Янгиликлар

not found

Манфаатлар тўқнашувига бағишланган ўқув семинар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонунининг 31-моддасига мувофиқ, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотларга Қонуннинг ижросини ижрочиларга етказилишини ҳамда мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминлаш вазифаси юклатилган.  Айнан шу Қонунни қўллаш амалиётини бирхиллаштириш ва вужудга келаётган муаммоли масалаларга ойдинлик киритиш мақсадида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги ходимлари иштирокида 31 июль куни ZOOM платформаси орқали ўқув семинари ўтказилди. Ушбу ўқув семинарда 600 нафардан зиёд ходимлар қатнашди. “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси томонидан Комплаенс назорат хизмати ходимлари ва кадрлар билан ишлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Фазилат Юнусова  иштирок этишди. Тадбирда“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун кучга киргунига қадар унда қўйилган талаблар, белгиланган вазифалар ҳамда механизмларнинг амалиётда ишлаши билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Қизғин мунозара шаклида ўтган семинар давомида иштирокчилар томонидан Қонунни қўллаш борасида муаммоли масалаларга оид, шу жумладан, яқин қариндошларнинг бир идорада меҳнат қилишлари, давлат органлари ва ташкилотлари назоратида бўлган юридик шахсларнинг фаолияти, манфаатлар тўқнашувига оид декларацияни тўлдириш, бу борадаги муносабатларни назорат қилишга оид 40 дан зиёд саволларга мутахассислар асослантирилган жавоблар беришди. Тадбир давомида барча савол-жавоблар услубий қўлланма шаклида чоп этилиши ҳақида иштирокчиларга маълум қилинди.  

  • 1 Август, 14:47
  • Батафсил
not found

Нима учун бир хил дори ҳам инъекция, ҳам таблетка шаклида мавжуд бўлади

Ҳамма гап ҳар бир дори шаклининг хусусиятларида: у препаратнинг қанчалик тез таъсир қилишини ва организмда тақсимланишини белгилайди. Шифокор даволаниш самарали бўлиши учун беморга аниқ шаклини тайинлайди. Касаллик турига қараб, яхши сўриладиган ва керакли жойга таъсир қиладиган дори шакли танланади. Масалан, томоқ оғриғини даволашда сироплар афзалроқ бўлиши мумкин. Шифокорлар дори қабул қилиш жараёнини енгиллаштириш учун, беморнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда,  айниқса ютиш билан боғлиқ муаммолари бўлган беморларга эритмалар ёки сиропларни тавсия қилишлари мумкин. Дорини организмда сўрилиш тезлиги ҳам рол ўйнайди. Инъекциялар масалан, инсулин ёки гепарин кўпинча организмда препаратнинг керакли концентрациясига тезда эришиш керак бўлганда қўлланилади. Мисол учун: худди шундай таъсир қилувчи моддаси бўлган таблеткалар анча секинроқ сўрилади. Суртиш қулайлиги ва жигарга салбий таъсирини камайтириш учун баъзилар  малҳам ёки гелларни афзал кўришади. Дорининг бу шакллари фаол модданинг овқат ҳазм қилиш тизимини четлаб ўтиб, тери орқали қонга ўтишига имкон беради.

  • 1 Август, 12:04
  • Батафсил
not found

Дори воситалари ва тиббий буюмларни ноқонуний сотувга қўйган дорихона аниқланди

Қашқадарё вилоятида 311,5 млн сўмлик ҳужжатсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни сотувга қўйган дорихона аниқланди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими, ДХХ ва вилоят божхона бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олдини олиш борасида ўтказилган тезкор тадбирда якка тартибдаги тадбиркор Ж.А. тегишли тартибда лицензия олмасдан Қарши шаҳри А.Орипов кўчасида ўзбошимчалик билан дорихона ташкил қилиб, дорихонада тегишли ҳужжатлари бўлмаган 269 турдаги 311,5 млн сўмлик турли номдаги дори воситалари ва тиббий буюмларни келгусида сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 31 Июль, 17:25
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech