Янгиликлар

not found

Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни қандай ҳолларда давлат рўйхатидан ўтказмасдан олиб кириш ва олиб чиқишга рухсат берилади?

Вазирлар Маҳкамасининг 04.10.2024 йилда “Ўзбекистон Республикасида алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 632-сонли қарори қабул қилинган бўлиб, мазкур масалалар тартибга солинган.  Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар қаторига нотиббий мақсадда фойдаланиш ёки дозаларнинг оширилиши натижасида инсон саломатлиги ва руҳиятига фаол таъсир кўрсатувчи, кучли таъсир килувчи моддалар рўйхатида* белгиланган моддалар ва улардан тайёрланган дори воситалари киради.  Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни қуйидаги ҳолларда давлат рўйхатидан ўтказмасдан олиб кириш ва олиб чиқишга рухсат берилади: мамлакатда бўлиш даврида, икки ҳафталик эҳтиёждан ортиқ бўлмаган миқдорда жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган бўлса, хусусан, тиббиёт муассасасининг шифокори томонидан моддалар тури, буюрилган қабул қилиш ва давомийлик муддати кўрсатилган ҳужжати (шифокор хулосаси) ёки рецепт нусхаси мавжуд бўлса; республика ҳудудида ва унинг ҳудудидан ташқарида яшаб турган беморни даволаш-профилактика муассасаси томонидан тасдиқланган тиббий кўрсатма асосида даволаш курси доирасида даволаш учун мўлжалланган бўлса; дипломатик ваколатхоналарнинг ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг дипломатик ҳамда маъмурий-техник ходимлари, шу жумладан, улар билан бирга яшаб турган оила аъзоларининг шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган бўлса; республика ҳудудига кириб келаётган ёки унинг ҳудудидан чиқиб кетаётган транспорт воситасининг йўловчиларига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган ва тиббий дорилар қутичаси таркибига киритилган бўлса; халқаро илмий, маданий, спорт тадбирлари иштирокчиларини ҳамда халқаро экспедициялар иштирокчиларини даволаш учун мўлжалланган бўлса. Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни почта ва курьерлик жунатмаларида, шу жумладан халқаро почта жунатмаларидан жунатиш таъқиқланади.  Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни икки ҳафталик эҳтиёждан ортиқ бўлмаган миқдорда олиб чиқишга тиббиёт муассасасининг даволаш-маслаҳат комиссиясининг муҳри билан тасдиқланган хулосаси бўлганда рухсат этилади. Олиб киришга эса яшаш ёки бўлиш мамлатининг тиббиёт муассасаси томонидан берилган, даволаш курсининг тавсия этиладиган сони кўрсатилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда рухсат берилади. 

  • 17 Октябрь, 15:00
  • Батафсил
not found

67 номдаги дори воситаларининг қалбакилаштирилганлиги аниқланди

2024 йил 9 ойи мобайнида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва тиббиёт ташкилотлари ҳамда фуқаролар томонидан дори воситалари ва тиббий буюмларни экспертиза қилиш учун 1 479 та (2023 йилнинг ушбу даврига нисбатан 1,06 баравар кўп) мурожаат келиб тушган.  Бу ҳақда марказ матбуот хизмати хабар бермоқда. Лаборатория таҳлиллари натижасига кўра, 12 600 номдаги 113 300 ўрамдан: - 6527 номдаги 63 935 ўрам — дори воситаларининг мувофиқлик сертификатлари мавжуд эмаслиги; - 110 номдаги 695 ўрам — дори воситаларининг ёрлиқлаш кўрсаткичи бўйича номувофиқ эканлиги; - 907 номдаги 2646 ўрам — дори воситаларининг яроқлилик муддати тугаган, сифатсиз эканлиги; - 67 номдаги 5492 ўрам — дори воситаларини қалбакилаштирилганлиги ва уларни тиббиёт амалиётида қўллаш мумкинмаслиги бўйича хулоса берилди. Ҳамда сифати кафолатланмаган мазкур дори воситаларининг юртимиздаги ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

  • 17 Октябрь, 12:00
  • Батафсил
not found

Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими ва Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда туман ҳудудидаги “Оn.” савдо дўкони сотувчиси Б.А. гиёҳванд дори воситалари туркумига кирувчи 1 520 дона “Tawon Liar” номли дори воситаларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Шу каби, Департаментнинг Қўштепа тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган У.С. Фарғона шаҳри марказий деҳқон бозори ёнида фуқаро М.Х.га 60 дона “Бензонал” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 23 турдаги 1 199 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

  • 17 Октябрь, 09:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech