Янгиликлар

not found

Қаҳва Aлцгеймер касаллигини ривожланиш хавфини 2,5 баробар камайтиради

Лилл университети (Франция) олимлари кофе истеъмолининг кўпайиши Aльцгеймер касаллигини ривожланиш хавфини камайтириш билан боғлиқлигини аниқладилар. Тадқиқот натижалари Alzheimer's & Dementia журналида чоп этилди. Тадқиқотчилар 70 ёшдан ошган, енгил когнитив бузилишлари ва Aльцгеймер касаллигининг дастлабки босқичида бўлган беморларнинг соғлиғи ҳамда овқатланишга оид маълумотларини кўриб чиқдилар. Иштирокчилар истеъмол қилган кофеин миқдорига қараб икки гуруҳга бўлинган. Маълум бўлишича, кофеинни камроқ истеъмол қилган одамларда хотира ва бошқа когнитив пасайиш хавфи сезиларли даражада ошган. Ушбу гуруҳда кофеинни кўпроқ истеъмол қилганларга нисбатан Aльцгеймер касаллигини ривожланиш эҳтимоли 2,5 баравар кўп бўлган. Бундан ташқари, олимлар иштирокчиларнинг орқа мия суюқлиги таркибини таҳлил қилишди. Кофеинни оз миқдорда истеъмол қилган одамларда орқа мия суюқлигидаги бета-амилоид оқсиллари концентрацияси пасайганлиги аниқланди. Тадқиқотчилар, бу Aльцгеймер касаллигига хос бўлган нейродегенерациянинг биологик белгиси бўлиб хизмат қилиши мумкинлигини тушунтирди. Мия суюқлиги томонидан қанчалик кам заҳарли оқсиллар "олиб ташланса", уларнинг кўпи мияда қолади.

  • 16 Октябрь, 09:00
  • Батафсил
not found

Олимлар қон гуруҳи ва эрта инсульт хавфи ўртасидаги боғлиқликни аниқлади

Тадқиқотлардан маълум бўлишича, иккинчи қон гуруҳидаги ёшроқ одамларда инсульт эҳтимоли бошқа қон гуруҳлари эгаларига қараганда 16 фоизга юқори. Генетика тадқиқотлари инсоннинг қон гуруҳи ва эрта инсульт эҳтимоли ўртасидаги қизиқарли боғлиқликни аниқлади. ScienceAlert нашрининг хабар беришича, Мериленд университети олимлари иккинчи қон гуруҳига эга одамларда 60 ёшга қадар инсультни бошдан кечириш хавфи юқори эканлигини аниқлашган. Бу йўналишдаги тадқиқотлар 2022 йилда бошланган эди. Олимлар А1 кичик гуруҳи ёшроқ инсонларда инсульт хавфининг юқори бўлиши ўртасидаги боғлиқликни аниқлашганди. Олимлар 17 минг инсультга чалинган бемор ва тахминан 600 минг соғлом инсонларни қамраб олган 48 та генетик тадқиқот натижаларини таҳлил қилди. Тадқиқот иштирокчиларининг ёши 18 ёшдан 59 ёшгача бўлган. Сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, иккинчи қон гуруҳидаги одамларда инсульт эҳтимоли бошқа қон гуруҳлари эгаларига қараганда 16 фоизга юқори. Аксинча, биринчи қон гуруҳига эга бўлган одамларда хавф 12 фоизга паст бўлган. Тадқиқот раҳбари Стивен Киттнернинг таъкидлашича, хавфнинг аниқ сабаблари ҳали номаълум. Унинг тахминича, бу қон ивишининг ўзига хос хусусиятлари, тромбоцитлар ёки тромблар ҳосил бўлишида иштирок этувчи оқсиллар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Аниқ маълумотларни олиш учун қўшимча тадқиқотлар талаб этилади.

  • 15 Октябрь, 13:53
  • Батафсил
not found

Тошкент шаҳрида 4 000 қути қалбаки дори воситаларини сотаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими, ДХХ ва ДБҚ ходимлари ҳамкорлигида тумандаги Чорбоғ кўчасида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар А.А. ва Д.А. сохта сертификатга эга бўлган жами 4 000 қути “Хитофер-S 5 мл” номли дори воситасини фуқаро М.Х.га 43 750 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар. Ўтказилган экспертиза хулосаларига кўра, ашёвий далил сифатида олинган ушбу дори воситалари қалбакилаштирилганлиги қайд этилган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 15 Октябрь, 10:58
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech