Янгиликлар

not found

"Электрон рецепт" тизимини йўлга қўйиш бўйича йиғилиш ўтказилди

Мамлакатимизда аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш сифати ваа самарадорлигини ошириш, соҳага давлат тиббий суғуртаси тизимини босқичма-босқич жорий этиш, тиббий хизматлар бозорида замонавий рақобат муҳитини яратиш, аҳолининг кафолатланган ва сифатли тиббий ёрдамдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш бўйича  кенг чора тадбирлар амалга оширилмоқда. Давлат тиббий суғуртаси тизимини ҳудудларда жорий этишга қизғин тайёргарлик давом этмоқда. "Хоразм Дори-Дармон" масъулияти чекланган жамиятида айни шу мавзуда йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда  МЧЖ директори, бўлим бошлиқлари, омбор ва ижтимоий дорихоналар мудирлари иштирок этишди.   Маълумки, 2025 йилдан бошлаб, босқичма-босқич вилоятларда реимбурсация, яъни электрон рецепт дастури жорий этилади. Давлат тиббий-суғурта жамғармасининг Хоразм вилоят бош мутахассиси  Э. Бобожонов  реимбурсация дастурининг  ўзига хос жиҳатлари ва қулайликлари тўғрисида, шунингдек римбурсация дастурига уланиш учун кўрилиши керак бўлган чора-тадбирлар ҳақида маълумотлар бериб ўтди. "Хоразм Дори-Дармон" МЧЖнинг вилоятнинг барча туманларида ижтимоий дорихоналари мавжудлиги,  ВМнинг 204-сонли қарорига асосан имтиёзли рецептлар орқали аҳолини бепул дори воситалари билан таъминлаётгани ва бу ҳолат реамбурсация дастурини амалга ошириш имконини осонлаштиришини таъкидланди. Реимбурсация тизими оилавий шифокорнинг ваколатларини кенгайтириш, ўзига бириктирилган аҳолининг қаровга муҳтож қатламини мунтазам кузатиб бориш, ҳар бир дори воситасини мақсадли ва манзилли буюрилиши, шифохонага мурожаатлар сонини камайтириш, аҳолининг бирламчи тизимга бўлган ишончини оширишга хизмат қилади. Бунда касалликларни амбулатор даволаш учун оилавий шифокор беморларга ахборот тизими орқали дори воситалари  учун электрон рецепт беради ва  бемор рецепт асосида Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан тегишли шартнома тузган дорихоналардан  дориларни бепул олади. Реимбурсация тизими доирасида артериал гипертония, юрак ишемик касаллиги, қандли диабетнинг 2-тури, бронхиал астма ва ўпканинг сурункали обструктив касалликларини амбулатор шароитда даволаш учун 11 турдаги дори воситаси киритилган. 

  • 9 Июль, 14:50
  • Батафсил
not found

Хитой фармацевтика компанияси Ўзбекистонда доривор ўсимликлар етиштиришга қизиқиш билдирмоқда

Хитой фармацевтика компанияси Ўзбекистонда инвестициявий лойиҳани амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди. Маълум қилинишича, Ўзбекистон бош консулхонаси дипломатлари Хитойнинг Guangzhou Baiyunshan Zhongyi Pharmaceuticals компанияси бош директори Нин На музокара ўтказди. Унда Ўзбекистонда фармацевтика соҳасида инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш, ўзбек шериклар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Хитой томони Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар, хусусан, соғлиқни сақлаш, фармацевтика йўналишида яратилган имкониятлар, мавжуд саноат ҳудудлари ҳақидаги батафсил маълумотлар билан таништирилди. Компания делегациясининг Ўзбекистон вилоятларида доривор ўсимликлар етиштириш инвестициявий лойиҳасини амалга ошириш имкониятларини ўрганиш мақсадида мамлакатимизга сафарини ташкил этиш таклифи билдирилди. "Guangzhou Baiyunshan Zhongyi Pharmaceuticals" компаниясига 1662 йилда ташкил этилган ва у Хитой анъанавий дори воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Компания "Fortune-500" йирик корхоналар рўйхатидан ўрин олган. Унинг ишлаб чиқариш корхоналарида 1200 дан ортиқ ходим савдо, маркетинг ва доривор ўсимликларни етиштириш билан шуғулланади.

  • 9 Июль, 12:00
  • Батафсил
not found

Тўлиқ автоном эшитиш аппарати яратилди

Массачусетс технология институти (МИТ) мутахассислари бутунлай мустақил эшитиш аппарати прототипини яратди. Эшитиш қобилияти заифлар учун кохлеар қурилма 10 йил хизмат қилиш учун мўлжалланган. Тадқиқот Journal of Micromechanics and Microengineering журналида чоп этилди. Одатда бундай гаджетларнинг микрофони ва батареяси қўшимча равишда бош томонига жойлаштирилади. Мутахассислар аккумуляторнинг 10 йил ишлашга мўлжалланган митти имплант прототипини яратишди. Имплант биомослашувчан пьезоэлектрик материалдан тайёрланган бўлиб, қулоқ пардаси пастки қисмидаги дақиқали ҳаракатларни ўлчайди. Қурилмани ишлатиш учун зарур бўлган электр заряди сиқиш ёки кучланиш натижасида ҳосил бўлади. Имплант ўлчами 3 дан 3 миллиметрга, қалинлиги 200 микрометрга тенг микрофонга эга. У тананинг ўзгарувчан ва нам муҳитида ишлаши мумкин. Олимлар материаллардан бири сифатида қиммат , аммо жуда амалий компонент бўлган поливинилиденфториддан фойдаланганлар. Улар, шунингдек, одам энг секин товушларни ҳам эшитиши учун кучайтиргичларини ишлаб чиқдилар. Ҳозирда тадқиқотчилар кохлеар имплантни ҳайвонларда синаб кўришга тайёргарлик кўрмоқда.

  • 9 Июль, 09:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech