Янгиликлар

not found

ББИ: ҳар учинчи антибиотик рецептисиз сотилади

Дорихоналарда сотилаётган дори воситаларининг 70 фоиздан ортиғи рецепт бўйича сотилиши керак бўлишига қарамай, ҳар учинчи антибиотик рецептсиз сотиб олинади. Бу ҳақда Бутунроссия беморлар иттифоқи матбуот анжуманида маълум қилинди. “Юрак-қон томир дори воситалари орасида деярли ҳар иккисидан бири рецептсиз сотилади. Бу "Сирли харидор" тадқиқоти давомида тўпланган маълумотларимиздан келиб чиқди ", деди Бутунроссия беморлар иттифоқи раҳбари Ян Власов. Бу ҳолат, афсуски, антибиотикларга чидамли фуқаролар сонининг кўпайишига олиб келади, дея қўшимча қилди Мустақил дорихоналар уюшмаси директори Виктория Преснякова. Мутахассисларнинг фикрича, муаммони дори воситаларини рецепт бўйича сотишни белгилашнинг 1 сентябрдан амал килишни бошлайдиган янги тартиб ҳал қилиши мумкин. Дорихона ходимлари назорат-касса аппаратлари орқали дори воситалари ҳаракатини назорат қилиш, рецепт бўйича маълумотларни - берилган сана, унинг рақами ва сериясини киритиш тизимига ўтказиши керак бўлади.

  • 7 Август, 10:34
  • Батафсил
not found

Айрим дориларни бирга сақлаш мумкин эмас

Хушбўй маҳсулотларни бир-биридан алоҳида сақлаш керак, масалан, валериан ва асрлонқуйруқ (пустирник) настойкаси, - деди фармацевтика фанлари номзоди, фитокимё бўйича мутахассис Игор Сокольский, деб ёзади aif.ru. Унинг сўзларига кўра, ушбу дориларни биргаликда сақлаш уларнинг хусусиятларига таъсир қилмайди, балки ёқимсиз ҳид пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин. Мутахассис, шунингдек, дори-дармонларни тавсия этилган ҳароратда сақлаш кераклигини эслатди. Бу ҳар қандай фармацевтик маҳсулот учун муҳим. Улар қуруқ, қоронғи жойда, болалар қўли етмайдиган жойда сақланиши керак ва ҳеч қандай ҳолатда уларни тўғридан-тўғри қуёш нури остида ва намлик юқори бўлган хонада қолдирмаслик керак. Умуман олганда, замонавий қадоқлаш дори воситаларини ташқи муҳит таъсиридан, шу жумладан бир-бирига ўзаро таъсир қилишдан ишончли ҳимоя қилади, деди Сокольский.

  • 4 Август, 11:33
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech