Янгиликлар

not found

Ҳиндистон маймунчечакка қарши вакцина устида ишламоқда

Ҳиндистоннинг энг йирик вакцина ишлаб чиқарувчиси Ҳиндистон Серум институти (SII)  йил охиригача mpox вирусига (маймунчечакнинг янги номи) қарши вакцина ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мед.неwс хабар бермоқда. "mpox эпидемияси туфайли биз ушбу касалликка қарши вакцина ишлаб чиқиш устида ишламоқдамиз. Умид қиламизки, жорий йил охиригача ижобий натижага эришилади”, — дея SII директори Aдар Пунавалла сўзларини келтиради сайт. Унга кўра, Пунедаги Миллий вирусология институти Ҳиндистонда 2022 йилда маймунчечак билан касалланган 30 та ҳолат қайд этилган mpox намуналарини ўрганиш бўйича мамлакатдаги етакчи тиббий муассасага айланган. Аввалроқ Ҳиндистон ҳукумати mpox тарқалиши хавфи туфайли аэропортлар, денгиз портлари ва Бангладеш ҳамда Покистон билан чегараларда ҳушёрликни кучайтирган эди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2022 йил июл ойида маймунчечак эпидемиясини халқаро ташвишга соладиган фавқулодда ҳолат деб эълон қилган эди. Ҳиндистонда mpox инфекциясининг охирги ҳолати 2024 йил март ойида аниқланган. Мамлакат бош вазири идораси маълумотларига кўра, ҳозирда Ҳиндистонда маймунчечак билан касалланиш ҳолатлари қайд этилмаган. Маймунчечак - кам учрайдиган вирусли касаллик бўлиб, унинг белгилари иситма, интоксикация, катталашган лимфа тугунлари ва доғлар кўринишидаги тошмалар, пуфакчалар пайдо бўлиши саналади. Юқумли касаллик икки-тўрт ҳафта давом этади, аммо оғир ҳолатларда ўлимга олиб келиши мумкин.

  • 23 Август, 09:00
  • Батафсил
not found

Дориларни вақтида ичишни унутиш нималарга сабаб бўлиши мумкин?

Дориларни қабул қилишни ўтказиб юбориш қанчалик хавфли эканлигини ва бу танамизга қандай таъсир қилишини ўрганамиз. Доза Инфекцияларга қарши курашувчи баъзи препаратлар ва антибиотиклар аниқ дозани талаб қилади. Aгар жуда кам қабул қилинса, таъсир қилувчи модда барча патогенларга бардош бера олмайди. Aгар жуда кўп бўлса - бу ножўя таъсирларни келтириб чиқариши мумкин. Ўз вақтида қабул қилиш Препаратнинг таъсири маълум вақтга мўлжалланган. Танамиз доимо дориларни организмимиздан чиқариб туради, шунинг учун қондаги фаол модда концентрацияси вақт ўтиши билан пасаяди. Кейинги дозани ўз вақтида қабул қилмаслик, дори даражаси инфекцияга қарши курашиш учун етарли бўлмайди. Даволаш давомийлиги Симптомлар бўлмаса ҳам, даволаш курсини мустақил равишда тўхтатиш керак эмас. Баъзи бактериялар омон қолиши ва яна кўпайишни бошлаши мумкин, бу эса кейинги даволаниш жараёнини янада мураккаброқ ва узоқроқ қилади. Препаратни қабул қилиш вақтини ўтказиб юбориш касаллик назоратини ёмонлаштиради. Дори воситасининг битта дозасини ўтказиб юбориш хавфли эмас, лекин соғайиш жараёнини секинлаштириши мумкин. Aгар бундай ҳолатлар тез-тез содир бўлса, касаллик қайталаниши мумкин. Шунинг учун дориларни ҳар куни бир вақтда қабул қилишга ҳаракат қилинг - шунда сиз режимга кўникасиз ва ўтказиб юбориш эҳтимоли камаяди. Шунингдек, шифокор тавсияларига амал қилинг - шунда даволаниш максимал даражада самарали ва хавфсиз бўлади!

  • 22 Август, 18:01
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech