Янгиликлар

not found

Постмаркетинг назорати қандай амалга оширилади?

“ Фармацевтика маҳсулотларининг постмаркетинг назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, постмаркетинг назорати учун аввало дори воситалари ёки тиббий буюмлар харид қилинади. Постмаркетинг назорати учун харид қилинадиган намуналар: - ваколатли орган томонидан Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтган ва муомалага чиқарилган дори воситалари халқаро патентланмаган номи бўйича ёки тиббий буюмлар савдо номи бўйича хавфни таҳлил қилиш асосида — махсус электрон тизим орқали аниқланади. - шунингдек, дори воситалари ёки тиббий буюмларнинг сифати, хавфсизлиги, ноқонуний айланмаси, ножўя таъсирлари ҳақида ваколатли органга келиб тушган маълумотлар ҳамда мурожаатлар асосида — савдо номи бўйича аниқланади. Постмаркетинг назорати учун махсус электрон тизим орқали аниқланган намуналар бўйича танлаб олиш баённомаси расмийлаштирилади ва баённомага асосан постмаркетинг назорати режаси ишлаб чиқилади. Жисмоний ва юридик шахслар, давлат органлари ва ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари орқали келиб тушган маълумотларда фармацевтика маҳсулотларининг сифати, хавфсизлиги, ноқонуний айланмаси, ножўя таъсирлари ҳақидаги ахборот мавжуд бўлганда, ваколатли орган раҳбари бир иш кунида постмаркетинг назоратини амалга ошириш бўйича тегишли буйруқ чиқаради. Ишчи гуруҳ дори воситалари ва тиббий буюмларнинг постмаркетинг назоратини амалга ошириш учун камида бир марталик лаборатория синовлари учун етарли миқдордаги намуналарни икки ва ундан кам бўлмаган объектлардан харид қилади ва уларни идентификация қилиш далолатномаси тузилади ва унга касса ёки товар чеклари илова қилинади. Харид қилинган намуналарни ташиш ва сақлаш жараёнлари маҳсулот ёрлиғи ва тегишли норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилади. Ишчи орган харид қилинган намуналарни икки иш кунига қадар синов лабораторияларига йўлланма билан тақдим этади. Синов лабораториялари намуналар бўйича тегишли норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ синовларни ўтказади ҳамда синовлар натижалари бўйича намуналарнинг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги юзасидан хулоса кўрсатилган синов баённомаларини расмийлаштиради. Синов баённомалари намуналар синов лабораториясига тақдим этилган кундан бошлаб беш иш кунида, синов натижалари муддати беш кундан ортиқ вақт талаб этиладиган маҳсулотлар, шу жумладан стериллик талаб этиладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар учун — ўн беш иш кунида расмийлаштирилиши керак. Мураккаб ёки узоқ муддатли синовлар, шунингдек, махсус текширувларни ўтказиш зарурати бўлган алоҳида ҳолатларда дори воситалари ва тиббий буюмларнинг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини текшириш муддати узайтирилиши мумкин, аммо узайтирилган муддат ўттиз иш кунидан ошмаслиги керак. Синов натижалари синов баённомаларида акс эттирилади. Намуналарнинг синов натижалари ҳаққонийлигига синов лабораториялари масъул ҳисобланади.

  • 15 Ноябрь, 15:00
  • Батафсил
not found

Олимлар қандли диабетга чалинганлар учун қондаги қанд миқдорини пасайтиришга ёрдам берадиган нон ишлаб чиқаришди

Шимолий Кавказ Федерал университети тадқиқотчилари қандли диабет ва CОВИД-19 дан азият чекканлар учун мўлжалланган нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг янги технологиясини таклиф қилишди. Тадқиқот муаллифларининг фикрича, бу маҳсулотлар нафақат қондаги қанд миқдорини назорат қилиш, балки иммунитет тизимини мустаҳкамлаш ва иштаҳани назорат қилишга ҳам ёрдам беради. Қандли диабет - сурункали касаллик бўлиб, унда ошқозон ости бези етарли миқдорда инсулин ишлаб чиқармайди ёки организм уни самарали ишлата олмайди, натижада глюкоза алмашинуви бузилади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) қандли диабет умр кўриш давомийлигини қисқартиришнинг асосий сабабларидан бири эканлигини таъкидлайди. Шимолий Кавказ федерал университети олимларининг фикрига кўра, анъанавий пиширилган нон маҳсулотлари қондаги глюкоза даражасини оширади, шунинг учун диабетга чалинганлар уларни истеъмол қилишдан чекланиши керак. Бироқ, тадқиқотчилар муаммони ун маҳсулотларидан бутунлай воз кечиш билан эмас, балки гликемик индексни (қондаги қанд миқдорининг ўсиш тезлигини аниқлайдиган кўрсаткич) пасайтириш учун уларнинг таркибини ўзгартириш орқали ҳал қилишни таклиф қилмоқда. Олимлар қандли диабетга чалинган ва CОВИД-19 дан азият чеккан иммунитети заиф одамлар учун паст гликемик индексли нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқишди. Бунинг учун улар анъанавий буғдой унини маккажўхори уни ва нўхат уни аралашмаси билан алмаштирдилар, шунингдек, ичак микрофлорасига ижобий таъсир кўрсатадиган ва иммунитет тизимини мустаҳкамловчи постбиотик - комбуча (хитойча "ком бу ча" дан таржима қилинган, "денгиз ўтлари чойи" деб таржима қилинади) чойини қўшдилар. СКФУ озиқ-овқат технологияси ва товаршунослик кафедраси доценти Валерия Оробинскаянинг сўзларига кўра, ушбу нон маҳсулотлари таркибида биологик фаол моддалар кўп бўлганлиги сабабли уларни истеъмол қилиш метаболизмни яхшилашга, қондаги глюкоза миқдорини пасайтиришга ҳамда витамин ва микроэлементларнинг етишмаслигини тиклашга ёрдам беради. Бундан ташқари, бундай маҳсулотларлар ошқозон ости бези юкини камайтиришга хизмат қилади, иммунитетни мустаҳкамлайди ва "ёмон" холестеринни олиб ташлаш орқали атеросклероз ривожланишининг олдини олади. Ишлаб чиқилган нон ва нон маҳсулотлари, шунингдек, ошқозон ости бези тўқималарининг янгиланиш жараёнларини фаоллаштиришга ва очликни назорат қилишга ёрдам беради.

  • 15 Ноябрь, 12:00
  • Батафсил
not found

Тиббиёт соҳасига доир таклифлар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 14 ноябрь куни касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди. Давлатимизнинг ижтимоий сиёсатида соғлиқни сақлаш соҳаси катта ўрин эгаллайди. Сўнгги етти йилда бу тизимга ажратилаётган маблағлар 6 карра оширилган. Олдин фақат Тошкентда бажарилган 400 дан ортиқ юқори технологик амалиётлар бугун вилоят ва туманларда ҳам ўтказилаяпти. Касалликларни эрта аниқлаш мақсадида онкология, эндокринология, кардиология марказлари ҳудудларда скрининг текширувлари олиб бораяпти. Масалан, 1 миллион 700 минг нафар аёл скрининг қилиниб, 49 мингида саратон олди касалликлари топилган. Бу йил ярим йилликда 122 минг нафар аҳолида юрак қон-томир ва қандли диабет эрта босқичда аниқланган. Аҳоли саломатлигини сақлаш – узлуксиз жараён. Соҳадаги таҳлил ва талабдан келиб чиқиб, муҳим йўналишлар бўйича таклифлар тайёрланган. Тақдимотда шулар ҳақида сўз борди. Маълумки, даволашдаги энг катта муаммо – касалликнинг кеч юзага чиқиши. Шу боис Президентимиз ташаббуси билан Қашқадарёда, тажриба тариқасида, онкология бўйича ҳар бир эрта аниқланган ҳолат учун тиббиёт бригадаларига 2 миллион сўмдан мукофот бериш жорий қилинди. Натижада оилавий шифокорлар ўз маҳалласидаги 51 нафар аёл ва болаларда шундай белгиларни аниқлади. Бунинг учун 102 миллион сўм мукофот пули берилиб, кеч босқичда сарфланадиган 8 миллиард сўм маблағ тежалган. Таҳлилларга кўра, жами онкологик касалликларнинг ўртача 20-25 фоизи аёллардаги кўкрак бези ва бачадон саратонига тўғри келади. Шу боис бу борада скринингларни кенгайтириш ва уларнинг реестрини юритиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, гематология, кардиология, эндкринология касалликларини эрта аниқлаш ва уларни даволаш бўйича уч йиллик дастурлар бу йил якунига етади. Мутасаддиларга эришилган натижаларни ҳисоб-китоб қилиб, уларнинг муддатини узайтириш бўйича кўрсатма берилди. Тиббиёт муассасаларига марказлашган ҳолда дорилар харид қилишда ҳам камчиликлар бор. Баъзи шифохоналарда талабга нисбатан кам олинган бўлса, баъзиларида дорилар ортиб қолган. Шу боис дори воситалари ва тиббий буюмларни ўн беш ойлик талаб асосида харид қилиш тизими таклиф этилмоқда. Бунда келгуси йиллар учун эҳтиёжлар 1 августдан кечикмасдан, Давлат бюджети параметрлари билан бир вақтда шакллантирилади. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида “Харидлар маркази” ва унинг 13 та ҳудудий филиали ташкил қилинади. Марказга 2025 йил 1 январдан бошлаб, оригинал дори воситалари ва ёпиқ турдаги лаборатор ускуналар учун сарфлов воситаларини бевосита ишлаб чиқарувчидан тўғридан-тўғри харид қилишга рухсат берилади. Яна бир таклифга кўра, донорларни қўллаб-қувватлаш кенгайтирилади. Жумладан, “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони олганларга бир йўла бериладиган пул мукофоти базавий ҳисоблаш миқдорини 5 бараваридан 15 бараваригача оширилади. Уларга жамоат транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилади, давлат сиҳатгоҳларида даволаниш навбатсиз бўлади. Ушбу янги тизим келгуси йил 1 январдан жорий қилиниши белгиланди. Мамлакатимизда санитария ва фитосанитария чоралари бўйича Жаҳон савдо ташкилотини хабардор қилиш тартибини йўлга қўйиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

  • 15 Ноябрь, 09:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech