Янгиликлар

not found

Солиқ иловасида кешбэк олиш учун энди Face ID талаб қилинади

«Soliq» мобил иловасида рўйхатдан ўтказилган чеклардан ҳисобланган кешбэкни олиш учун Face ID бўйича идентификация қилиш талаб қилинади, деб хабар бермоқда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати. Илгари фақат 500 000 сўмдан ортиқ маблағни олиш учун фотосурат ёрдамида шахсни тасдиқлаш талаб қилинарди. Энди бу шарт ҳар қандай бонус миқдори учун амал қилади. Хизмат шахсий ҳисобдаги Face ID бўлимида мавжуд. Буни амалга ошириш учун шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) киритиш, кейин селфи олиш ва уни тасдиқлаш учун юбориш керак. Маълумот учун, 2022 йил 1 январдан QR-кодли харид чекларини “Солиқ” мобил иловасида рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга харид суммасидан 1 фоизлик кешбэк тўлаб келинмоқда. 2022-йил учун 2 млн нафарга яқин истеъмолчиларга 773 млрд сўм кешбек тўланди. 

  • 28 Февраль, 12:38
  • Батафсил
not found

Дунёда дори воситаларининг рекламаси қандай тартибга солинади. Лотин Aмерикаси. Бразилия (5- қисм)

Бразилияда дори воситалари рекламасини тартибга солиш билан боғлиқ вазият кўп жиҳатдан Хитой ва Россия учун тегишли бўлган ушбу соҳадаги меъёрий амалиётга ўхшайди. Ушбу соҳа учун асосий ҳужжат 1996 йилда қабул қилинган 9294-сонли Федерал қонун бўлиб, у тамаки, алкоголли ичимликлар, дори-дармонлар, даволаш усуллари ва пестицидлардан фойдаланиш ҳамда реклама қилиш бўйича чекловларни белгилайди. Ушбу ҳужжатдан кўриниб турибдики, барча оммавий ахборот воситаларида фақат оғриқни қолдирувчи воситалар ва рецептсиз сотиладиган дорилар реклама қилиниши мумкин. Рецепт бўйича дори-дармонларни фақат тўғридан-тўғри махсус тиббиёт ходимлари ва тиббиёт муассасаларига юбориладиган илмий, тиббий ва ихтисослаштирилган оммавий ахборот воситаларида реклама қилиш мумкин. Шу билан бирга, қонун бундай дори-дармонларни реклама қилиш учун яна бир қатор қўшимча чекловларни белгилайди. Масалан, унда илмий жиҳатдан тасдиқланмайдиган баёнотлар бўлмаслиги, шунингдек, махсус малакага эга бўлмаган мутахассисларнинг кўрсатмаларидан фойдаланмаслиги лозим, шунингдек, касаллик аломатлари сақланиб қолса, шифокор билан маслаҳатлашиш зарурлиги тўғрисида огоҳлантириш бўлиши керак.  

  • 28 Февраль, 09:07
  • Батафсил
not found

ЖССТ "Тетрациклин гидрохлориди USP 1%" суртма дори препарати ҳақида огоҳлантирмоқда!

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2023 йил 22 феврал санасида эълон қилган тиббий маҳсулот тўғрисидаги №2/2023-сонли хабарномасида: Ҳиндистоннинг "Galentic Pharma Pvt. Ltd." компанияси ишлаб чиқарган офтальмологияда қўлланиладиган "Тетрациклин гидрохлориди USP 1%" суртма дори препарати турли мамлакатларга ҳар хил маркировка ёрлиғи остида етказиб берилгани шунингдек, баъзи партияларда бир қатор сифат муаммолари борилигини маълум қилиб, мазкур дори препаратини эҳтиёткорлик юзасидан қўлламасликни тавсия қилди. Шу ўринда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” юқорида қайд этилган, Ҳиндистоннинг Galentic Pharma Pvt. Ltd., томонидан ишлаб чиқарилган "Тетрациклин гидрохлориди USP 1%" дори препарати Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаганлигини билдиради. Ҳурматли юртдошлар! Дори воситаларни қўллаш чоғида Сизда ножўя реакциялар кузатилса, аввало даволовчи шифокорингизга мурожаат қилинг! Шифокор эса қуйидаги ҳаволада кўрсатилган шаклдаги хабарномани farmakonadzor@ssv.uz электрон почтасига ёки 100002, Тошкент ш., Озод кўчаси, К. Умаров тор кўчаси, 16-уй манзилига жўнатиши талаб этилади. Мурожаат учун: (71) 203-01-01 | 4144

  • 27 Февраль, 10:17
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech