Янгиликлар

not found

Кучли таъсир этувчи дори воситалари савдосига чек қўйилди

Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан ноқонуний шуғулланиш жавобгарликка сабаб бўлади. Шунга қармай бу ишга қўл ураётганлар учрамоқда. Самарқанд туманида жойлашган “Ситора Далер” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси, 1983 йилда туғилган фуқаро З.Т. бошқа бир шахсга 44 дона “Тебантин 300 мг” ёзуви бўлган дори воситасини 350 минг сўмга сотаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинди. Ушбу дорихона Самарқанд тумани Мирзо Улуғбек маҳалласида рўйхатда турувчи, 1983 йилда туғилган хусусий тадбиркор Б.Р.гa тегишли бўлиб, З.Т. мазкур дорихонада сотувчилик фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланди. З.Т.дан дорихона ичида шундай дори воситаларидан яна бор ёки йўқлиги сўралганида “Тебантин 300 мг” (габапентин) ёзуви бўлган 336 дона таблеткалар борлигини айтиб, ушбу дориларни ўз ихтиёри билан топширди. Натижада умумий 380 дона шу турдаги дори воситаси холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.

  • 13 Ноябрь, 13:12
  • Батафсил
not found

АҚШда тери саратонини даволовчи совун ишлаб чиқилди

Ўн тўрт ёшли америкалик мактаб ўқувчиси тери саратонини бартараф этишда самарали таъсир кўрсатадиган совун ишлаб чиқди. Ишланма “Young Scientist's Challenge” танловида бош мукофот билан тақдирланди. Хеман Бекеленинг оиласи унинг тўрт ёшлигида Эфиопиядан АҚШга кўчиб ўтган. Бироқ, болакай ўз юртида кун бўйи жазирама қуёш остида меҳнат қилган одамларни эслади. Мазкур хотиралар уни ана шундай ихтирога илҳомлантирди. Совун тери орқали организмнинг иммунитет тизимини фаоллаштирадиган ва саратон ҳужайраларига қарши курашишга ёрдам берадиган дориларни етказиб беради. Асосий фаол моддаси имидазохинолин бўлиб, у илгари тиббиётда турли касалликларни даволашда ишлатилган. Совун таркибида липидга асосланган нанозаррачалар ҳам мавжуд бўлиб, улар шифобахш бирикмаларнинг терида узоқ вақт қолишига имкон беради. “Гап шундаки, совунни ювиб ташлаганингиздан кейин ҳам шифобахш компонентлар терингизда сақланиб қолади”, — деди ишланма муаллифи. Липид нанозаррачалари кўпинча вакциналарда қўлланилади. Аммо уларни инъекция йўли билан танага киритиш шарт эмас. Терига суртилганда нанозаррачалар унинг юзасида кўринмас қатлам ҳосил қилади, бу эса фаол бирикмаларнинг кириб боришини осонлаштиради. Технологиянинг рақамли молекуляр синови юқори самарадорликни кўрсатди. Бироқ, лойиҳа муаллифи одамларда клиник синовлар ўтказиш учун ҳозирча рухсатга эга эмас. Хеман кейинги беш йил ичида совунни одамларда синаб кўриш учун рухсат олиш ва FDA сертификатини қўлга киритишга умид қилмоқда.

  • 13 Ноябрь, 10:08
  • Батафсил
not found

Тиббиёт ходимлари куни

2006 йил 12 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида" ги Қонинига кўра ноябр ойининг иккинчи якшанбаси "Тиббиёт ходимлари" куни этиб белгиланган. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида ҳар 10 000 аҳолига 28 нафар шифокор тўғри келган. Қадрли шифокорлар, ҳурматли фармацевтлар, азиз тиббиёт ходимлари! Касбингиз шарафли, меҳнати эса улуғдир! Сиз каби жонкуяр тиббиёт ходимларининг меҳнати ила инсонларнинг ҳаёти асралади, саломатлиги мустаҳкамланади. Муҳтарам Президентимиз "Халқ тиббиёт соҳасига қанчалик ишонса, давлатга ҳам шунчалик ишонади. Халқ кўрсатилаётган тиббий хизматлардан рози бўлса давлатдан, бугунги сиёсатдан ҳам рози бўлади",-деб бот-бот таъкидламоқдалар. Халқимизнинг розилиги йўлида олиб бораётган ишларингиз бардавом бўлишини, хонадонларингиз тинч, дастурхонларингиз тўкин, машаққатли фаолиятингизда куч ва шижоат ҳамроҳ бўлишини тилаймиз!

  • 12 Ноябрь, 09:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech