Янгиликлар

not found

ОАВ: Синов қилинган 7000 та ҳинд йўтал сиропининг тахминан 5 фоизида хавфли токсинлар бор

Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш ва оила фаровонлиги вазирлиги йўтал сиропларини таҳлил қилиш натижалари тўғрисида ҳисобот эълон қилди - жами 7000 дан ортиқ намуналар олинди ва ўрганилди. Улардан 335 таси соғлиқ учун хавфли - диэтиленгликол ва этиленгликол заҳарли моддалар топилган. Улар сифат стандартига жавоб бермаслиги аниқланди, деб ёзади The Economic Times газетаси. Тадқиқотлар Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш марказий ташкилоти томонидан ўтказилди. Эслатиб ўтамиз: Ҳиндистон ҳукумати давлат лабораторияларига маҳаллий компаниялар томонидан экспортга мўлжалланган йўтал сироплари намуналарини синовдан ўтказишга бўйруқ чиқарган. Ушбу чора 2022 йилда бир нечта мамлакатларда - Гамбия, Ўзбекистон, Камерунда истеъмолчи-болалар ўртасида содир бўлган оммавий заҳарланишлар ва унинг ортидан келиб чиққан ўлим ҳолатлари боғлиқ. Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тушунтиришича, 2022-йил декабр ойидан буён 162 та дори ишлаб чиқарувчи заводда ўтказилган текширувда " олиб келинаётган хомашё синовдан ўтказилмагани” аниқланган. Ҳиндистондаги 8500 та кичик дори заводларининг чорак қисмидан камроғи Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан белгиланган халқаро дори ишлаб чиқариш стандартларига жавоб беради.

  • 25 Июль, 09:00
  • Батафсил
not found

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ОИВ диагностикасига доир тавсияларини янгилади

Маълумотларга кўра, ҳозир дунёда ОИВ инфекциясини юқтирган қарийб 40 миллион нафар бемор бор. Улар сони йилига 1,5 миллион кишига ортяпти. Энг ёмони, касаллик ҳар йили 600 минг кишини ҳаётдан олиб кетмоқда. Мутахассислар бундай ўсиш динамикасини хасталикка эрта босқичда ташхис қўйилмаслиги билан изоҳлайди. Масалан, ЖССТнинг Европа минтақавий бюросига қарашли 53 мамлакатда (Марказий Осиё давлатлари ҳам шу рўйхатда) ОИВга чалинган беморларнинг тўртдан бир қисми ўз хасталигидан бехабар бўлса, қарийб ярми ўз ташхисини жуда кеч босқичда билади.  Шуларни инобатга олиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ОИВ диагностикасига доир тавсияларини янгилади. Ундан ОИВ/ОИТС ҳамда жинсий йўл билан юқадиган бошқа инфекциялар учун экспресс-тест хизматлари кўлами ҳамда ўз-ўзини текшириш имкониятини кенгайтиришга доир кўрсатмалар ўрин олган.  Экспертларнинг хулоса қилишича, 2030 йилгача ОИВнинг аҳоли саломатлигига таҳдид сифатидаги глобал хавфини камайтиришга доир устувор мақсадларга эришиш мумкин. Бунинг учун ҳукуматлар хасталикнинг олдини олиш, унга қарши курашиш, инфекцияни эрта босқичда аниқлаш ва самарали даволаш учун зарур ресурслар ажратиши керак.

  • 24 Июль, 12:00
  • Батафсил
not found

Ўзбекистонда «Ижтимоий карта» жорий қилинади. У аҳолига қандай имтиёзлар беради?

«Аҳолини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартибини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди. Маълум қилинишича, аҳолини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид барча чораларни рақамли технологиялар асосида тақдим этишга ўтишнинг асосий йўналишлари этиб бир қатор вазифалар белгиланмоқда. Хусусан, эндиликда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун «Ижтимоий карта» ахборот тизимини жорий этиш орқали ижтимоий тўловлар ва субсидиялар, ижтимоий хизматлар ва ёрдамларни тайинлаш, тақдим этиш, мониторинг қилиш ва баҳолаш жараёнларини босқичма-босқич тўлиқ автоматлаштириш йўлга қўйилади. Қайд этилишича, қарорга мувофиқ «Ижтимоий карта» АТдан 2024 йил 1 декабрдан янгидан тайинланадиган ижтимоий тўловлар, хизматлар ва имтиёзлар, 2025 йил 1 апрелдан босқичма-босқич шахснинг ногиронлигини, талаба, ўқувчи, уруш қатнашчиси ёки уруш қатнашчисига тенглаштирилган шахс ҳолатини тасдиқлашда фойдаланилади. Бундан ташқари, ушбу картадан ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ва гувоҳномалар, талабалик гувоҳномалари, ўқувчилар гувоҳномалари, уруш қатнашчилари ёки уларга тенглаштирилган шахслар гувоҳномаларининг қоғоз шакли ижтимоий картага алмаштириш орқали бекор қилиниши, ногиронлиги бўлган ва имконияти чекланган шахслар учун умумий фойдаланишдаги автомобиль, темир йўл, ҳаво ва дарё транспорти, йўналишсиз такси хизматларидан фойдаланиш бўйича имтиёзлар, шунингдек ушбу хизматдан имтиёзли фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган аҳолининг бошқа тоифалари учун имтиёзлар бериш ҳам кўзда тутилмоқда. Шунингдек, кириш билет операциялари тизими асосида тартибга солинадиган давлат ижтимоий объектларига, концерт-томоша тадбирлари ва бошқа тадбирларга бепул ташриф буюриш ёки қисман ҳақ тўлаш бўйича ҳам ушбу карта эгаларига имтиёзлар тақдим этилади. Маълум бўлишича, 2025 йил 1 июлдан «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилганларга белгиланган товарлар (хизматлар)ни харид қилишда тўланган ҚҚС суммасини 1 иш кунида қайтариш, 2025 йил 1 октябрдан Ҳукумат томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ фуқароларга бюджет маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдам, субсидиялар, грантлар, имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар ҳамда моддий хусусиятга эга бошқа тўловлар тақдим этиш, шунингдек, 2026 йил 1 январдан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлардан фойдаланиш ҳам мумкин бўлади. Қарорга мувофиқ, 2025 йил 1 октябрдан пенсия олувчиларга ўз хоҳишига кўра ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлиги бўйича пенсияларни ижтимоий карта орқали олиш ҳуқуқи берилади.

  • 24 Июль, 09:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech