Янгиликлар

not found

534 млн. сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасини олди олинди

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Фарғона туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида олдиндан кузатувга олинган “Водил-Қувасой” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро бошқарувидаги “Ласетти” русумли транспорт воситаси белгиланган тартибда тўхтатилиб кўздан кечирилди. Натижада, автомашина салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дастлабки қиймати 74 млн. сўмлик 3720 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида вақтинча сақловга олинди. Шунингдек, “Риштон” чегара божхона пости орқали қўшни давлатдан бўш ҳолда ҳаракатланган “Нексия” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона ва чегара назоратидан ўтказилди. Оғзаки сўровда ҳайдовчи томонидан автотранспорт воситасида ноқонуний ва божхона назоратидан яширилган ҳеч нарса йўқлиги маълум қилинган бўлсада, автотранспортнинг газ баллон ўрнатилган қисмида, орқа ўриндиқ остида ҳамда совитиш тизимлари ичига яширилган ҳолда мамлакатимизга олиб ўтилаётган 353 та конвалютада жами 3527 дона “зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди. Ушбу кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг “қора бозор”даги нархи 460 млн. сўмни ташкил этмоқда.  Жами икки ҳолатда 534 млн.сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чей қўйилди. Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

  • 27 Ноябрь, 09:00
  • Батафсил
not found

Очиқ эшиклар куни ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши мажлисининг 2023 йил 29 августдаги 16-сонли баённомаси билан “9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни”га бағишланган Аксилкоррупция ойлиги доирасида ўтказиладиган тадбирлар режаси” тасдиқланган. Мазкур режага мувофиқ, вазирлик ва идоралар томонидан ўз фаолиятлари очиқлигини таъминлаш, коррупцион хатарларни олдини олиш ва бартараф этиш, соҳада замонавий коррупцияга қарши курашиш тизимларни жорий этиш каби масалаларга бағишланган “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилиши белгиланган. Шу муносабат билан бугун “Дори-Дармон” акциядорлик компаниясида Аксилкоррупция ойлиги доирасида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди. Очиқ эшиклар кунида “Коррупция глобал иллат” мавзусида тадбирлар ташкил этилди. Маълумки, коррупция - ҳокимият ва бошқарув асосларини емирадиган, унинг аҳоли олдидаги обрўсига путур етказадиган, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига дахл қиладиган ҳавфли жиноий ҳодисалардан бири саналади. “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси Комплаенс-назорат хизмати томонидан мунтазам равишда айни шу йўналишда ҳуқуқий-тарғибот йиғилишлари ўтказиб келинади. Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида компания ва унинг таркибидаги жамиятлар ходимлари иштирокида 7 марта йиғилишлар ўтказилган. Шунингдек, Компаниянинг “Комплаенс-назорат” хизмати ва тегишли тармоқлари томонидан ўрганишлар натижасида 11 та аниқланган қонунбузилишлар юзасидан 7 та ҳолат бўйича 18 млрд. 793,1 млн. сўм етказилган зарар суммаси бўйича тўпланган хужжатлар қонуний чоралар кўришлик учун ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларига юборилган бўлиб, ушбу ҳолатлар юзасидан 4 та жиноят ишлари қўзғатилган.Жорий йилнинг ўтган даврида жами 24 та фуқаролар ва юридик шахслардан ариза ва мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатлар белгиланган тартибда кўриб чиқилган. Очиқ эшиклар куни тадбири давомида компания иш фаолияти самарадорлигини янада юксалтириш, бунда коррупция иллати ва манфаатлар тўқнашувини олдини олиш, мазкур жараёнда ҳар бир бўғинда фаолият олиб бораётган ходимларнинг масъулиятини ошириш орқали жамоатчилик назоратини кучайтириш лозимлиги таъкидлаб ўтилди. Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олдилар.

  • 26 Ноябрь, 18:00
  • Батафсил
not found

Пиёда юриш мия саломатлигига таъсир қилиши маълум бўлди

Жисмоний фаолликнинг етишмаслиги мия фаолиятига салбий таъсир қилади. Аммо когнитив функцияни яхшилашнинг бир усули бор — юриш, дея қайд этмоқда мутахассислар. Юриш қон айланишини яхшилашга ёрдам беради. Натижада мия кислород ва озуқа моддалари билан яхшироқ таъминланади. Бу нейронларнинг фаолиятини рағбатлантиради ва хотира ҳамда концентрацияни яхшилайди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, мунтазам юриш миянинг маълумотни қайта ишлаш ва эслаб қолиш учун масъул бўлган ҳипокампусни кучайтириши мумкин. Бундан ташқари, улар стресс даражасини самарали равишда камайтиради — организмдаги кортизол (стресс гормони) миқдори камаяди ва эндорфинлар (бахт гормонлари) кўпаяди. Юриш, шунингдек, миянинг нейропластиклигини — мослашиш ва ўрганиш қобилиятини фаоллаштиради. Мия маълумотни тезроқ қабул қилади ҳамда ностандарт ечимларни топади. Бу, айниқса, ижодий касб эгалари учун жуда муҳимдир. Мутахассисларнинг таъкидлашича, узоқ давом этадиган ҳаракатсиз ва ақлий иш пайтида танаффуслар қилиш керак. Бу ақлий қобилиятларни яхшилашга ва концентрацияни оширишга ёрдам беради. Ижобий натижаларга эришиш учун кунига 15-20 дақиқа юриш кифоя. Қисқа юришларни кундалик жадвалингизга мослаштириш осон. Бошқа бир тадқиқот шуни кўрсатдики, юриш гипертензиянинг олдини олиш учун фойдалидир. Бундан ташқари, агар сиз юқори қон босимига мойил бўлсангиз, диэтангизни ўзгартиришингиз керак.

  • 26 Ноябрь, 14:50
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech