Янгиликлар

not found

15 йиллик тадқиқот: балиқ ногиронликни олдини олади

Швециялик олимлар ёғсиз ва ёғли балиқларни истеъмол қилиш тарқоқ склероз ташхиси қўйилган одамларда ногиронликнинг бошланишини секинлаштириши мумкинлигини аниқлади. Тарқоқ склероз асаб тизимининг сурункали отоиммун касаллиги бўлиб, бунинг натижасида одам ногирон бўлиб қолиши мумкин. Мия ва умуртқа нерв импулсларининг бузилиши қўл ва оёқларнинг заифлашиши, кўришнинг ёмонлашиш, бош айланиши ва ҳаракатчанликнинг пасайишига олиб келади. 15 йил давомида ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, ёғли ва ёғсиз балиқни кўпроқ истеъмол қилган беморларда ногиронлик даражаси секинроқ ўсган. Тадқиқотда янги ташхис қўйилган тарқоқ склероз (МС) билан касалланган 2719 нафар (ўртача ёши 38 ёш) кўнгилли иштирок этди. Иштирокчиларнинг овқатланиш рационлари ва касаллик ривожланиши кузатиб борилган. Натижалар шуни кўрсатдики, ташхис қўйилганда ёғли ва ёғсиз балиқларни кўп истеъмол қилиш касалликнинг ривожланиш хавфини 44% га ва симптомларнинг 3-даражали ногиронликкача ёмонлашишини - 45% га камайтиради. Олимларнинг таъкидлашича, терапевтик таъсир балиқ таркибидаги омега-3 кислоталари билан эмас, балки таурин аминокислоталари билан боғлиқ. Таурин организмда турли функцияларни бажаради, жумладан, антиоксидант ва яллиғланишга қарши таъсири туфайли ҳужайраларни йўқ қилишдан ҳимоя қилади.

  • 14 Март, 08:52
  • Батафсил
not found

2024 йил якуни бўйича 5,1 трлн. сўмлик фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Анвархон Акабиров айтиб ўтди. Маълумотларга кўра, 2024 йил якуни бўйича 5,1 трлн. сўмлик фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, ўсиш суръати – 118 фоизни ташкил этди. 180,1 млн. долларлик маҳсулотлар ва хизматлар экспорт қилинди - ўсиш суръати – 138 фоизни ташкил этди. Тармоқ бўйича жами 310 млн. долларлик инвестиция маблағлари ўзлаштирилди, ўсиш суръати – 132 фоиз ташкил этди. Умумий қиймати 779 млн. долларлик 69 та лойиҳаларда амалий ишлар бошланди. 92,4 млн. долларлик 28 та лойиҳалар ишга туширилди ҳамда 1380 нафар янги иш ўринлари яратилди. 2024 йилда “Зарур дорихона амалиёти (GPP)” миллий стандарти янги таҳрирда ишлаб чиқилиб, тасдиқланди. Тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида Марказга онлайн ариза топшириш ахборот тизими ишга туширилди. GxP стандартларни жорий этиш бўйича 3 785 та корхонада инспекция амалга оширилди. GMP сертификатига эга корхоналар сони 54 тага, GDP сертификатига эга дистрибьютор корхоналар сони 318 тага, GPP сертификатига эга дорихоналар сони 2 538 тага етказилди.

  • 13 Март, 14:50
  • Батафсил
not found

Венгрия ва Ўзбекистон олимлари янги дори воситасини ишлаб чиқариш устида изланишлар олиб бормоқда

Венгриянинг етакчи "Daily News Hungary" электрон нашрида "Венгрия университети Нобель мукофоти совриндори кашф қилган шифобахш ўт асосида янги "мўъжизавий дори" ишлаб чиқиши мумкин", сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА. "Ширин шувоқ минг йиллар давомида хитойликлар ва европаликлар томонидан ишлатилган энг қадимги ўсимликлардан биридир. 2015 йилда хитойлик тадқиқотчи Ту Юю безгакни даволашда 100 фоиз самарадорликни кўрсатган ширин шувоқнинг фаол компонентини ажратиб олгани учун тиббиёт бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлди. Эндиликда Венгрия университети Ўзбекистон билан ҳамкорликда ушбу ўсимликдан фаол қўшимчаларни яратишни режалаштирмоқда", – деб ёзилган мақолада. Венгриянинг "Világgazdaság" иқтисодий нашри хабар беришича, Дебрецен университетида янги биологик фаол моддаларни ишлаб чиқиш аллақачон бошланган. Венгрия-Ўзбекистон қўшма илмий-тадқиқот, ишланмалар ва инновациялар (R+D+I) лойиҳаси доирасида олимлар ўсимликдаги фаол моддалар миқдори у етиштириладиган тупроқ ва об-ҳаво шароитига қараб қандай ўзгаришини ўлчамоқда. Маълум қилинишича, фаол моддалар экстрактининг самарадорлигини ўрганиш учун ҳайвонлар устида тажрибалар ўтказиш режалаштирилган. Лойиҳанинг ўзбекистонлик ҳамкори Тошкент фармацевтика институти, саноат ҳамкори эса Венгриянинг "Meditop Pharmaceutical Ltd."  фармацевтика компанияси ҳисобланади. "Венгрия-Ўзбекистон ҳамкорлиги доирасида маҳсулот ишлаб чиқариш аллақачон бошланган. Дебрецен университети фармация факультети декани Илдико Баcкайнинг айтишича, ўзбекистонлик ҳамкорлар университетда фаолият юритаётган саноат паркига ўхшаш саноат паркини ташкил этишни режалаштирмоқда. Лойиҳа ҳар икки давлат ҳукуматлари томонидан қўллаб-қувватланаётгани боис, декан ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, масалан, бактериофаглар асосидаги дори воситаларини яратиш ва ишлаб чиқаришни кенгайтириш мумкинлигига умид қилмоқда", – дея таъкидланган нашрда. Қайд этилганидек, турли халқларнинг анъанавий тиббиётида шувоқнинг юзлаб турлари кенг қўлланилади. Мисол учун, америкалик ҳиндулар иситмани тушириш учун Artemisia ludoviciana дан кенг фойдаланганлар. Ушбу ўсимлик шунингдек, анъанавий хитой тиббиётининг бир қисмидир.

  • 13 Март, 11:47
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech