Янгиликлар

not found

Барча маҳаллий фармацевтика ишлаб чиқарувчилари ҳамда Хитой, Ҳиндистон ва Осиё компаниялари шунингдек етказиб берувчилар диққатига!

Ўзбекистоннинг жадал ривожланаётган фармацевтика бозорида давлат улушига эга, улгуржи ва чакана савдо билан шуғулланувчи “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси барча маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни, Хитой, Ҳиндистон ва бошқа Осиё компанияларини ҳамда фармацевтика маҳсулотлари етказиб берувчиларни ҳамкорлик учун гибрид (офлайн ва онлайн) учрашувга таклиф қилади. Мавзу: Ўзбекистон Республикаси ишлаб чиқарувчилари ва етказиб берувчилари билан умумий йиғилиш Учрашув вақти: 26.02.2025 йил, соат: 11:00 Исломобод, Карачи, Тошкент Онлайн мулоқотга қуйидаги ҳавола орқали уланишингиз мумкин (Zoom): https://us06web.zoom.us/j/88683542390?pwd=sP7osBKuUGryLCaF8V1H1TmTZHDqOZ.1 Конфереция ID: 886 8354 2390 Кириш коди: 203210 Офлайн иштирок этиш учун манзил: Тошкент ш., Т. Шевченко кўчаси, 42 а-уй, 3-қават, катта мажлислар зали

  • 24 Февраль, 14:43
  • Батафсил
not found

“Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!”

2025 йилги Наврўз умумхалқ байрами мамлакатимизда «Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!» деган бош ғоя асосида умумхалқ сайиллари шаклида юқори савияда кенг нишонланади. Бу борада Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Бош вазир раислигида ташкилий қўмита таркиби тасдиқланади. Ташкилий қўмита Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари, барча шаҳар ва туманлар, қишлоқ ва овулларда Концепция асосида ишлаб чиқиладиган Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш бўйича ташкилий-амалий, маданий-маънавий ҳамда тарғибот тадбирлари дастурини тасдиқлайди, шунингдек, унинг амалга оширилишини таъминлайди. Қайд этилишича, бу йилги Наврўз байрами муқаддас Рамазон ойида нишонланишини инобатга олиб, кекса авлод вакилларини, хусусан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларини ҳар томонлама эъзозлаш, «Меҳрибонлик», «Саховат» ва «Мурувват» уйларида яшаётган шахслар, ижтимоий ҳимоя дафтарларига киритилган ва кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олинади, улар учун байрам дастурхони ёзиш ҳамда турли хайрия тадбирлари ўтказилади. Шунингдек, Тошкент шаҳридаги «Янги Ўзбекистон» мажмуасида алоҳида дастур асосида халқ сайилларини ташкил этилади. Ўтказиладиган байрам тадбирларининг харажатлари: - Тошкент шаҳрида – республика бюджети ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда;- Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – тегишли маҳаллий бюджетлар ҳамда ҳомийлик хайриялари ҳисобидан қопланиши белгиланди.

  • 24 Февраль, 12:26
  • Батафсил
not found

Магний етишмовчилиги айрим сурункали касалликларга чалиниш хавфини оширади

Aвстралиялик олимлар томонидан олиб борилган янги тадқиқот ушбу микроэлементнинг етишмаслиги сурункали дегенератив касалликларнинг ривожланиш хавфини оширишини тасдиқлади. Инсон организмидаги 600 дан ортиқ ферментларнинг фаоллигига воситачилик қилувчи магнийни кам истеъмол қилиш (кунига 300 мг дан кам) кўплаб касалликлар хавфини ошириши мумкин. Жанубий Aвстралия университети олимлари 172 нафар ўрта ёшли эркак ва аёлларнинг қон намуналарини синовдан ўтказгандан сўнг магнийнинг паст даражаси ва гомоцистеин деб аталадиган зарарли аминокислоталарнинг юқори даражаси ўртасида кучли боғлиқлик борлигини аниқлади. "Бизнинг тадқиқотимиз қондаги магний даражасининг пастлиги (18 мг / Л дан кам) ва ДНКнинг шикастланиши ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқликни кўрсатди ...Бу шуни кўрсатадики, генларни гомоцистеин токсиклигидан ҳимоя қилиш учун қондаги магний миқдорини етарлича юқори даражада ушлаб туриш керак", дейди тадқиқотчилар. Уларнинг айтишича, паст магний ва юқори гомоцистеин - генларга зарар етказади ва одамларни Aлцгеймер, Паркинсон, ошқозон-ичак касалликлари, саратон ва диабет ривожланишига мойил қилиб қўяди. Шунингдек, сурункали магний етишмовчилиги организмнинг энергия ишлаб чиқариш ва ҳужайраларни озиқлантириш фаолиятини бузади, бу эса тўқималарнинг тез қаришига олиб келади ва одамларда ёшга боғлиқ касалликлар эрта бошланишига сабаб бўлади. Тадқиқотчилар, шунингдек, магнийнинг табиий манбаларини таъкидлаб ўтди: дон маҳсулотлари, яшил баргли сабзавотлар, ёнғоқлар, ловия ва қора шоколад.

  • 24 Февраль, 09:50
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech