Янгиликлар

not found

Хлорланган сув онкологик касалликларга сабаб бўлиши мумкин – тадқиқот

Жорий йилнинг январь ойида ўтказилган тадқиқотларга кўра, белгиланган даражада хлорланган сув қовуқ саратони хавфини 33 фоиз, йўғон ичак саратони хавфини эса 15 фоизга оширади. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди. Нашрнинг ёзишича, Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқида ичимлик сувини хлорлаш кенг тарқалган. Сувни хлор билан зарарсизлантириш жараёни АҚШ ва ЕИдаги деярли барча умумий ичимлик суви тизимларида учрайдиган триҳалометан (ТҲМ) қўшимча маҳсулотларни ҳосил қилади. Жумладан, хлорлаш жараёни организмлар ва юқумли касалликларни ўлдиришнинг арзон, самарали ва осон топиладиган усули бўлса-да, қовуқ саратони хавфини 33 фоиз ва йўғон ичак саратони хавфини 15 фоизга оширади. “Биз кўриб турган нарса хавотирли ва бизга янада юқори сифатли тадқиқотлар керак”, дейди Швециядаги Каролинска институтининг етакчи муаллифи Эмили Ҳелте. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, одамлар ҳали ҳам шаҳар тизимида сувини ичишлари мумкин, фақат уйда ифлослантирувчи моддаларни олиб ташлаш учун гранулланган фаол углерод билан қўшимча филтрлаш тизимидан фойдаланишни тавсия қилишади. Маълумот учун, сувни дезинфекция қилиш жараёни соғлиқни сақлашнинг муҳим чораси бўлиб, 1900 йилларнинг бошларида АҚШда ичимлик сувини хлорлаш бошланганида аҳолининг умр кўриш давомийлигини кескин оширди. Чунки бу микробли инфекция ва сув орқали юқадиган касалликларни, масалан, вабо ва қорин тифини сезиларли даражада камайтирган. Фақат 1970 йилларга келибгина тадқиқотчилар бу жараён салбий оқибатга олиб келишини аниқлаган. Сувга хлор қўшилганда, у органик бирикмалар билан худди чириган ўсимлик материалига ўхшаб исталган миқдордаги юзлаб потенциал заҳарли қўшимча маҳсулотларни ҳосил қилади. Тадқиқотчилар сувни ультрабинафша нурлар билан тозалаш ёки янги филтрлаш тизимларини ўрнатиш каби муқобил вариантларни таклиф қилган, аммо бу қиммат. Шу сабабдан олимлар шаҳар тизимида сувни ичишларидан аввал уй шароитида сувни ифлослантирувчи моддалардан тозалаш учун гранулланган фаол углерод билан қўшимча филтрлаш тизимидан фойдаланишни тавсия қилишмоқда

  • 4 Март, 08:50
  • Батафсил
not found

Саратонни эрта босқичда аниқловчи тест тизими яратилди

Россиянинг Урал федерал университети (УрФУ) олимлари қон таҳлили орқали саратонни эрта босқичда аниқлашга ёрдам берадиган янги тест-тизимни ишлаб чиқди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди. УрФУ илмий коммуникация бўлимининг маълумотига кўра, тест-тизим тиббий кўрик пайтида ёки мустақил равишда таҳлил топшириш орқали қўлланиши мумкин. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу янги тест-тизим молекуляр маркерларни таҳлил қилиш орқали юқори аниқликка эга бўлиб, мавжуд аналоглардан устун ҳисобланади. Олимлар томонидан таклиф этилган ечим қон таркибидаги метаболик биомаркерларнинг ўзгаришини аниқлайди. Айни вақтда у простата саратонини эрта босқичда аниқлаш бўйича синовдан ўтмоқда. Университет вакилларининг таъкидлашича, гастрономик ва ўпка касалликларини ташхислашда қўлланадиган газ хроматографиясига асосланган тест-тизим мавжуд, бироқ у саратоннинг дастлабки босқичларини аниқлашга қодир эмас. Тадқиқотчилар келажакда тизимни бошқа турдаги саратон касалликларига ҳам мослаштириш, касалликнинг босқичлари ва агрессивлигини аниқ белгилаш ҳамда 2027 йилгача бозорда тақдим этишни режалаштирмоқда.

  • 3 Март, 12:45
  • Батафсил
not found

Ўзбекистонликлар 2024 йилда қайси дори воситаларини кўпроқ харид қилишган?

Фискал чеклар бўйича тўпланган маълумотларга кўра, ўтган йили ўзбекистонликлар дори воситаларига жами 19,7 трлн сўмдан ортиқ пул сарфлаган. Аҳоли жон бошига энг юқори харажатлар Тошкент шаҳри (1,7 млн сўм), Бухоро (746 минг сўм) ва Самарқанд вилоятларида (660 минг сўм) қайд этилган. Ўзбекистонда дори-дармон энг кўп сотиладиган маҳсулотлардан бири. Пойтахтнинг айрим кўчаларида дорихоналар сони озиқ-овқат дўконлари сонидан ошиб кетганидан ҳам буни сезиш мумкин. Солиқ қўмитасининг фискал чеклар таҳлили бўйича тақдим қилган маълумотларига кўра, ўзбекистонликлар 2024 йилда дори воситаларига жами 19,7 трлн сўмдан ортиқ пул сарфлаган. Шундан 15,7 трлн сўмдан кўпроғи импорт препаратлар, 4 трлн сўм маҳаллий ишлаб чиқарилган препаратлар ҳиссасига тўғри келган.  Аҳоли жон бошига нисбатан тўғри келадиган энг юқори харажатлар қуйидаги ҳудудларда қайд этилган: Тошкент шаҳрида – 1,7 млн сўм; Бухоро вилоятида – 746 минг сўм; Самарқанд вилоятида – 660,7 минг сўм. Энг кам харажатлар: Қашқадарё вилоятида – 308,9 минг сўм; Қорақалпоғистон Республикасида – 302,3 минг сўм; Сурхондарё вилоятида – 289,5 минг сўм. Умуман ўтган йилда дори воситалари учун энг катта харажатлар Тошкент шаҳри (5 трлн сўм), Самарқанд (2,6 трлн сўм) ва Фарғона вилоятида (1,5 трлн сўм) қайд этилган. Энг кўп маблағ қуйидаги касалликларни даволаш учун мўлжалланган дори воситаларига сарфланган: юрак-қон томир касалликлари; инфекцион касалликлар; оғриқ қолдирувчи воситалар; асаб тизими касалликлари; ошқозон-ичак касалликлари Дори воситалари импорти Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2024 йилда Ўзбекистонга 1 млрд 744,7 млн доллар фармацевтика ва тиббиёт буюмлари импорт қилинган. Шундан 1,5 млрд долларлик маҳсулотлар айнан чакана савдо учун олиб кирилган дори воситалари ҳиссасига тўғри келган. Таққослаш учун, ўтган йилда 0,5 млрд долларлик гўшт маҳсулотлари, 258 млн долларлик ун ва ун маҳсулотлари, 373 млн долларлик ўсимлик ёғлари импорт қилинган. Умумий озиқ-овқат маҳсулотларининг импорти эса 3 млрд 917 млн долларни ташкил этган.

  • 3 Март, 09:49
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech