Янгиликлар

not found

Россияда ФАПлардаги шифокорларга дори-дармонларни сотишга рухсат берилди

Россия Федерацияси ҳукумати соғлиқни сақлаш ва дори воситаларининг муомаласи соҳасида рухсат бериш режимларининг хусусиятларини тасдиқлади. Энди шифохоналарнинг алоҳида бўлимлари – амбулаториялар, фельдшерлик ва фельдшерлик-акушерлик пунктлари, умумий тиббий амалиёт бўлимларида ишлайдиган шифокорлар қишлоқ аҳоли пунктларида фармацевтика фаолиятини амалга оширишлари мумкин. Шифохона фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияга эга бўлиши керак. Бу енгиллик дорихоналар бўлмаган қишлоқ жойларига тааллуқлидир. Бундан ташқари, алоҳида бўлинмалари бўлган ташкилотларнинг тиббий фаолиятини лицензиялашда лицензия талабгори дори воситаларининг чакана савдоси, тарқатилиши ва сақланиши бўйича бажарилган ишларни кўрсатган ҳолда фармацевтика фаолиятини амалга ошириш мақсадида лицензия олиш учун ариза бериш ҳуқуқига эга. Бундай фаолият ташкилотнинг алоҳида бўлинмалари томонидан, ариза берувчининг фармацевтика фаолиятини лицензиялаш талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинмаган ҳолда амалга оширилиши керак. Шунингдек, ҳужжатда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимнинг тиббий ёки фармацевтика фаолиятига мутахассислик гувоҳномаси ёки аккредитациядан ўтмасдан қабул қилиниши мумкин бўлган ҳолатлар ва шартларни аниқлаш ҳуқуқига эга эканлиги қайд этилган.    

  • 10 Апрель, 09:09
  • Батафсил
not found

Сирдарёда алоҳида имтиёзлар режими жорий қилинади

Сирдарёда илғор инновациялар ҳудудида биофармацевтика, қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, электротехника, тиббиёт, таълим соҳаларининг 20 та йўналишидаги лойиҳаларига алоҳида имтиёзлар режими жорий қилинади: - ер, мол-мулк, фойда ва айланма учун солиқлар ҳамда божхона божларидан 3 йилгача озод қилинади; - ер участкалари соддалашган тартибда ажратилади, ер ва биноларни сотиб олишда 5 йилгача бўлиб тўлашга рухсат берилади; - фоиз тўловларини қоплаб бериш ставкаси 2 баравар оширилади. Шунингдек, Сирдарёда 500 миллион долларлик инвестиция ҳисобига Ўзбекистон-Хитой биотехнологиялар кластери барпо этилади. Бу кластерда Хитойнинг етакчи олийгоҳлари билан бирга Гулистонда халқаро таълим ва тадқиқот университети, Инновацион тиббиёт клиникаси, Марказий Осиё геном маркази, онкологик касалликларни даволаш учун Ҳужайра терапияси маркази ташкил қилинади. Шунингдек, кластер томонидан замонавий диагностика қурилмалари, инновацион вакциналар, пробиотиклар ва онкологик касалликлар учун дори воситалари ишлаб чиқарилади. 10 минг талаба учун ўқув бинолари, замонавий кампус, лабораториялар, муҳандислар мактаби ташкил этилади.

  • 7 Апрель, 14:19
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech