Янгиликлар

not found

Чанг зарралари гормонал муаммоларни келтириб чиқариши аниқланди

Чанг зарраларида турли касалликлар ривожланиши, хусусан, қалқонсимон без гормонларида бузилишларга олиб келадиган зарарли кимёвий моддалар бўлиши аниқланди. Турли тиббиёт институтлари мутахассислари чанг намуналари устида метаанализлар олиб борди ва инсон организми учун хавфли кимёвий моддаларни аниқлади. Таҳлилларга кўра, зарарли моддалар рўйхатида DЕHP — фталатларнинг хавфли синфига мансуб кислота биринчи ўриндадир. Ундан кейин феноллар ва ёнғинга қарши кимёвий моддалар ўрин олган. Турли маҳсулотлар таркибидаги кимёвий зарралар ҳавога тарқалади ва чангга айланиб, ерга тушади. Бундай ҳаводан нафас олиш, айниқса, ёш болалар учун хавфлидир. Фталат кислоталар — амалий жиҳатдан сувда эримайдиган кристалл моддалар. Улар танадаги гормонлар ишлаб чиқарилишига салбий таъсир қилади, жумладан, IQ даражасининг пасайишига, болаларда нафас олиш муаммоларига, эндокрин, репродуктив тизимларда жиддий бузилишларга олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, чанг намуналарининг 99 фоизида ёнғинга қарши моддалар синфига кирувчи ва кўпинча мебел ва болалар маҳсулотларида учрайдиган TDCIPP -кимёвий моддаси мавжуд. Чанг таркибидаги кўплаб кимёвий моддалар соғлиқ учун хавфли бўлиши мумкин ва саратон касаллигини келтириб чиқариши ёки репродуктив тизимга зарар етказиши мумкин. Ушбу моддаларнинг ҳатто паст консентрацияси ҳам чақалоқлар ва ёш болалар соғлиги учун хавфнинг ошишига олиб келиши мумкин. Потенциал хавфни камайтириш учун уйда чангларни артиш, гигиенага риоя қилиш, чанг сақлайдиган текстиль маҳсулотлар (парда, ковролан, юмшоқ ўйинчоқ, декоратив ёстиқлар) дан иложи борича камроқ фойдаланиш, болалар хонасида намлик даражаси юқори бўлишини таъминлаш тавсия этилади.

  • 20 Февраль, 12:00
  • Батафсил
not found

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам судланган У.М. ноқонуний даромад орттириш мақсадида жами 100 дона  “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини ўтказиш мақсадида ёнида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган. Шу каби, Департаментнинг Қарши туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “M.Ph.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси А.Ш. ҳеч қандай ҳужжатсиз  жами 50 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини харидорга сотган вақтида ушланиб, дорихонадан жами 94 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 19 Февраль, 15:59
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech