Янгиликлар

not found

АҚШ олимлари томонидан митти сунъий юрак яратилди

АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида жойлашган Cидарс-Синай тиббиёт маркази олимлари инсон юраги функцияларини бажара оладиган махсус чип яратди. Ушбу нанотехнология турли касалликларни даволашда қўлланилиши мумкин. Хусусан, митти қурилма саратон муолажасига доир тадқиқот ва синовларда жуда фойдали. Яъни у юрак фаолиятини батафсил ўрганиш ҳамда касаллик пайтидаги ҳолатини текшириш иконини беради. Қолаверса, энди янги дорилар, айниқса юрак-қон томир хасталикларига қарши препаратлар ва илғор муолажа усуллари тажриба жониворларида эмас, шу "чип-юрак"да синаб кўрилиши кўзда тутилган.  Мослама конструкцияси учун индукцияланган плурипотент илдиз ҳужайралари, яъни тикланувчи тўқималардан фойдаланилган. Уларнинг бир қисми мушак тўқималари, қолган қисми эса қон томирларини ҳосил қилади. Жумладан, мушак тўқималари худди инсон юраги сингари бир дақиқа ичида 60 марта уриш частотасида қисқаради ва ҳафталаб тўхтовсиз ишлай олади. Тадқиқотчилар фикрича, мазкур чип ҳозирча ҳақиқий юрак ўрнини боса олмаса-да, ундан тиббий амалиётда "тажриба сичқон"лари сифатида фойдаланиш самарали.

  • 8 Февраль, 08:43
  • Батафсил
not found

Сурункали тонзиллит - ангина ревматизмга сабаб бўладими?

Сурункали тонзиллит — бу бодомчасимон безларда узоқ давом этадиган инфексион яллиғланиш жараёни. Бодомчасимон без иммунитет тизимининг ажралмас қисмидир. Унинг асосий вазифаси организмга потоген бактерия ва вируслар киришидан ҳимоя қилишдир. Келтириб чиқарувчи омиллар: – ўткир респиратор вирусли ва бактерияли инфекциялар;– тишларда кариес;– оғиз бўшлиғи касалликлари;– иммунитет тизимининг пасайиши. Ангина ўз вақтида даволанмай оёқда ўтказилганда, бир қатор асоратларни келтириб чиқариши мумкин: – ревматизм – бириктирувчи тўқмаларга зарар етказадиган тизимли яллиғланиш, – кўпинча юрак клапанлари зарарланиши натижасида юрак касаллиги келиб чиқиши.– ревматоид артирт – бўғимларнинг аутоиммун касаллиги;– гломерулонефрит – буйрак касаллиги бўлиб, буйрак қуришига олиб келиши;– тиреоидит – қалқонсимон без касаллиги. Сурукали тонзиллитни даволаш лор шифокори кузатуви ва тавсиялари асосида бажариш керак.

  • 7 Февраль, 17:49
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech