Янгиликлар

not found

Меҳнат ҳуқуқи ва муҳофазаси масалалари муҳокама қилинди

Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги 13-раёсат йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Гулноза Тошпулатова - Давлат дастури ижросини таъминлаш бўйича манзилли – тадбирларнинг 1-ярим йилликда амалга оширилиши, Тошкент шаҳар бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори Муҳиддин Садиқов - Тошкент шаҳар бўйича меҳнат ҳуқуқи ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича меҳнат инспекторлари томонидан амалга оширилган ишлар, Тошкент шаҳар бўйича меҳнат техник инспектори Нилуфар Маннонова - Соғлиқни сақлаш касаба уюшмаси тизимидаги муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлиги бўйича олиб борилган ишлар, Ташкилий ишлар бўйича етакчи мутахассис Мурод Ахунов - корхона ташкилот ва муассасаларда касаба уюшмаси ташкилотларини тузиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар бериб ўтди. Ҳозирги кунда меҳнат ҳуқуқи ва меҳнат муҳофазаси масалалари барча ташкилотлар учун долзарб мавзу ҳисобланади. Чунки, ҳодимларга етарлича шароитлар яратилиб берилгандагина, уларда ҳимояланганлик ҳисси вужудга келади ва ўз касб вазифаларини мукаммал бажаришади. Йиғилишда шу каби мавзулар атрофлича муҳокама қилинди. “Дори-Дармон” АК касаба уюшмаси раиси Д.Солиева ҳам мазкур йиғилишда иштирок этди. Модераторлар касаба уюшмаси қўмиталари раислари томонидан берилган саволларга жавоб беришди.

  • 25 Сентябрь, 17:50
  • Батафсил
not found

Грипп ва шамоллашда кукун шаклидаги дорилар чиндан ёрдам берадими? 

Бундай кукунлар таркибида нима бор? ЎРВИга қарши кукун шаклидаги (порошок) препаратлар  бир нечта компонентларни ўз ичига олади: 1.Парацетамол. У иситма туширувчи ва оғриқ қолдирувчи восита. 2.Фенилефрин. Бурун шиллиқ қаватидаги шишни бартараф этади. 3.Фенирамин. Аллергия ва шишларга қарши восита. Баъзи дори воситаларда фенирамин ўрнига бошқа антигистаминлар, масалан, лоратадин ёки хлорфенамин қўшилиши мумкин. 4.Витаминлар, флавоноидлар, минераллар. Баъзи кукунларда аскорбин кислотаси, рутозид антиоксидант ва кальций глюконат бўлиши мумкин.  Дори воситаларининг таркиби ҳар хил бўлиши мумкин. Барча шамоллашга қарши кукунлар парацетамол ва фенилефринни ўз ичига олади, аммо антиаллергик препаратлар, витаминлар ва бошқа фаол моддалар мавжуд бўлмаслиги мумкин.  Дори, шунингдек, римантадин каби вирусга қарши воситаларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.  Шамоллаш ва гриппга қарши кукунлар ЎРВИни даволашга ёрдам берадими? Шамоллаш асосан ўткир респиратор вирусли инфекция (ЎРВИ) сабабли вужудга келади ва кўп ҳолларда 7-10 кун ичида ҳеч қандай давосиз ўзи ўтиб кетади.  Кукун шаклидаги дори воситалари эса шамоллаш белгиларини вақтинча камайтириш: бурун битиши, бош оғриғини бартараф этиш, иситмани тушириш ва организмга енгиллик беришда ёрдам беради. Аммо шамоллашга қарши кукунлар касалликни келтириб чиқарадиган вирусларни ўлдирмайди ва йўтални тўхтатмайди, шунингдек иммунитетни оширишга хизмат қилмайди.  Cochrane Reviews номли соғлиқни сақлаш соҳасидаги тадқиқотлар маркази томонидан ўтказилган илмий текширувларга кўра, шамоллашни даволашнинг бундай усуллари самараси исботланмаган. 30 дан тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатдики, шамоллашга қарши кукунларнинг ижобий таъсири жуда кам бўлиб, клиник аҳамиятга эга бўлиш учун етарли эмас. Қисқача айтганда, агар сиз шамоллаб қолсангиз, касалликка қарши бирор нарса ичиш ёки ичмаслигингиздан қатъи назар, иммунитет вирус билан бир хил курашади.  Бундай кукунлардаги аскорбин кислотасига ҳам таянмаслик керак: ушбу модда иммун тизимини мустаҳкамлашга ёрдам бермайди. C витаминининг катта дозаси (кунига 3 г) ҳам организм тикланишини тезлаштирмайди ва кукунларда С витаминининг тахминан 200 мг.ни ўз ичига олади.  Гриппга қарши кукунлар зарарли бўлиши мумкинми? Cochrane Reviews ташкилоти бундай кукунларнинг ножўя таъсирлари бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳам маълумот берган. Агар қўлланмага риоя қилмаган ҳолда истеъмол қилинса, қуйидаги салбий белгилар намоён бўлиши мумкин: уйқучанлик; оғиз қуриши; уйқу бузилиши; бош айланиши; юракнинг тез уриши; бош оғриши; хавотир ҳиссининг кучайиши; овқат ҳазм қилиш тизимининг бузилиши. Бироқ бундай ҳолатлар камдан кам ва енгил ҳолатда учрайди. Шамоллашга қарши кукунларни нималар билан бирга қабул қилмаслик керак? Кукунлар билан биргаликда қабул қилинганда ён таъсирга олиб келадиган бир нечта моддалар ва дорилар мавжуд:  Спиртли ичимликлар. Спиртли ичимликларни сурункали ортиқча истеъмол қилиш билан парацетамол ва этанолни биргаликда қабул қилиш жигарга зарар етказиши мумкин. Кетоконазол. Замбуруғларга қарши дори. Кетоконазол ва парацетамолни биргаликда қабул қилиш жигар учун ўта зарарлидир. Терифлуномид ва лефлуномид иммунодепрессантлари. Ушбу дориларни парацетамол билан биргаликда қабул қилиш жигар шикастланиши хавфини оширади. Амитриптилин, кломипрамин, имипрамин антидепрессантлари. Бу дорилар кукун таркибидаги фенилефрин моддаси билан келганда яхши сўрилмайди. Эрготамин. Ушбу модда бачадон тонусини оширади, мия томирларини торайтиради ва тинчлантирувчи таъсирга эга. Фелилефрин билан биргаликда қабул қилинганда қон босимини ошириши ва ҳаётий муҳим органларга қон оқимини чеклаши мумкин. Фуразолидон. Микробларга қарши ушбу восита фенилефрин билан қабул қилинганда қон босимининг кескин кўтарилишига олиб келиши мумкин. Линезолид. Инфекцион касалликларини даволаш учун қўлланадиган антибиотик. Фенилефрин билан бирга қабул қилганда қон босимини ошириб юборади. Метилен. Антисептик бўлиб, у ҳам қон босимини ошириши мумкин. Калий хлорид ва цитрат- микроэлементлар танқислигини қоплайдиган воситалар. Агар сиз таблетка ёки капсула шаклидаги ушбу қўшимчаларни қабул қилсангиз, кукундаги фенирамин ошқозон ва юқори ичакда калийнинг тирнаш хусусиятини ошириши мумкин.  Агар сиз санаб ўтилган дори воситаларини қабул қилсангиз, шамоллашга қарши кукунларни сотиб олишдан аввал шифокор билан маслаҳатлашинг.https://lifehacker.ru/poroshki-ot-prostudy/  

  • 25 Сентябрь, 15:24
  • Батафсил
not found

Тиббий ва соғломлаштириш туризми янада ривожлантирилади

“Ўзбекистон Республикасида тиббий ва соғломлаштириш туризмини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-335-сон, 23.09.2024 й.) қабул қилинди Қарорга кўра, қуйидагилар белгиланди: ➖“Тиббий хизматлар меҳмондўстлиги” (“Medical service hospitality”) дастури амалга оширилади; ➖давлат ва хусусий тиббиёт муассасалари ҳамда санаторий ва пансионатлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини мониторинг қилиш тизими жорий қилинади; ➖консалтинг – диагностика – даволаш – туроператор – транспорт – тиббий таржимон хизматларини биргаликда кўрсатадиган тиббий туризм кластерлари фаолияти йўлга қўйилади; ➖“Авиценна” номи остида Ўзбекистоннинг тиббий ва соғломлаштириш туризми бренди ишлаб чиқилади; ➖тоифали (юлдузли) меҳмонхоналар типидаги санаторийлар фаолияти йўлга қўйилади; ➖тоғли, шифобахш балчиқ қатламлари бор ҳамда шифобахш сувлар қаторига киритилган ва санитария-соғломлаштириш аҳамиятига молик сув (термал сув) объектлари мавжуд бўлган ҳудудларда санаторий-курорт зоналари ташкил қилинади; ➖2025 йил 1 апрелгача интернет тармоғи орқали яшовчиларни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган махсус электрон дастури (E-mehmon)га уланган хусусий тиббиёт ва соғломлаштириш муассасалари дастлабки 6 ойлик абонент тўлови тўлашдан озод қилинади. 2025 йил 1 мартгача қуйидагилар ишга туширилади: - тиббиёт муассасалари, санаторийлар ва тиббий туризм йўналишида хизмат кўрсатувчи туроператорларнинг хизматлари сифати баҳолаб борилишини назарда тутувчи рейтингни шакллантириш учун электрон платформа; - давлат тили ва хорижий тилларда тиббиёт ҳамда соғломлаштириш муассасаларининг ягона реестри.

  • 25 Сентябрь, 13:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech