Янгиликлар

not found

С витаминининг фойдасидан ташқари зарари ҳам бор

Ошқозон муаммоси бўлган одамлар C витаминини оч қоринга қабул қилмасликлари керак. С витамини инсон танаси учун энг муҳим ва зарур витаминлардан биридир. У иммунитет тизимини зарарли бактериялар, вируслар, инфекциялардан ҳимоя қилади, шунингдек қон айланиш тизимининг ва организмдаги метаболик жараёнларда иштирок этади; коллаген ишлаб чиқаришни рағбатлантиради, тери ҳужайраларининг эластиклигини оширади ва асаб тизимига фойдали таъсир кўрсатади. Бундан ташқари С витамини тери, соч саломатлиги ва гўзаллиги учун зарур. Бироқ, С витамини ўзининг фойдасидан ташқари, зарар келтириши мумкин, деб таъкидлайди мутахассис. Ошқозон касалликлари, юқори кислоталилик ва аллергик реакциялар бўлган одамлар уни оч қоринга қабул қилмасликлари керак. “С витамини қон томир деворларининг қалинлашишига ёрдам беради, шунинг учун тромбофлебит билан оғриган одамлар унинг меъёридан ошмаслиги керак. С витамини сувда эрийди ва организмда тўпланмайди, унинг ортиқча миқдори пешоб билан чиқарилади, шунинг учун дозани ошириб юбориш мумкин эмас», - дея қўшимча қилди у. С витаминининг асосий манбалари цитрус мевалари, наматак, қора смородина, петрушка, болгар қалампири, клюква, калина (бодрезак) , помидор. Ушбу маҳсулотларга иссиқлик билан ишлов бериш ва музлатиш қисман С витаминини йўқолишига олиб келади. Aёллар учун кунига C витамини нормаси 75 мг, эркаклар учун эса 90 мг.

  • 8 Май, 15:04
  • Батафсил
not found

Қоғоз чеклар соғлик учун хавфли эканини биласизми?

Касса чеклари учун ишлатиладиган термал қоғоз Бисфенол A (BPA) кимёвий моддасини ўз ичига олади. Шунингдек Бисфенол A нафақат касса чеклари учун мўлжалланган қоғозда, балки факс қоғозларида, компакт дискларда, шунингдек, пластик идишлар, пластик ўйинчоқлар ва қутиларда ҳам мавжуд. Бироқ, Бисфенол A ни ўз ичига олган барча нарсалар қиздирилганда жуда хавфли бўлади. Мисол учун, касса қоғоз чекининг қаерида қора чизиқлар, ҳарфлар, рақамлар бўлиши керак бўлса, ўша жойларда жойлашган нуқталар қиздирилади ва улар пайдо бўлади. Касса чеклари учун мўлжалланган термал қоғоз қиздирилганда зарарли модда ажралиб чиқади. Ушбу токсиннинг 1 мкг терига кириб бориши учун чекни қўлингизда беш сония ушлаб туриш кифоя. Кассирлар қоғоз чекларнинг зарарини камайтириш учун қўлқоп кийишлари керак. Нима учун Бисфенол A хавфли? - Бисфенол A биринчи навбатда репродуктив тизимга таъсир қилади: болалар эрта балоғатга етиш муаммоларини келтириб чиқаради; - Катталарда бу модда репродуктив функциянинг бузилишига, қаришни тезлашишига олиб келади; - Бисфенол A ҳомиладор аёлнинг ҳомиласида Даун синдроми ривожланиш хавфини оширади, туғилмаган боланинг миясига салбий таъсир қилиб ривожланишнинг кечикиши ва ҳатто аутизмга олиб келади; - Бундан ташқари, мазкур модда ДНК тузилишидаги ўзгаришларга таъсир қилади ва мутацияларнинг ирсият йўли билан ўтишига ёрдам беради; - Катталарда Бисфенол A саратон касалликларининг ривожланишига ҳисса қўшади, шунингдек, семириш, диабет, юрак-қон томир касалликлари ва жигар муаммоларига олиб келади; - Бисфенол A қалқонсимон безнинг функцияларига кескин салбий таъсир кўрсатади. Қоғоз чек қўлда ушлаб турилганда BPA терига тушади ва терига сўрилиши мумкин ёки у ювилмаган қўллар билан озиқ овқат маҳсулотларига ишлов берилганда шу орқали танага кириши мумкин. Бундан ташқари, чеклардаги зарарли моддалар концентрацияси пластик идишлардагига қараганда юз баравар юқори. Бисфенол A ни ўз ичига олган чекнинг зарарли таъсирини қандай камайтириш мумкин? Касса чеки ушлагандан кейин қўлни яхшилаб ювиш орқали хавфни камайтириш мумкин. Ва касса чекларини йиғишга одатланмаслик керак.

  • 8 Май, 09:00
  • Батафсил
not found

Дори воситаларини қандай суюқлик билан ичиш керак?

Мутахассислар фикрича, ҳар қандай суюқлик ҳам қабул қилинаётган препаратга тўғри келмаслиги мумкин. Зеро, ҳар қайси дори воситасининг таркиби ва таъсир доираси турлича бўлиб, у ёки бу турдаги суюқлик билан ўзаро таъсирга киришади. Сув, ёки минераллар? Капсуладаги таблеткалар тик турган ҳолатда 100 мл. қайнатилган илиқ сув билан ичилиши керак. Суюқлик миқдори оз бўлса, капсула қизилўнгачга ёпишиб қолиши ҳам мумкин. Юрак фаолиятини яхшилашга мўлжалланган томчи дориларни 20-30 мл. сув ёки қанд бўлагига томизиб, сўнг қабул қилса ҳам бўлади. Мукалитик турдаги таблеткалар (мукалтин) 1 ош қошиқ сувда эритиб ичилса, яхши таъсир этади. Эритромицин гуруҳига мансуб дори воситаларини ишқорли сув билан қабул қилиш лозим. Нордон шарбатлар эса тавсия этилмайди. Кофеин, теобромин ва теофиллин препаратлари эса аксинча нордон шарбатлар билан ичилиши мумкин. Иситма қолдирувчи дори воситалари сут билан ичилмайди! Бунда 150 мл. қайнаган сув кифоя. Қаҳва ёхуд чой?! Танин моддали чойлар дори турлари таркибини ўзгартириб юбориши мумкин. Айниқса, камқонликни даволашда қўлланиладиган темир моддасидан иборат препаратларни чой билан ичиш мумкин эмас! Бу ҳолатда чўкма ҳосил бўлиши ва организмга ножўя таъсир қилиш эҳтимоли мавжуд. Шунингдек, қон-томир касалликлари, ҳазм қилиш фаолиятини яхшиловчи, меъда яраси, антибиотиклар ҳамда неврологияда қўлланилувчи дори воситаларини ҳам чой билан ичиш тавсия этилмайди. Қаҳва эса препарат таъсирини камайтириб, организмдан ажралиб чиқишини тезлаштиради. Умуман, дорини қаҳва билан қабул қилиш кутилмаган ҳолатларга олиб келиши кузатилган. Айниқса, оғриқсизлантирувчи дори воситаларини ушбу ичимлик билан ичиш жигарга зиён. Яхшиси, препаратларни қайнатилган сув билан ичинг. Муаттар Хўжаева, фармацевтика фанлари номзоди, доцент

  • 7 Май, 17:51
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech