Янгиликлар

not found

Росздравнадзор 57 мингта онлайн дорихона ишини тўхтатди

Росздравнадзор дори-дармонларни сотиш бўйича 85 минг сайт ишини текширди ва уларнинг аксарияти - 57 мингтасини ноқонуний деб ҳисоблади. Уларнинг фаолияти тугатилди, деди назорат агентлиги раҳбари Aлла Самойлова. Онлайн ресурсларнинг ноқонуний деб тан олиниши сабаблари орасида: савдо қилиш учун рухсатнинг йўқлиги, рецепт бўйича ва рўйхатдан ўтмаган дори-дармонларни ноқонуний сотиш ҳолатларининг мавжудлиги бор. Шунингдек, у маркировкалаш тизимининг жорий этилиши дори воситаларини электрон ресурслар орқали сотиш соҳасида тартиб ўрнатишга хизмат қилаётганини таъкидлади. "Унинг ёрдамида мамлакатимизнинг чекка ҳудудларидаги дорихоналар ва тиббиёт муассасаларида фойдаланилмаётган катта миқдорда дори-дармон заҳиралари мавжудлигини аниқлаш мумкин"-деб таъкидлади Самойлова. 2022 йил декабр ойида Саноат ва савдо вазири маркировкалаш тизими қиймати 1 миллиард рублдан ортиқ бўлган сифатсиз дори воситаларини аниқлаш имконини берганини айтганди. 47 минг пакет дори воситаси муомаладан чиқарилган.

  • 16 Июнь, 11:45
  • Батафсил
not found

Германиядаги аксарият дорихоналар ёпилди

14 июнь куни Германия федерал фармацевтика уюшмалари иттифоқи бутун мамлакат бўйлаб норозилик куни эълон қилди. Шу боис мамлакатдаги аксарият дорихоналар ёпилди. Намойишлар мамлакатнинг кўплаб шаҳарларида, жумладан Берлин, Дюсселдорф, Мюнстер, Висбаден, Марбург ва Аугсбургда бўлиб ўтмоқда. Намойишчилар дорихоналарга қўшимча молиявий ёрдам ва бюрократик тизимни соддалаштиришни талаб қилмоқда. Германия соғлиқни сақлаш вазири Карл Лаутербах ўзининг “Твиттер”даги саҳифасида Берлиндаги идораси олдидаги норозилик намойиши суратини жойлаштирди. Унда оқ халат кийган ва баннерлар кўтарган юзлаб одамлар акс этган. “Deutsche Apotheker Zeitung” газетасининг полицияга таяниб хабар беришича, Берлиндаги намойишда 3800 нафарга яқин одам қатнашган. Аввалроқ, Германияда узоқ вақт давомида дори-дармонлар, жумладан антибиотиклар, оғриқ қолдирувчи воситалар, болалар учун сироплар ва саратонга қарши дори воситалари етказиб беришда узилишлар кузатилаётгани хабар қилинган эди. Қайд этилишича, апрель ойида мамлакатда 480 номдаги дори-дармон тақчиллиги кузатилган. Ўз навбатида, Германия федерал тиббиёт палатаси ҳукуматни хориждан дори-дармонларни етказиб беришда узоқ вақт давом этаётган узилишлар фонида ҳаётий муҳим дори воситаларининг миллий захирасини яратишга чақирди.

  • 15 Июнь, 14:31
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech