радиуси камида 1000 метр бўлган масофада ишлаб чиқаришга ихтисослашган ва тайёр дори воситалари билан савдо қилувчи дорихоналарни очиш мумкин, дейилади қарорда. Дорихонанинг хизмат кўрсатиш радиуси янги очилган дорихонадан пиёдалар ва транспорт йўллари бўйлаб энг яқин 2-3 та дорихонагача бўлган барча масофаларнинг ўртача арифметик қиймати сифатида аниқланади. Масалан, энг яқин 2 та дорихонагача бўлган масофа 800 ва 1200 м, дорихона хизмат кўрсатиш радиуси: (800 + 1200): 2 = 1000 (м). Маҳаллий ижро этувчи ва бошқарув органларининг архитектура ва шаҳарсозлик бошқармасининг энг яқин дорихоналаргача бўлган масофа тўғрисидаги маълумотномаси ушбу ҳисоб-китоб учун асос бўлади.

  • 2 Март, 12:16
  • Батафсил
not found

Дорихонага келган кишига маслаҳат бериш қанчалик тўғри?

Дорихонага ташриф буюрувчилар шифокорлар каби дорихона ходимлари билан қанчалик тез-тез маслаҳатлашадилар? Ва агар бирор киши шифокорнинг рецепти тўғрилигини текширишни, бошқа дориларни буюришни ёки ҳатто ташхис қўйишни сўраса, фармацевтика мутахассиси нима қилиши керак? Мутахассислар бу масалаларни “Савол бор” туркумидаги вебинар давомида муҳокама қилишди. Вебинарни ташкил этишга “ФВ” порталида фармацевтика мутахассислари ўртасида ўтказилган сўров сабаб бўлди. Сўров иштирокчиларининг таъкидлашича, дорихонага ташриф буюрувчилар кўпинча йўталади ва аксиради, тошмаларини, ўсмаларини кўрсатади, тилларини ташқарига чиқаради, шикоятлари ҳақида батафсил маълумот беришади ва уларни қандай даволаш мумкинлигини сўрайди. Юридик нуқтаи назардан, фармацевт, провизор шифокор билан тенг эмас, деди Lidings компаниясининг катта юристи Юлия Кузьменко. “Қонунларга мувофиқ, бу шахсларнинг мақоми чегараланган. Фармацевтика ходими – фармацевтик маълумотга, тиббиёт ходими – тиббий маълумотга эга бўлган шахс. Фармацевтика ходимининг касбий стандартларида белгиланишича, у касбий билимга, шу жумладан, соғлиқни сақлаш мутахассиси томонидан тайинланган дори воситаларини аналогларига алмаштириш қоидалари ва тартибларини ўз ичига олган билимларга эга бўлиши керак”. Бошқача қилиб айтганда, фармацевтика ходими, биринчи навбатда, тиббиёт ходими томонидан қўйилган ташхисдан келиб чиқади ва кейин унинг дорихона ассортиментида мавжуд бўлган дори воситалари учун жавобгарлик жараёни бошланади, дея аниқлик киритди эксперт.

  • 2 Март, 09:01
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech