Янгиликлар

not found

Сунъий интеллект эпидемияларни башорат қилишни ўрганди

Замонавий технологиялар, хусусан, Big Data эпидемияларни башорат қилиш имкониятига эга бўлди. Aгар илгари касалликнинг бошланиши беморлар касалхоналарга борганидан кейин маълум бўлган бўлса, бугунги кунда махсус алгоритмлар таҳдидни расмий баёнотлардан анча олдин аниқлаши мумкин. Бундай тизимларнинг ишлаш принципи турли манбалардан жуда катта ҳажмдаги маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилишга асосланган, алгоритмлар симптомлар, ижтимоий тармоқлардаги хабарлар, электрон тиббий маълумотлардан олинган аноним маълумотлар ва ҳатто дорихоналарда дори сотиш статистикасини кузатиб боради. Ана шундай лойиҳалардан биринчиси бўлган Google Flu Trends 2009 йилда гриппнинг тарқалишини расмий идораларга қараганда тезроқ башорат қилган, гарчи бу маълумотлар ҳар доим ҳам тўғри бўлмаса-да, маълумотларни қайта ишлаш муҳимлигини кўрсатди. Прогнозлаш учун ҳам классик математик моделлар, ҳам сунъий интеллектга асосланган замонавий усуллар қўлланилади. Нейрон тармоқлар турли маълумотларни қайта ишлаш ва яширин нуқталарни топишга қодир. Ушбу ёндашув самарадорлигининг ёрқин мисоли - Канаданинг BlueDot стартапи. Бу тизим ҳаво қатнови ҳақидаги маълумотларни ва маҳаллий форумлардаги постларни таҳлил қилиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг расмий баёнотидан тўққиз кун олдин Хитойнинг Ухан шаҳрида номаълум пневмония тарқалиши хавфи ҳақида огоҳлантирганди. Aниқ афзалликларга қарамай, технология бир қатор муаммоларга дуч келади. Aсосий техник қийинчиликлардан бири бу нотўғри таққослаш бўлиб, алгоритм жиддий эпидемия бошланиши ёки мавсумий кўпайиш ўртасидаги фарқда хато қилиши мумкин. Бу асоссиз ваҳима ва ресурслардан норационал фойдаланишга олиб келади.

  • 23 Июнь, 15:00
  • Батафсил
not found

Сифати кафолатланмаган фармацевтика маҳсулотларининг савдога чиқарилишини олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Д.Р. ва турмуш ўртоғи Б.У. “Onix” русумли автомашинасида ҳеч қандай ҳужжатсиз 16 турдаги 1 174 дона дори воситаларини Қўрғонтепа тумани ҳудудидаги дорихонага ўтказиш мақсадида олиб кетаётган вақтида ушланиб, давом этган тадбирда уларнинг яшаш хонадони ҳамда уларга дори воситаларини етказиб берган “Ж.О.” МЧЖдан хорижда ишлаб чиқарилган 2 841 дона умумий баҳоси 427,8 млн сўмлик сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Шу каби, Департаментнинг Нурафшон шаҳри бўлими ва Божхона ходимлари ҳамкорлигида тиббий буюмлар ва дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олдини олиш мақсадида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А.нинг бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашинаси ҳамда яшаш хонадонидан республика ҳудудига айланма йўллар орқали сотиш мақсадида олиб келинган 36 турдаги тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 311,1 млн сўмлик тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 23 Июнь, 12:00
  • Батафсил
not found

Йил бошидан буён харид чеки бермаслик ҳолати бўйича 40 мингдан зиёд мурожаатлар бўлган

Солиқ қўмитасининг маълум қилишича, шу йилнинг январь май ойларида “Солиқ“ мобил иловасининг “Солиқ ҳамкор“ тизими орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 45 496 та мурожаат келиб тушган. Шундан: 40 903 таси харид чеки бермаслик; 1 559 таси тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик; 113 таси пластик карта учун харид суммасини ошириш; 2 921 таси бошқа турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича. Мурожаатларнинг 21 510 таси такрорий бўлганлиги ёки шикоят келиб тушган тадбиркорлик субъектида текширув давом этаётганлиги сабабли кўриб чиқилмаган. Шунингдек, мурожаатлар асосида 18 140 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 99,1% ҳолатда ҳуқуқбузарлик тасдиқланган. Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича хабар берган фуқароларга 20 358 та ҳолат бўйича (ундирилган жарима суммасидан 20%) 14,5 млрд сўм мукофот тўланган.

  • 20 Июнь, 12:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech